ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2802 Министерство культуры Республики Узбекистан 14/03/2019 29/03/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Ногиронлиги бўлган китобхонлар ўртасида “Энг яхши китобхон оила” кўрик-танлови низомини тасдиқлаш ҳақида
ID-2802

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ

ҚАРОРИ

Ногиронлиги бўлган китобхонлар ўртасида “Энг яхши китобхон оила”
кўрик-танлови низомини тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 сентябрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 739-сон қарори билан тасдиқланган комплекс чора-тадбирлар дастурининг 9-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарор қилади:

1. Ногиронлиги бўлган китобхонлар ўртасида “Энг яхши китобхон оила” кўрик-танлови низоми иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


 

Маданият вазири

 

Б. Сайфуллаев

 

 

 

Тошкент ш.,

20__ йил “___” ________,

______-сон

 

 

 

 

 

Халқ таълими вазири

 

Ш. Шерматов

 

 

 

Тошкент ш.,

20__ йил “___” ________,

______-сон

 

 

 

 

 

 

Олий ва ўрта махсус
таълим
вазири

 


И. Маджидов

 

 

 

Тошкент ш.,

20__ йил “___” ________,

______-сон

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги,
Ўзбекистон Республикаси
Халқ таълими вазирлиги,
Ўзбекистон Республикаси
Олий
ва ўрта махсус таълим вазирлигининг

2019 йил “___” ___________
___-сон қарорига
Илова

 

 

НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН КИТОБХОНЛАР ЎРТАСИДА “ЭНГ ЯХШИ КИТОБХОН ОИЛА” КЎРИК-ТАНЛОВИ НИЗОМИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

 

НИЗОМ

Мазкур низом Ўзбекистон Республикасида кўриш бўйича ногиронлиги бўлган китобхонлар ўртасида “Энг яхши китобхон оила оила” кўрик-танловини ўтказишни тартибга солади.

1-боб. Умумий қоидалар

1. “Энг яхши китобхон оила” кўрик-танловини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад кўриш бўйича ногиронлиги бўлган ахоли ўртасида китоб ўқиш, билим олишга бўлган интилишларини рағбатлантириш орқали тифлокитобхонлик маданиятини оширишдан иборатдир.

2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Республика Марказий кўзи ожизлар кутубхонаси кўрик-танлов ташкилотчилари хисобланади.

3. Кўрик-танлов давлат тилида олиб борилади.

2-боб. Кўрик-танлов ўтказиладиган вақт ва манзил

4. Кўрик танлов икки босқичда ўтказилади.

5. Биринчи босқич Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ўтказилади.

6. Иккинчи босқич Республика миқёсида ўтказилади.

7. Танловларнинг ўтказилиш вақти ва манзиллари тегишли ишчи гуруҳлар томонидан белгиланади.

3-боб. Кўрик-танлов иштирокчилари

8. Кўрик-танловда Брайль ёзувини яхши ўзлаштирган ва энг кўп китоб ўқиган кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахслар - фаол китобхонлар оиласининг вакиллари иштирок этадилар.

9. Биринчи босқичда иштирок этувчи фаол китобхон оилалар жойлардаги кўзи ожизлар кутубхоналари ишчи гуруҳи томонидан, китобхонлар формулярига асосланган холда танланади.

10. Танловда иштирок этувчи оиланинг бир йилда мутолаа қилган жами адабиётларининг сони 50 номдан кам бўлмаслиги зарур.

11. Иккинчи босқичда биринчи босқич ғолиби бўлган китобхонлар оиласи қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар.

12. Ҳар бир иштирокчи китобхон оила таркиби уч кишидан иборат бўлиши лозим. Бунда иштирокчи оиланинг битта ёки иккита вакили тифлокитобхон (кўзи ожиз китобхон) бўлиши етарли деб ҳисобланади.

13. Биринчи босқич ғолиблари тўғрисидаги маълумотлар иккинчи босқич ишчи гуруҳига танлов бошланишидан камида бир ой олдин қўйи босқич ташкилотчилари томонидан тақдим этилади.

4-боб. Кўрик-танлов шартлари

14. Биринчи шарт: “Биз китобхонлар оиласи” - (5 дақиқа).

Биринчи шартга кўра иштирокчи оила 5 дақиқада ўзларини (оиласини) қисқа ва қизиқарли тарзда таништиришлари керак.

15. Иккинчи шарт: “Биз ўқиган китоблар” - (5 дақиқа).

Иккинчи шартга кўра оила 5 дақиқа давомида ўзлари ўқиган асарлари бўйича берилган 5 та саволга жавоб беришлари керак.

16. Учинчи шарт: “Мохир қўллар” - (3 дақиқа).

Учинчи шартда иштирокчи берилган вазифани ўз қўллари билан мустақил холда бажариши талиб қилинади (масалан совға қадоқлаш, карвинг-сабзавот ва меваларга шакл бериш, лағмон чўзиш, хамир ёйиш, тугма қадаш, тўқиш ва бошқ).

17. Тўртинчи шарт: “Ижодкор оила” – (5 дақиқа).

Тўртинчи шартга кўра оила аъзолари театрлаштирилган сахна кўринишини тайёрлашлари керак. Мавзу эркин танланади.

5-боб. Бахолаш мезонлари

18. Биринчи шарт бўйича - 5 балл

а) маълумотларнинг тўлиқлиги – 2 балл;

b) нутқ равонлиги – 2 балл;

v) оила аъзоларининг команда сифатида фаоллиги -1 балл.

19. Иккинчи шарт бўйича - 5 балл

а) хар бир тўғри жавоб учун -1 балл.

20. Учинчи шарт бўйича – 5 балл

а) иш сифатига -3 балл;

b) бажарилиш тезлигига - 2 балл.

21. Тўртинчи шарт -5 балл

а) актёрлик махорати -3 балл;

b) либосларнинг танланган сахна кўринишига мослиги 2 балл.

6-боб. Ҳакамлик ҳайъати

22. Ҳакамлик мазкур Низом асосида амалга оширилади.

23. Ҳакамлар ҳайъати беш кишидан иборат таркибда ташкилотчи томонидан тузилади.

24. Саноқ комиссияси икки кишидан иборат бўлади.

25. Ҳакамликни рағбатлантириш кўрик танлов ҳаражатлар сметасида назарда тутилади.

7-боб. Ғолибларни аниқлаш ва рағбатлантириш

26. Иштирокчи оиланинг кўрик танловдаги якуний баҳоси 4 та шарт бўйича олган балларининг йиғиндисидан иборат бўлади.

27. Шартлар ижроси давомида оиланинг ҳар бир аъзоси камида бир шарт бўйича қатнашиши зарур.

28. Ҳакамлар ҳайъатининг ушбу масала юзасидан чиқарган қарори қатъий ва ўзгармасдир.

29. Кўрик-танлов якунида битта биринчи, битта иккинчи ва битта учинчи ўрин соҳиблари (оилалар) белгиланади. Шунингдек, рағбатлантирувчи совринлар ҳам белгиланиши мумкин.

30. Танлов ғолиблари кўрик-танлов ҳаражатлар сметасида кўзда тутилган миқдорларда пул мукофотлари ёки эсдалик совғалари ва тегишлича фахрий ёрлиқлар билан тақдирланади.

31. Турли номинациялар учун рағбатлантирувчи қўшимча мукофотлар харажатлари ташкилотчилар томонидан қопланади.

8-боб. Танлов иштирокчиларининг хужжатлари рўйхати

32. Иштирокчи оила вакилларининг шахсини тасдиқловчи хужжат-паспорт нусхаси ёки туғилганлик хақидаги гувохнома нусхаси.

33. Иштирокчи оила вакилларининг биринчи босқичда ғолиб бўлиб иккинчи босқичга йўлланма олганлигини тасдиқловчи баённома нусхаси.

34. Ушбу Низом иловасига мувофиқ шаклдаги иштирокчи оила вакилларининг анкетаси.

35. Иштирокчин оила вакилларининг ўқиган адабиётларнинг муаллифи ва асарлар номи рўйхати.

9-боб. Якуний қоидалар

36. Кўрик-танлов ҳаражатлар сметаси ишчи гуруҳ томонидан тайёрланиб ташкилотчилар томонидан тасдиқланади.

37. Кўрик-танлов жараёнлари видео ва фото тасвирга олинишига рухсат этилади.

38. Низомнинг учинчи қисми яъни кўрик танлов шартларига фойдаланувчиларнинг таклифларига асосланган холда танлов мохиятни оширувчи, унинг ранг-баранглигини таъминловчи ўзгартиришлар киритилиши мукин.

39. Низомда кўзда тутилган сарф-харажатлар оила аъзоларининг уч иштирокчисига тегишли.

40. Харажатлар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан қопланади.

 

Ногиронлиги бўган китобхонлар ўртасида “Энг яхши китобхон оила” кўрик-танлови низомга

ИЛОВА

 

 

 

“Энг яхши китобхон оила” кўрик танловининг Республика босқичи қатнашувчисининг анкетаси

 

Подпись: “Энг яхши китобхон оила” кўрик танловининг Республика босқичи қатнашувчисининг анкетаси

 

 

 

Фамилияси, исми, отасининг исми

 

Туғилган сана, ой ва йил

 

Телефон, E-mail

 

Иш ёки ўқиш жойи

 

Ногиронлик гурухи

 

 

Умумий таклифлар

631