ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
28 Министерство юстиции Республики Узбекистан 30/07/2018 14/08/2018 1

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”
ID-28

ЛОЙИҲА

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 12 июндаги ПҚ–3785-сон қарори)

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 12 июндаги ПҚ–3785-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари – Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К. Нарбаева ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.

 

                                                                  Ўзбекистон Республикаси

                                                                             Бош вазири                                                                                                                     А. Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил “___” _________даги
___-сон қарорига
ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республика Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Гербли гувоҳномалар шаклларини ва уларни берганлик учун герб йиғими миқдорини тасдиқлаш тўғрисида”2012 йил 25 апрелдаги 119-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 17-сон, 193-модда) 6-бандида:

учинчи хатбошидаги “85” рақами “51” рақами билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“34 фоизи – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг махсус ташкил қилинадиган ғазначилик шахсий ҳисобварағига йўналтирилади ва фақат ФҲДЁ бўлимларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича тадбирлари, ходимларининг узоқ муддат хизмат қилгани учун иш ҳақига устама ҳақ тўлаш ва мартаба даражалари учун қўшимчаларига, шунингдек, уларни моддий рағбатлантириш (лавозим маошининг ва мукофотларнинг 100 фоизи миқдоригача шахсий устамалар) тадбирларига йўналтирилади.”.

2. Вазирлар Маҳкамасининг “Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2016 йил 27 апрелдаги 123-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 17-сон, 177-модда):

а) 1-иловада:

6-банд қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“туман (шаҳар) ҳокимликларининг фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ва никоҳ уйлари фаолияти устидан умумий раҳбарликни амалга ошириш, оилаларни мустаҳкамлаш, туғилиш ва никоҳни қайд этиш масалаларидаги фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;”;

ўн иккинчи – ўн тўртинчи хатбошилар тегишли равишда ўн учинчи – ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

16-банднинг “е” кичик банди қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“оилани мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш, туғилиш ва никоҳни ўз вақтида қайд этиш, тарғибот ва маърифат бўйича
чора-тадбирларни кўриш бўйича амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириш ҳамда назоратини олиб бориш.”;

олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

б) 2-иловада:

6-банд қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ва никоҳ уйлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ бўлимлари деб аталади) фаолияти устидан умумий раҳбарликни амалга ошириш, оилаларни мустаҳкамлаш, туғилиш
ва никоҳни қайд этиш, тарғибот ишларини олиб бориш;”;

ўнинчи – ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда ўн биринчи – ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

17-бандда:

тўртинчи хатбоши “раҳбарлари ва мутахассисларини” сўзларидан кейин “, шунингдек ФҲДЁ бўлимлари ходимларини” сўзлари билан тўлдирилсин;

ўнинчи хатбоши “ҳокимлик аппарати” сўзларидан кейин “ҳамда ФҲДЁ бўлимлари” сўзлари билан тўлдирилсин;

ўн биринчи хатбоши “бошқарув кадрлари” сўзларидан кейин “, ФҲДЁ бўлимлари ходимлари” сўзлари билан тўлдирилсин;

в) 3-иловада:

6-банд қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ва никоҳ уйлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ бўлимлари деб аталади) фаолияти устидан умумий раҳбарликни амалга ошириш, оилаларни мустаҳкамлаш, туғилиш ва никоҳни қайд этиш, тарғибот ишларини олиб бориш;”;

ўнинчи – ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда ўн биринчи – ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

17-бандда:

тўртинчи хатбоши “раҳбарлари ва мутахассисларини” сўзларидан кейин “, шунингдек ФҲДЁ бўлимлари ходимларини” сўзлари билан тўлдирилсин;

ўнинчи хатбоши “ҳокимлик аппарати” сўзларидан кейин “ҳамда ФҲДЁ бўлимлари” сўзлари билан тўлдирилсин;

ўн биринчи хатбоши “бошқарув кадрлари” сўзларидан кейин “, ФҲДЁ бўлимлари ходимлари” сўзлари билан тўлдирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари ҳақида” 2018 йил 31 январдаги 70-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 1-сон, 26-модда):

а) 2-банднинг бешинчи хатбошисидаги “бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари” сўзлари “бошқармалари, давлат хизматлари марказлари ва фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзиш архивлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-иловада:

қуйидаги мазмундаги 91-банд билан тўлдирилсин:

“91. Ҳудудий бошқармалар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (кейинги ўринларда ФҲДЁ деб аталади) архивлари юридик шахс ҳисобланмайди, мол-мулкка, хўжалик юритувида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлмайди.

ФҲДЁ архивлари Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳр ва бланкаларга эга бўладилар.”;

11-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“ФҲДЁ архивлари.”;

12-банд қуйидаги мазмундаги 7-кичик банд билан тўлдирилсин:

“7) ФҲДЁ архивларига рахбарлик қилиш, ФҲДЁ бўлимларида ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш.”;

13-банд қуйидаги мазмундаги 7-кичик банд билан тўлдирилсин:

“7) ФҲДЁ архивларига рахбарлик қилиш, ФҲДЁ бўлимларида ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш соҳасида:

ФҲДЁ архивлари фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;

ФҲДЁ бўлимларида ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириб боради;

ФҲДЁ бўлимлари фаолиятини методик таъминлашни амалга оширади;

“ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимини техник таъминлаш ва юритишни амалга оширади;

ФҲДЁ соҳасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди.”;

15-бандда:

3-кичик банддаги “бошқармалар ва давлат хизматлари маркалари” сўзлари “бошқармалар, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ архивлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 31-кичик банд билан тўлдирилсин:

“31) “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимини техник таъминлаш ва юритиш;”;

4-кичик банддаги “бошқармалар ва давлат хизматлари марказлари” сўзлари “бошқармалар, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ архивлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

16-бандда:

1-кичик банддаги “бошқармалар ҳамда давлат хизматлари марказлари” сўзлари “бошқармалар, давлат хизматлари марказлари ҳамда ФҲДЁ архивлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

4-кичик банддаги “бошқармалар ва давлат хизматлари марказлари” сўзлари “бошқармалар, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ архивлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

10-кичик банддаги “бошқармалар ҳамда давлат хизматлари марказлари” сўзлари “бошқармалар, давлат хизматлари марказлари
ҳамда ФҲДЁ архивлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

11-кичик банддаги “марказларига” сўзи “марказлари ва ФҲДЁ архивларига” сўзлари билан алмаштирилсин;

16-кичик банддаги “бошқармалар ва давлат хизматлари марказларини” сўзлари “бошқармалар, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ архивларини” сўзлари билан алмаштирилсин;

17-бандда:

қуйидаги мазмундаги 21-кичик банд билан тўлдирилсин:

“21) Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари билан ФҲДЁ соҳасида ҳамкорлик қилиш;”;

4-кичик банддаги “марказларида” сўзи “марказлари ҳамда ФҲДЁ архивларида” сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 51-кичик банд билан тўлдирилсин:

“51) ФҲДЁ архивларига раҳбарлик қилиш;”;

18-бандда:

2-кичик банд “марказлари” сўзидан кейин “ва ФҲДЁ архивлари” сўзлари билан тўлдирилсин;

3-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“3) давлат хизматлари марказлари ҳамда ФҲДЁ архивлари фаолияти устидан раҳбарлик ва назоратни амалга оширади;”;

4-кичик банд “тизимини” сўзидан кейин “, шунингдек ФҲДЁ органлари фаолиятини” сўзлари билан тўлдирилсин;

5–6-кичик бандлар “марказлари” сўзларидан кейин “ва ФҲДЁ архивлари” сўзлари билан тўлдирилсин;

20-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ архивлари билан биргаликда Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун жавобгардир.”;

23-банд қуйидаги мазмундаги ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

“ФҲДЁ бўлимларининг давлат хизматлари соҳасидаги фаолиятини ўрганиш;

ФҲДЁ архивлари фаолиятини ўрганиш;”;

ўнинчи – ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда ўн иккинчи – ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

25-бандда:

21-кичик банд “марказлари” сўзидан кейин “ҳамда ФҲДЁ архивлари” сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги 271-кичик банд билан тўлдирилсин:

“271) ФҲДЁ архивлари мудирларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этишни келишиш;”;

28-кичик банд “марказлари” сўзидан кейин “ва ФҲДЁ архивлари” сўзлари билан тўлдирилсин;

27-бандда:

3-кичик банддаги “бошқармалар ва давлат хизматлари марказлари” сўзлари “бошқармалар, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ органлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

8–9-кичик бандлардаги “бошқармалар ва давлат хизматлари марказлари” сўзлари “бошқармалар, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ органлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

28-бандда:

2-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“2) ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ архивлари фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари, бошқа қонун ҳужжатлари, адлия вазири буйруқлари
ва Директор буйруқлари билан уларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;”;

қуйидаги мазмундаги 91-кичик банд билан тўлдирилсин:

“91) белгиланган тартибда ФҲДЁ органларида кадрлар масалаларини ҳал этишда иштирок этиш;”;

17-кичик банд “марказлари” сўзидан кейин “ва ФҲДЁ архивлари” сўзлари билан тўдлирилсин;

35-банднинг 4-кичик бандида:

учинчи хатбошидаги “бошқармалари ва давлат хизматлари марказларининг” сўзлари “бошқармалари, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ архивларининг” сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши “Агентлик ходимларига” сўзларидан кейин“, шунингдек ФҲДЁ бўлимлари ходимларига” сўзлари билан тўлдирилсин;

38-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“ҳудудий бошқармалар бошқарув ходимлари ҳамда ФҲДЁ архивлари мудирлари – Агентлик билан келишган ҳолда ҳудудий бошқармалар бошлиқлари томонидан амалга оширилади;

ҳудудий бошқармаларнинг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари, шунингдек давлат хизматлари марказлари ходимлари ва ФҲДЁ архивлари архивариуслари – ҳудудий бошқармалар бошлиқлари томонидан амалга оширилади.”;

7-бобнинг 2-параграфи номидаги “бошқармалар ва давлат хизматлари марказлари” сўзлари “бошқармалар, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ архивлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“39. Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ архивлари билан ўзаро ҳамкорлиги Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.

Агентлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ архивлари билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ҳамкорлик қилиб:

1) топшириқларни ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ архивларига етказади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;

2) ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ архивларига таркибий бўлинмаларнинг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборади ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қилади;

3) ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ архивлари фаолияти амалиётини текширади ва ўрганади, умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;

4) ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ архивлари фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика маълумотлари ва бошқа маълумотлар ўрганилишини ташкил этади;

5) ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ архивлари иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар кўради;

6) ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ архивларидан тушган таклифларни кўриб чиқади;

7) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ архивлари иштирокини ташкил этади, давлат хизматлари кўрсатиш ва ФҲДЁ соҳаларида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқади.”;

қуйидаги мазмундаги 401-банд билан тўлдирилсин:

“401. ФҲДЁ архивлари Агентлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари ва ҳудудий бошқармалар билан ҳамкорлик қилади,
шу жумладан:

1) Агентлик раҳбарияти ва ҳудудий бошқармалар топшириқлари ижроси ҳақида ахборот беради;

2) ФҲДЁ соҳасида қонун ҳужжатларини амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида ҳудудий бошқармаларга ахборот тақдим этади;

3) уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган ишдаги камчиликларни ва қонун бузилишларини бартараф этиш натижалари тўғрисида маълумот беради;

4) ўз иши натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда ҳудудий бошқармаларга тақдим этади;

5) ФҲДЁ соҳасидаги муаммоларини ҳал қилишга қаратилган таклифларни Агентликнинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларга юборади;

6) ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида хабар беради.”;

41-банддаги “бошқармалар ва давлат хизматлари марказларининг” сўзлари “бошқармалар, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ архивларининг” сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 471-банд билан тўлдирилсин:

“471. ФҲДЁ архивлари қуйидаги манбалардан молиялаштирилади:

ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш – Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига;

моддий-техник базани шакллантириш ва мустаҳкамлаш, ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш, ходимларга мартаба даражалари ҳамда узоқ муддатли хизмати учун устамалар ва қўшимча
ҳақ тўлаш, “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимини юритиш – Адлия вазирлигининг махсус ғазначилик шахсий ҳисобварағига герб йиғимидан тушадиган маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.”;

49-бандда:

бешинчи ва саккизинчи хатбошилардаги “бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари” сўзлари “бошқармалари, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ архивлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

ўнинчи хатбошидаги “бошқармалари ва давлат хизматлари марказларнинг” сўзлари “бошқармалари, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ архивларининг” сўзлари билан алмаштирилсин;

52-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Агентлик директори мазкур Низомнинг 471-банди учинчи хатбошисида кўрсатилган маблағлар етарли бўлмаганда Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларини 471-банди учинчи хатбошисида кўрсатилган мақсадларга йўналтириш ҳуқуқига эга.”;

53-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Давлат хизматлари марказлари ходимлари ва ФҲДЁ архивлари мудирлари лавозим маошларига қонун ҳужжатларида белгиланган устамалар (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти) миқдори, мукофотлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш шартлари бўйича тегишли равишда Агентликнинг ҳудудий бошқармалари бўлимлари ходимлари ҳамда бўлим бошлиқларига тенглаштирилади.”.

 

 

Умумий таклифлар

754