ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2804 Министерство занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан 14/03/2019 29/03/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Пенсионерларни иш қидирувчи сифатида рўйхатга олиш, улар билан меҳнат шартномаси алоҳида асослар бўйича бекор қилинганда моддий мадад бериш кафолатлари ва пенсия тўлашга доир тушунтиришнинг 3-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
ID-2804

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

Пенсионерларни иш қидирувчи сифатида рўйхатга олиш, улар билан
меҳнат шартномаси алоҳида асослар бўйича бекор қилинганда моддий мадад бериш кафолатлари ва пенсия тўлашга доир тушунтиришнинг 3-бандига
ўзгартириш киритиш
тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5597-сон “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан (рўйхат рақами 546-сон, 1998 йил 23 ноябрь) тасдиқланган Пенсионерларни иш қидирувчи сифатида рўйхатга олиш, улар билан меҳнат шартномаси алоҳида асослар бўйича бекор қилинганда моддий мадад бериш кафолатлари ва пенсия тўлашга доир тушунтиришнинг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5597-сон “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига биноан, барча ишловчи пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланади”.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши
ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

      Вазир                                                                                           Ш. Кудбиев

 

 

 

 

 

 

 

Тошкент ш.,

2019 йил “___” __________,

____-сон

Умумий таклифлар

206