ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2790 Хокимият Бухарской области 14/03/2019 29/03/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ўлчов асбобларига эга бўлмаган истеъмолчилар учун бир ойда сарфланадиган ичимлик суви ва чиқариладиган оқова меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида
ID-2790

ЛОЙИҲА

 

Ўлчов асбобларига эга бўлмаган истеъмолчилар учун бир ойда сарфланадиган ичимлик суви ва чиқариладиган оқова меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида

        

         Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 июлдаги 271-сонли “Уй-жой-коммунал хизматларнинг ўз харажатларини ўзи қоплашига босқичма-босқич ўтиш муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 19­-20­-сон, 143-модда) ҳамда 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 30-сон, 368-модда; 2017 й., 9-сон, 131-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 09/18/252/0995-сон, 04.05.2018 й., 09/18/321/1154-сон, 04.10.2018 й., 09/18/789/1993-сон, 23.11.2018 й., 09/18/950/2216-сон; 07.02.2019 й., 09/19/95/2583-сон) қарорларига асосланиб

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Бухоро вилояти бўйича сув ҳисоблагич қурилмалари мавжуд бўлмаган истеъмолчилар учун ичимлик суви истеъмол қилишнинг ҳамда оқова сувларини чиқаришнинг меъёрлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Бухоро вилоят “Сувоқова” давлат унитар корхонаси (И.Холмуродов)га:

ичимлик суви ва оқова сув хизматларидан фойдаланадиган истеъмолчиларни қайта хатловдан ўтказиш;

ичимлик сувининг янги меъёрлари бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширилишини таъминлаш топширилсин.

3. Ушбу қарор “Бухоронома” ва “Бухарский вестник” газеталарида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг buxoro.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

4. Вилоят ҳокимининг 2016 йил 30 майдаги 210-сонли “Ўлчов асбобларига эга бўлмаган имтеъмолчилар учун бир ойда сарфланадиган ичимлик суви меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кириши белгилансин.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Н.Ҳамдамов зиммасига юклансин.

 

 

Вилоят ҳокими                                                                   Ў. Барноев

 

 

Бухоро вилоят ҳокимининг

2019 йил “___” ______________ даги

____-сонли қарорига

Илова

 

Бухоро вилоят “Сувоқова” давлат унитар корхонаси томонидан сув ҳисоблагич қурилмалари мавжуд бўлмаган аҳоли учун ичимлик суви етказиб бериш ҳамда оқова сувларини чиқариш

МЕЪЁРЛАРИ

 

  1. Бухоро вилоят аҳолиси учун ичимлик ва оқова сувларидан фойдаланиш меъёрлари

Таъминланганлик тури

Меъёр бўйича ичимлик сув сарфи

Меъёр бўйича оқова хизмати

Бир одамга кунлик сув сарфи (литр/кун)

Бир одамга ойлик сув сарфи (м3/ой)

Бир одамга кунлик (литр/кун)

Бир одамга ойлик (м3/ой)

Оқова тармоғи мавжуд бўлмаган хонадонлар учун

1

Кўча колонкасидан (кўчадаги сув манбаи) сув оладиган хонадон*

65,0

2,0

 

 

2

Ҳовли колонкасидан (хонадон сув тармоғи фақатгина ҳовлида мавжуд) сув оладиган хонадон **

223,0

6,8

 

 

3

Ичимлик суви тармоғига уланган хонадон

270,0

8,2

 

 

Оқова  тармоғи мавжуд бўлган хонадонлар учун

4

Ичимлик суви ва оқова суви тармоғига уланган хонадон

270,0

8,2

270,0

8,2

5

Ичимлик суви, оқова сув ҳамда марказий иссиқ сув тармоқларига уланган хонадон

270,0

8,2

540,0

(2 коэффициент***)

16,4

6

Ичимлик суви, оқова сув ҳамда марказий иссиқ сув тармоғларига уланган хонадон (йўлакли ётокхона)

211,0

6,4

422,0

(2 коэффициент***)

12,8

*) Кўча колонкасидан 50 метр масофагача бўлган барча кўчадаги хонадонлар истеъмолчи деб ҳисобланади.

**) "Ҳовли колонкаси"дан янги абонентлар рўйхатга олишда фойдаланилмайди, ушбу гуруҳдаги абонентлар келажакда "Ичимлик суви тармоғига уланган хонадон" гуруҳига ўтказилади

***)Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарорига биноан, марказлаштирилган иссиқ сув таъминоти мавжуд турар жой ва нотурар жой хоналаридан чиқадиган оқова сув миқдори истеъмолчилари учун вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланадиган қарор билан белгиланган коэффициентга кўра, (барча гуруҳ истеъмолчилари учун 2 коэффициентдан ошмаган ҳолда), маҳаллий шароитлардан келиб чиқиб белгиланади.

Изоҳ: Кўп қаватли уйларда яшовчи истеъмолчилар учун, юқори қаватларда ичимлик сув етмаслигида, ичимлик сув фойдаланиш меъёри ҳисоби ҳовлидаги колонкалар меъёридан ҳисобланади.

 

  1. Уй хайвонлари, автоуловлар учун ичимлик суви сарфи

Кўрсаткич номи

Кунлик сув сарфи меъёри (литр/кун)

Ойлик сув сарфи меъёри (м3/ой)

Катта шоҳли қора мол

65,0

1,98

Кичик шоҳли қора мол

25,0

0,76

От

55,0

1,67

Чўчка

15,0

0,46

Қуй, эчки

8

0,24

Паррандалар

0,8

0,03

Автомашина

100

3,04

Бассейнларни сув билан тўлдириш, бассейн ҳажми - V, m3 *

 

6*V

 

  1. Томорқани суғориш

Кўрсаткич номи

Кунлик сув сарфи меъёри (литр/кун/м2)

Ойлик сув сарфи меъёри (м3/ой/м2)

 

 

 

Йўлаклар ва тротуарларга

0,5

0,02

Дов-дарахт, сабзавот экинлари, газон ва бошқалар, суҳориш учун

15,0

0,46

Иссиқхоналар учун

15,0

0,46

 

Изоҳ: Суғориш мавсуми 1 апрелдан 1 октябргача.

Умумий таклифлар

675