ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2784 Хокимият Бухарской области 14/03/2019 29/03/2019 1

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ичимлик суви таъминоти хизматлари тарифларига белгиланган махсус устама хақ тўғрисида
ID-2784

                                                                                                                                                                  ЛОЙИҲА

Ичимлик суви таъминоти хизматлари тарифларига белгиланган махсус устама хақ тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2900-сонли “Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 17-сон, 291-модда) ҳамда 2018 йил                     30 ноябрдаги ПҚ-4040-сонли “Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги (Қонун ҳужжатлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 07/18/4040/2252-сон) қарорларига асосланиб, уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш хамда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг 2019 йил 25 февралдаги 05/1-4774-сонли топшириғининг ижросини таъминлаш максадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Уй-Жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ичимлик суви ҳамда канализация хизматларини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган  “Уй-жой коммунал хизматини ривожлантириш жамғармаси” маблағларини шакллантириш учун:

ичимлик суви таъминоти хизматлари тарифларига 50 сўм/м3 миқдорда махсус устама ҳақ;

канализация хизматлари тарифларига 50 сўм/м3 миқдорда махсус устама ҳақ белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2900-сонли “Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига белгиланган махсус устама ҳақ суммаси мақсадли тушум ҳисобланади, барча солиқ турларини ва бошқа мажбурий тўловларни хисоблашда солиққа тортиладиган базага киритилмайди, шунингдек, сув таъминоти ташкилотларининг молиявий натижалари тўғрисидаги хисоботда акс эттирилмайди.

2. Вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси (З.Жумаев) вилоят “Сувокава” ДУК (И.Холмуродов)га шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда ичимлик суви таъминоти хизматлари тарифларига 50 сўм/м3 ҳамда канализация хизматлари тарифларига 50 сўм/м3 миқдорда махсус устама ҳақи белгиланганлиги тўғрисидаги маълумотни оммавий ахборот воситалари орқали аҳолига хамда тегишли корхона ва ташкилотларга етказилишини таъминлаш топширилсин.

3. Вилоят ҳокимининг 2018 йил 26 февралдаги 130-сонли “Ичимлик суви таъминоти хизматлари тарифларига белгиланган махсус устама ҳақ тўғрисида”ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Мазкур қарор “Бухоронома” ва “Бухарский вестник” газеталарида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг buxoro.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Н.Ҳамдамов зиммасига юклатилсин.

 

 

Вилоят ҳокими                                       Ў.Барноев

Умумий таклифлар

897