ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2837 Государственный таможенный комитет Республики Узбекистан 18/03/2019 02/04/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Божхона назорати зоналарини ташкил қилиш тартибига ўзгартириш киритиш тўғрисида
ID-2837

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ

Божхона назорати зоналарини ташкил қилиш тартибига ўзгартириш киритиш тўғрисида

      Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 декабрдаги 1028-сон “Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:

         1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан 1998 йил 31 июлда (рўйхат рақами 470, 1998 йил 8 август) тасдиқланган Божхона назорати зоналарини ташкил қилиш тартибининг 2-боби еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
       “Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини амалга ошириш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ берилган лицензия мавжудлигида божхона назорати зонасини ташкил этиш бўйича буйруқ талаб қилинмайди.”. 

          2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
 

                            Раис                                                                                                                                                                М. Азимов

 

               Тошкент ш.,
    20___ йил “___” ________‎,
          _____________-сон

Умумий таклифлар

631