ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2830 Хокимият Андижанской области 16/03/2019 31/03/2019 2

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Андижон вилоятида ер майдонларини “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида аукцион орқали сотишга тавсия этилаётган ҳар бир туман бўйича бўш ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг (0,01 га майдони учун) бошланғич баҳоси миқдорини белгилаш тўғрисида
ID-2830

                                                                                                                                                                                                                              “ЛОЙИҲА”

 

Андижон вилоятида ер майдонларини “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида аукцион орқали сотишга тавсия этилаётган ҳар бир туман бўйича бўш ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг (0,01 га майдони учун) бошланғич баҳоси миқдорини белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги “Давлат мулки объектларини ва ер майдонларига бўлган хуқуқларини тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5552 сонли Фармонининг (ҚҲММБ базаси, 12.10.2018 й., 06/18/5552/2038-сон) 1-банди в-кичик банди ҳамда 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сон Фармонининг (ҚҲММБ: 06/19/5666/2636-сон2-бандига мувофиқ, Андижон вилоят шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида аукцион орқали сотишга тавсия этилаётган ҳар бир туман бўйича бўш ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг (0,01 га майдони учун) бошланғич баҳоси миқдори юзасидан берган таклифларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-, 25-моддаларига асосан

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

1. Андижон вилояти шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг хатларига биноан E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида аукцион орқали сотишга тавсия этилаётган ҳар бир туман бўйича бўш ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг (0,01 га майдони учун) бошланғич баҳоси миқдори юзасидан таклифлари инобатга олинсин.

2. Андижон вилояти шаҳарлар ва туманлар ҳудудида бўш ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг 2019 йилнинг иккинчи чораги учун бошланғич баҳоси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Вилоят Молия бош бошқармаси (Хайдаров), Давлат солиқ бошқармаси (Юлдашев), Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Бердиқулов) ҳамда шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларига:

2019 йил иккинчи чорагида бўш ер участкаларини фақат E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида аукцион орқали сотилишини таъминлаш;

учинчи чорак учун бўш ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг (0,01 га майдони учун) бошланғич баҳоси миқдори юзасидан таклифларни
1 июндан кечикмасдан;

тўртинчи чорак учун бўш ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг (0,01 га майдони учун) бошланғич баҳоси миқдори юзасидан таклифларни
1 сентябрдан кечикмасдан тақдим қилинишини ташкил этиш топширилсин ва бу борада шахсий масъулият юклатилсин.

4. Белгилансинки, Андижон вилоятининг шаҳарлари ва туманлари ҳудудида бўш ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг ушбу қарор иловаси билан тасдиқланган бошланғич баҳоси 2019 йилнинг апрель ойининг 10 санасидан бошлаб, июнь ойининг 30 кунига қадар амалда бўлади.

5. Ушбу қарор вилоят телевиденияси, “Андижоннома” ва “Андижанская правда” газеталари ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий сайтида эълон қилинсин.

6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан қонуний кучга кириши ҳамда 2019 йил 1 июлга қадар амал қилиши белгилаб қўйилсин.

Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан вилоят ҳокимининг 2019 йил 9 мартдаги 108-қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Вилоят ҳокимлиги ишлар бошқармаси (Б.Эргашхўжаев) вилоят ҳокимининг 2019 йил 9 мартдаги 108-қ-сонли қарорига ўз кучини йўқотганлик тўғрисида белги киритилишини таъминласин.

8. Мазкур қарор ижросини таъминлаш ва назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эгамбердиев, вилоят ҳокими ўринбосари И.Холматов ҳамда шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари зиммаларига юклатилсин.

 

                                         Вилоят ҳокими                                                                                                   Ш.Абдураҳмонов

      Вилоят  ҳокимининг 2019 йил
__ __________даги ______ -Қ сонли
қарорига илова 
     
     
     
         
Андижон вилояти шаҳарлар ва туманлар ҳудудида бўш ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг 2019 йилнинг иккинчи чораги учун бошланғич баҳоси
 
         
Шаҳарлар ва туманлар номи Ер участкасини жойлашган ҳудуди бўйича 0,01 гектар ер майдонининг ўртача нарҳи (минг.сўм)
Марказда Чекка ҳудудда Ўртача қиймати
         
1 Андижон шаҳар 18430,0 9215,0 13822,5
2 Хонобод шаҳар 4000,0 2000,0 3000,0
3 Андижон тумани 4000,0 2000,0 3000,0
4 Асака тумани 4000,0 2000,0 3000,0
5 Балиқчи тумани 8000,0 2000,0 4000,0
6 Бўз тумани 1050,0 650,0 850,0
7 Булоқбоши тумани 5160,4 1290,1 3225,3
8 Жалақудуқ тумани 2764,5 1290,1 2027,3
9 Избоскан тумани 4000,0 3000,0 3500,0
10 Марҳамат тумани 3000,0 1000,0 2000,0
11 Олтинкўл тумани 6000,0 2240,0 4120,0
12 Пахтаобод тумани 3000,0 1250,0 2125,0
13 Улуғнор тумани 800,0 200,0 400,0
14 Хўжаобод тумани 5600,0 1570,0 3500,0
15 Шаҳрихон тумани 6081,9 2027,3 4054,6
16 Қўрғонтепа тумани 1800,0 550,0 1175,0
         
         
  Котибият мудири   А.Шакиров
         
  Вилоят Молия бош бошқармаси бошлиғи   Б.Хайдаров
         
  Вилоят  Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи З.Юлдашев
         
  Вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи   Ф.Бердиқулов

Умумий таклифлар

908