ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2715 Хокимият Учкудукского района 07/03/2019 25/03/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
ТУМАНДАГИ ТРАНСПОР ВОСИТАЛАРИНИ МАЖБУРИЙ ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТҚАЗИШ ТЎҒРИСИДА
ID-2715

ТУМАНДАГИ ТРАНСПОР ВОСИТАЛАРИНИ МАЖБУРИЙ ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТҚАЗИШ ТЎҒРИСИДА

 

Ўзбекистон Республикасининг “Йўл харакати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2013 йил                     15-сонли 197-модда) 17- моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31-январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш хақида”ги 54-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўпламини 2003 йил                      1,2-сонли 17-моддасида, 2014 йил 10-сонли , 105-сонли, 37-сонли, 473-модда) мувофиқ транспорт воситаларининг 2019 йилги мажбурий техник кўригини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”гиҚонуннинг 6-моддасига Ўзбекистон Республикаси Олий кенгашининг Ахборотномаси 1993 йил 9-сонли 320-моддага асосан

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Учқудуқ тумани ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари, мажбурий мавсумий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Мажбурий мавсумий техник курикдан ўтказиш буйича Учқудуқ туман комиссиясининг таркиби 1-иловага мувофиқ, Навоий вилояти Йўл Ҳаракати Хавфсизлиги бошқармаси 1-сонли туманлараро рўҳатга олиш ва имтихон олиш бўлимида Учқудуқ тумани бўйича рўйхатда турган транспорт воситаларига эга автокорхона, ташкилот, хусусий корхоналар ҳамда муасасаларнинг, 2019 йилдаги мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали  2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 

3.  Тумандаги барча транспорт воситалари эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситаларини техник паспорти билан биргаликда, ўз вақтида режали жадвал асосида кўрикдан ўтказиш мажбурияти юклатилсин.

4. Транспорт воситалари қўйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

а) Тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (хайдовчининг ўриндиғидан ташқари) одамларни мунтазам ташиши учун жихозланган, юк автомобиллари йирик гобаритли ва оғир вазинли ҳамда хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари шунингдек уларга тиркамалар бир йилда икки марта;

б) Ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган, (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган траспорт воситаларидан ташқари) икки йилда бир марта;

в) Ишлаб чиқарган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлган траспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган траспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилан траспорт воситаларидан ташқари) бир йилда бир марта;

г) Тиркамалар ва кўрикдаги траспорт воситаси ҳамда шатакчи учун белгиланган муддатларда ДЙҲХХ оргиналларида рўйхатдан ўтқазилган кундан бошлаб, улардан фойдаланишнинг биринчи йили мобайнида транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди, мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилганлардан ташқари;

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтқазиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли қарорининг 3-бандида, Ўзбекистон Республикаси Мудофа вазирлиги, Ички Ишлар Вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий Хавфсизлик Хизматининг ҳарбий бўлинмаларининг транспорт воситалари, кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тарибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.

6. Мазкур қарорнинг 3-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи  марта жорий йилнинг 1 мартидан, 30 июнгача ўтказилади.

иккинчи  марта жорий йилнинг 1 сентябрдан, 30 октябргача ўтказилади.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги  1 мартдан,  30 июнгача ўтказилади.

Жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомига мувофиқ1 январдан 31 авустга қадар ўтказилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.

7. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун жарималар ундирилишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил                 31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли қарори билан тасдиқланган низомда белгиланган тартибларга қатъий риоя қилинсин.

7. Трансапорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш, туман комиссияси раҳбарига:

транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ҳамда қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш:

транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари шунингдек йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари ҳамда нормаларига мувофиқлигини баҳолаш юклатилсин.

 8. Туман ҳудудидаги барча юридик шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини мажбурий мавсумий техник кўрикдан ўтиш ҳайдовчиларни малакасини оширганлиги тўғрисидаги сертификат ва транспорт воситаларини видеокузатув мосламалари (видеорегистратор) билан тўлиқ жиҳозланганидан сўнг омалга оширилсин.

9. Учқудуқ тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари мазкур қарорнинг ижроси таъминланганлиги тўғрисида 2019 йилнинг 20 ноябр кунига қадар Учқудуқ туман ҳокимлигига ёзма равишда ахборот тақдим этиш топширилсин.

10. Туман ҳокимлиги ва “UCHQUDUQ” газетаси таҳририяти давлат корхонасилари биргаликда оммавий ахборот воситаларига кенг ёритилишини ҳамда Учқудуқ туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилиши тавсия этилсин.

11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Учқудуқ туман хоқимининг ўринбосари А.Негматовга, ижросини ташкил этиш Учқудуқ туман ИИБ бошлиғи А.Савуров зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                             С.Хамроев

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман ҳокимининг

                                                  2019 йил  “___” февралдаги

_____-сонли қарорига

                                                                                  1 - илова

 

 

Мажбурий техниккўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг

Т А Р К И Б И

 

 

1. И.Ахмедов                       туман ИИБ ЙҲХГ катта инспектори, ишчи гуруҳ

                                             раҳбари

 

2. Б.Бекназарова                 туман “Ўзагросуғурта” бўлими бош

                                             менеджери, ишчи гуруҳи аъзоси

 

3. Ҳ.Назаров                        туман Мудофа ишлари бўлимида техника

        ҳисобини юритувчи ходим

 

4. Ф.Эшмирзаев                     Ўзбекистон Республикаси Автомобил ва дарё

                                                 транспорти агентлиги Навоий вилоят бўлими

                                                 етакчи мутахасиси

 

5. НКМК ШКБдан                 корхона ва ташкилотлар  бош мухандислари,

   ажратилган мутахасис        ишчи гуруҳи аъзолари 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

         Туман ҳокимининг

                                                                           2019 йил  “ ___” февралдаги

                                                                                      _______сонли  қарорига

2-илова

 

Учқудуқ тумани ИИБ ЙҲХГда рўйхатда турган транспорт воситаларига эга

бўлган автокорхона ташкилот, хусусий корхоналарнинг  2019 йилги

мажбурий техник кўригини ўтказиш

Ж А Д В А Л И

 

Т/Р

Ташкилот, корхона, идора ва уюшмаларнинг номлари

тр/восита ларнинг сони

Куни ва вақти

Техник кўрик ўткизиладиган жой

1

Учқудуқ тумани ШКБ га қарашлибўлган

1-сонлиавтокорхона

400

20.03.2019, 19.04.2019, 03.05.2019, 17.05.2019, 22.05.2019, 13.06.2019.

Корхона ҳудуди

 

2

ШКБ УАТ-2 корхонаси

33

11.04.2019, 16.05.2019.

Корхона ҳудуди

 

3

Учқудуқ туман ЙФУК

18

18.04.2019

Корхона ҳудуди

 

4

НКМК "Кокпатас" ДКЭ

30

06.06.2019

Корхона ҳудуди

 

5

"Ватанпарвар" ҳайдовчилар тайёрлаш мактаби

2

17.04.2019

Корхона ҳудуди

 

6

НКМК  "Букантау" ДКЭ

40

15.05.2019

Корхона ҳудуди

 

7

"Учқудуқ Савдо" МЧЖ

10

14.04.2019

Туман ИИБ ЙҲХГ маскани

8

Учқудуқ туман Тиббиёт бирлашмаси

10

05.05.2019

 

9

ШКБ Овқатланиш комбинати

1

12.05.2019

 

10

“Навоийнефтбазаунитар корхонаси

1

07.04.2019

 

15

Учқудуқ "НЕДРА" МЧЖ

2

09.04.2019

 

16

Туман ҳокимлиги

8

21.04.2019

 

17

Инкассация бўлими

4

19.05.2019

 

 

 

18

"Промэлектро" корхонаси

3

23.04.2019

 

 

 

19

Туман ДСЭНМ

1

04.04.2019

 

 

 

20

"УчқудуқҚимиз" МЧЖ

75

29.03.2019, 05.04.2019.

75

20.09.2019 11.10.2019

 

21

"ИСКАНДАР ИШОНЧ" МЧЖ

38

29.03.2019, 05.04.2019.

38

20.09.2019 11.10.2019

 

22

"Бехруз" МЧЖ

1

08.04.2019

 

 

 

23

Туман БКваАИМҚМ (Бандлик)

2

08.04.2019

 

 

 

24

Учқудуқ Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежи

1

08.04.2019

 

 

 

25

Учқудуқ кончилик касб-ҳунар коллежи

1

15.04.2019

 

 

 

26

Туман Ўрмон хўжалиги

1

15.04.2019

 

 

 

27

Туман Ободонлаштириш бошқармаси

7

07.05.2019

 

 

 

28

РМЦ

1

22.04.2019

 

 

 

29

ЦМТБ

2

23.04.2019

 

 

 

30

Учқудуқ туман ДСИ

1

24.04.2019

 

 

 

31

Учқудуқ почта алоқатармоғи

1

10.05.2019

 

 

 

32

УЧКУДУК-РАВОН-ЙЎЛ” МЧЖ

20

26.04.2019

 

 

 

33

ШКБ ГТР

18

14.05.2019

 

 

 

34

ШКБ ЦТВГС

2

06.05.2019

 

 

 

35

ШКБ ГМЗ-3

9

21.05.2019

 

 

 

36

Туман Молия бўлими

1

13.05.2019

 

 

 

37

Туман прокуратураси

1

13.05.2019

 

 

 

38

Ветеринария бўлими

1

13.05.2019

 

 

 

39

"Шоира-Ёдгор" хус.корхонаси

2

13.05.2019

 

 

 

40

"Учқудуқ" газетаси

2

13.05.2019

 

 

 

41

Темир йўл бекати

2

15.04.2019

 

 

 

42

Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими

1

15.04.2019

 

 

 

43

"КОКПАТАС САВДО"  МЧЖ

1

15.04.2019

 

 

 

44

Бухоро ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди

1

15.04.2019

 

 

 

45

"Айгеримлмагул" ХФ

1

15.04.2019

 

 

 

46

КАМОЛОТ” ЁИҲ

1

22.04.2019

 

 

 

47

"Колосок"  МЧЖ

1

22.04.2019

 

 

 

48

"Бизнес савдо" ХФ

1

22.04.2019

 

 

 

49

Маҳалла ХЖФ

1

22.04.2019

 

 

 

50

Учқудуқ темир йўли

3

13.05.2019

 

 

 

51

Жиноий ишлар бўйича туман суди

1

14.05.2019

 

 

 

52

“Далатбек” МЧЖ

1

15.05.2019

 

 

 

 

 

796

 

196

 

 

Изоҳ:  Қолган ташкилотлар, хусусий кичик корхоналарга тегишли бўлган транспорт воситалари ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари Учқудуқ туман Шимолий Кон бошқармасига қарашли бўлган                   1-автокорхонада техник кўригидан ўтказадилар. 

 

Учқудуқ туман ИИБ ЙҲХГ

катта инспектори сержант

И.И.Ахмедов

                                                                                                                     

Умумий таклифлар

555