ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2756 Хокимият Джизакской области 12/03/2019 27/03/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматлари учун янги тарифларни белгилаш тўғрисида
ID-2756

Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматлари учун янги тарифларни белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси 2002 й., 4-5-сон, 72-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг          2019 йил 6 февралдаги 95-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасининг 2019 йил 8 январдаги 03/5-80-сонли хатини инобатга олиб, вилоят ҳудудида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматларини самарали ташкил қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат хокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси,  1993 й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасининг 2019 йил 8 январдаги 03/5-80-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматлари бўйича янги тарифлар 1-иловага мувофиқ, Жиззах туман шаҳар ва туманларда фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича зарарсиз чиқиндилар чиқариш юзасидан меъёрлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси (Э.Холматов) “Маҳалла” ҳарйрия жамоат фонди вилоят бўлими (А.Саттаров) билан биргаликда қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматлари учун янги тарифлар белгиланганлигини аҳоли ва истеъмолчилар эътиборига етказиш вазифаси топширилсин.

4. Мазкур қарорнинг қабул қилиниши муносабати билан, Жиззах вилояти хокимининг 2017 йил 1 октябрдаги 585-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати (А.Бинокулов)га ушбу қарорни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши ҳамда белгиланган тартибда Жиззах вилояти ҳокимлигининг расмий веб сайти (jizzax.uz)га жойлаштирилишини таъминласин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари, Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга амалга ошириш тизимини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш бўйича вилоят комиссияси раиси А.Рахмонқулов зиммасига юклансин.

Вилоят ҳокими                                                              Э.Салиев

Умумий таклифлар

740