ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2821 Хокимият Самаркандской области 15/03/2019 31/03/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ичимлик суви ва канализация хизматлари учун махсус устама ҳақ миқдорини белгилаш тўғрисида
ID-2821

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2900-сонли ва 2018 йил 30 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4040-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февралдаги 05/1-4774-сонли топшириғини инобатга олиб,

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

    1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февралдаги 05/1-4774-сонли топшириғи ижро учун қабул қилинсин.

    2. Вилоятда ичимлик сув хизматлари учун махсус устама ҳақ миқдори 50 сўм/м3 ва канализация хизматлари учун махсус устама ҳақ миқдори 50 сўм/м3 этиб белгилансин.

    3. Вилоят Молия бош бошқармаси (Мирзаев) ичимлик суви ва канализация хизматлари учун тарифларни шакллантиришда сув таъминоти корхоналари томонидан ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари учун тарифларига 50 сўм/м3 махсус устама ҳақ миқдорини харажатлар таркибига киритилишини таъминласин.

    4. Вилоят “Сувоқава” Давлат унитар корхонаси (Юсупов) ичимлик сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тарифларига белгиланган махсус устама ҳақ сув таъминоти ва канализация хизматлари корхоналарига хизмат кўрсатувчи банкларда очилган махсус ҳисобварақ (226260...) ларда кунлик тушум бўйича ажратиб ҳисоб-китоб қилинишини таъминлаш чораларини кўрсин.

    5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан вилоят ҳокимининг 2017 йил 30 декабрдаги “Самарқанд вилоятида ичимлик суви таъминоти хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ тўлаш миқдорини белгилаш тўғрисида”ги 771-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

    6. Вилоят ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳи (Туронов), вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази давлат унитар корхонаси (Анваров) ушбу қарорни “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталарида расман эълон қилинишини ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласинлар.

    7. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

    8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Шукуров зиммасига юклатилсин.

 

 

Вилоят ҳокими                                                 Э.Турдимов

Умумий таклифлар

798