ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2783 Центральный банк Республики Узбекистан 14/03/2019 29/03/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-2783

Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

  1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 8 сентябрдаги 23/1-сон қарори (рўйхат рақами 1728, 2007 йил 12 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 41-42-сон, 426-модда) билан тасдиқланган Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
  2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Марказий банк раиси                                                                   М. Нурмуратов

 

Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки Бошқарувининг
2019 йил ___ ___________

_____-сонли қарорига

ИЛОВА

 

Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар

 

  1. 173-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“173. Қуйидаги ҳужжатлар кассада, омборда ёки ёнмайдиган шкафларда сақланиши шарт:

йиллик ҳисоботнинг тегишли имзолар билан расмийлаштирилган нусхаси ҳамда ойлик (чорак) баланс унинг барча иловалари билан;

охирги ўн икки ой учун касса ҳужжатлари;

ёрдамчи китоблар.”.

  1. Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисида йўриқномага 2-илованинг 3-бандидаги “муҳр мавжуд бўлган тақдирда” деган сўзлар “тадбиркорлик субъектларига нисбатан тадбиқ этилмайди” деган сўзлар билан алмаштирилсин.
  2. Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисида йўриқномага 16-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.

Умумий таклифлар

521