ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2759 Хокимият Сурхандарьинской области 12/03/2019 27/03/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Жарқўрғон туманидаги 4Р-101 “Жарқўрғон-Какайди-Лалмикор-Қошчека Тожикистон Республикаси чегараси” давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлининг 10-12 км таъсир доирасида тезликни чекловчи йўл белгисини ўрнатиш ҳақида
ID-2759

Жарқўрғон туманидаги 4Р-101 “Жарқўрғон-Какайди-Лалмикор-Қошчека Тожикистон Республикаси чегараси” давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлининг 10-12 км таъсир доирасида тезликни чекловчи йўл белгисини ўрнатиш ҳақида

        Жарқўрғон туманидаги 4Р-101 “Жарқўрғон-Какайди-Лалмикор-Қушчека Тожикистон республикаси чегараси” давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлида бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида, шунингдек туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директорининг туман ҳокими номига ёзган 2019 йил 14 февралдаги №41-сонли алоқа хатига асосан 
ҚАРОР   ҚИЛАМАН
        1.Жарқўрғон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директорининг туман ҳокими номига ёзган 2019 йил 14 февралдаги                №41-сонли алоқа хати маълумот учун қабул қилинсин. 
        2.Жарқўрғон туманидаги 4Р-101 “Жарқўрғон-Какайди-Лалмикор-Қошчека Тожикистон Республикаси чегараси” давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлининг 10-12 км оралиғида 1 км таъсир доирасида тезликни чекловчи (50 км/соат) йўл белгиси ўрнатилсин.
        3.Жарқўрғон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори (Б.Чаққонов)га ушбу йўл белгиларини ўрнатиш вазифаси юклатилсин.
        4.Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман хокимининг ўринбосари  Ж.Шапўлатов зиммасига юклатилсин    .            

Туман ҳокими                                                           З.Давлатов 
 

Умумий таклифлар

757