ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2797 Министерство культуры Республики Узбекистан 14/03/2019 29/03/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатадиган ахборот-кутубхона муассасаларини замонавий технологиялар билан таъминлаш меъёрлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-2797

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ АДМИНИСТРАЦИЯСИ ҲУЗУРИДАГИ АХБОРОТ ВА ОММАВИЙ КОММУНИКАЦИЯЛАР АГЕНТЛИГИНИНГ

ҚАРОРИ

Ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатадиган ахборот-кутубхона муассасаларини замонавий технологиялар билан таъминлаш меъёрлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 сентябрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 739-сон қарори билан тасдиқланган комплекс чора-тадбирлар дастурининг 1-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги қарор қилади:

1. Ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатадиган ахборот-кутубхона муассасаларини замонавий технологиялар билан таъминлаш меъёрлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Маданият вазири

 

Б. Сайфуллаев

Тошкент ш.,

20__ йил “___” ________,

______-сон

 

 

 

 

 

Молия вазири

 

Д. Кучкаров

 

 

 

Тошкент ш.,

20__ йил “___” ________,

______-сон

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори

 





К. Алламжонов

 

 

 

Тошкент ш.,

20__ йил “___” ________,

______-сон

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги,
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот
ва оммавий коммуникациялар агентлигининг
2019 йил “___”
___________

 ___-сон қарорига
Илова

 

НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТАДИГАН
АХБОРОТ-КУТУБХОНА МУАССАСАЛАРИНИ ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ МЕЪЁРЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

 

НИЗОМ

Ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатадиган ахборот-кутубхона муассасаларини замонавий ахборот технологиялари билан таъминлаш меъёрлари тўғрисидаги ушбу низом кўзи ожизлар кутубхоналарида хизматларнинг замонавий ахборот коммуникация технологияларига асосланган ҳолда кўрсатилишини тартибга солади.

1-боб. Шаҳар ва туман миқиёсидаги кўзи ожизлар кутубхоналарини замонавий ахборот-технологиялари билан таъминлаш меъёрлари

Шаҳар ва туман махсус кўзи ожизлар кутубхоналарини (250 фойдаланувчига 1 кутубхоначи штати билан) ахборот-коммуникация технологиялари ва тифлотехника қурилмалари билан таъминлаш меъёрлари қуйидагича таъминланади;

телефон-факс тармоғи;

ҳар бир кутубхоначи штати учун алоҳида персонал компьютер ва принтер (3в1);

сканер;

нусха кўчирувчи аппарат (ксерокс);

телевизор;

мусиқа маркази;

DVD;

интернет тармоғига уланиш учун модем;

wi-fi тизими учун роутер;

видеопроектор ва унинг экрани;

диск кўпайтириш қурилмаси;

электрон катталаштирувчи ( электрон лупа – топаз, видеони қўлда катталаштирувчи) қурилмалар;

тифлоплеерлар;

тифлофлэшплеерлар;

Экрандан фойдаланиш дастурлари, криптохимоя қилинган “гапирувчи” китобларнинг маълумотлар базасини яратиш учун дастурлар;

Матнни ўқувчи машина.

 

2-боб. Вилоят миқиёсидаги кўзи ожизлар кутубхоналарини замонавий ахборот-технологиялари билан таъминлаш меъёрлари

 

Вилоят махсус кўзи ожизлар кутубхоналарини ахборот-коммуникация технологиялари ва тифлотехника қурилмалари билан таъминлаш меъёрлари:

Телефон-факс тармоғи;

телевизор;

мусиқа маркази;

DVD;

интернет тармоғига уланиш учун модем;

wi-fi тизими учун роутер;

нусха кўчирувчи аппарат (ксерокс);

видеопроектор ва унинг экрани;

Диск (CD, DVD) ичидаги маълумотлардан нусха кўчириш ва кўпайтириш. Бунинг учун алоҳида қурилма эмас, компьютерда махсус дастурлар зарур бўлади (масалан, NERO, InfraRecorder ва бошқ.);

ҳар бир кутубхоначи штати учун алоҳида персонал компьютер ва принтер (3в1);

сканер;

нусха кўчирувчи аппарат (ксерокс);

электрон катталаштирувчи (электрон лупа – топаз, видеони қўлда катталаштирувчи) қурилмалар;

тифлоплеерлар;

 тифлофлэшплеерлар;

экрандан фойдаланиш дастурлари, криптоҳимоя қилинган “гапирувчи” китобларнинг маълумотлар базасини яратиш учун дастурлар;

матн ўқувчи машина.

 

3-боб. Республика миқиёсидаги кўзи ожизлар кутубхоналарини замонавий ахборот-технологиялари билан таъминлаш меъёрлари

 

Республика махсус кўзи ожизлар кутубхоналарини ахборот-коммуникация технологиялари ва тифлотехника қурилмалари билан таъминлаш меёрлари:

телефон-факс тармоғи (камида);

телевизор;

мусиқа маркази (музикальный центр);

DVD;

интернет тармоғига уланиш учун модем;

wi-fi тизими учун роутер;

видеопроектор ва унинг экрани;

Диск (CD, DVD) ичидаги маълумотлардан нусха кўчириш ва кўпайтириш. Бунинг учун алоҳида қурилма эмас, компьютерда махсус дастурлар зарур бўлади (масалан, NERO, InfraRecorder ва бошқ.);

ҳар бир кутубхоначи штати учун алоҳида персонал компьютер ва принтер (3в1);нусха кўчирувчи аппарат (ксерокс);

электрон катталаштирувчи (электрон лупа – топаз, видеони қўлда катталаштирувчи) қурилмалар;

тифлоплеерлар;

тифлофлэшплеерлар;

экрандан фойдаланиш дастурлари, криптоҳимоя қилинган “гапирувчи” китобларнинг маълумотлар базасини яратиш учун дастурлар;

матн ўқувчи машиналар.

 

4-боб. Кўриш бўйича ногиронлиги бўлган кутубхоначи мутахассиснинг автоматлаштирилган иш ўрни

 

Кўриш бўйича ногиронлиги бўлган кутубхоначи мутахассиснинг автоматлаштирилган иш ўрнининг тузилиши:

Махсус (овозли) дастурланган компьютер;

интернет тармоғига уланиш учун техникалар;

сканер;

Брайль шрифтидаги дисплей, принтер ва клавиатура;

Колонка (овоз карнайлари), қулоқчин (наушник) ва бошқ.

1. Кўриш бўйича ногиронлиги бўлган (250 нафар фойдаланувчи учун 1 та автоматлаштирилган иш ўрни) фойдаланувчининг автоматлаштирилган иш ўрнининг тузилиши:

Махсус (овозли) дастурланган компьютер;

интернет тармоғига уланиш учун модем;

сканер;

Брайль шрифтидаги дисплей, принтер ва клавиатура;

Колонка (овоз карнайлари), қулоқчинлар (наушники) ва бошқ.

Республика ва вилоят кутубхоналарининг компьютер залларидан фойдаланувчилар учун камида 10 та махсус автоматлаштирилган иш ўринлари бўлиши зарур. Махсус Брайль шрифтидаги принтерлар сонини молиявий шароитлар асосида аниқлаш мақсадга мувофиқ.

2. Брайл ёзувидаги нашрларни чоп этувчи Минитипография тегишли барча техник воситалари жамламасида (Республика ва вилоят кўзи ожизлар кутубхоналарида).

3. Аудио нашрларни тайёрловчи Овоз ёзиш студияси − тегишли барча техник воситалари жамламасида (Республика ва вилоят кўзи ожизлар кутубхоналарида).

4. Миникинотеатр (ўртача юз кишилик) – тегишли барча техник воситалари жамламасида (Республика ва вилоят кўзи ожизлар кутубхоналарида).

 

5-Боб. Замонавий ахборот технологиялари билан таъминлаш меъёрларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш

Ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатадиган ахборот-кутубхона муассасаларини замонавий ахборот технологиялари билан таъминлаш меъёрларига қўшимчалар, ўзгартиришлар киритиш тартибларига истеъмолчи ва хизмат кўрсатувчиларнинг талаб ва таклифлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар тавсиялари ҳамда халқаро стандартлар талаблари асосида тегишли қўшимчалар, ўзгартиришлар ўрнатилган тартибда киритилиши мумкин.

 

6-Боб. Якуний қоидалар

 

Ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатадиган ахборот-кутубхона муассасаларини замонавий ахборот технологиялари билан таъминлаш меъёрлари бўйича келиб чиқадиган барча низо ва келишмовчиликлар томонларнинг ўзаро келишуви йўли билан амалдаги қонун ҳужжатлари ва ушбу низомга асосан ҳал қилинади. Низо ва келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш имконияти бўлмаган тақдирда тегишли равишда суд орқали ҳал қилинади.

 

Умумий таклифлар

523