ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2704 Министерство культуры Республики Узбекистан 06/03/2019 21/03/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ўзбекистон Республикаси Қонуни Маданият тўғрисида
ID-2704

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ

МАДАНИЯТ ТЎҒРИСИДА

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикасида маданият соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.

2-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

маданий бойликлар — моддий дунёнинг миллий, тарихий, бадиий, илмий билиш, маънавий-ахлоқий ва бошқа маданий қимматга эга бўлган  кўчар ашёлар;

маданий мерос объектлари моддий ва номоддий маданий мерос объектлари;

моддий маданий мерос объектлари — тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қимматга эга бўлган ансамбллар, диққатга сазовор жойлар ва ёдгорликлар;

номоддий маданий мерос объектлари — тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қимматга эга бўлган урф-одатлар анъаналар, халқ ижодиёти (сўз, рақс, мусиқа, томоша санъати), шунингдек улар ҳамда халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати билан боғлиқ билимлар, кўникмалар, асбоб-анжомлар, артефактлар, маданий маконлар»;

музей — мулкдор томонидан музей ашёларини ва музей коллекцияларини сақлаш, ўрганиш ва оммага тақдим қилиш учун яратилган, доимий фаолият кўрсатадиган маданият муассасаси;

босма маҳсулот — даврий босма нашрлар, китоблар, рисолалар, альбомлар, плакатлар, буклетлар ва бошқа матбаа маҳсулоти;

нашрнинг мажбурий бепул нусхаси —  таҳририй нашр ишлови  берилган, чиқиш маълумотларига эга ва ушбу Қонунда белгиланадиган маданият ташкилотларига ҳақ тўламаслик асосида топширилиши лозим бўлган нашрнинг мажбурий нусхаси (матнга оид, нотали, электрон, картографик, тасвирий безакли нашрлар);

кинематография ташкилоти — юридик шахс бўлиб, унинг асосий фаолият турлари қуйидагилардан иборат:

фильм ва (ёки) киносолнома ишлаб чиқариш, фильм ижараси, фильм тикланиши, кинозалга хизмат кўрсатиш, киномаҳсулот чиқариш, фильм ишлаб чиқариш бўйича ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш, кинематография соҳасидаги таълимга оид, илмий, тадқиқот, ноширлик, реклама-тарғибот фаолияти, фильм, фильм ва (ёки) киносолноманинг бирламчи материалларини сақлаш;

киносолнома — вақт, жой, ҳолатларнинг ўзига хос (кўпинча ўткинчи) хусусиятларини акс этувчи ва истиқболда фильм ишлаб чиқаришга мўлжалланган документал сюжетларнинг суратга олиниши;

электрон кутубхона — кутубхоналар, музей ва архивлар фондларини сақлаш, шунингдек фойдаланувчиларнинг Ўзбекистон тарихий, илмий ва маданий меросидан ахборот-коммуникация технологиялари воситасида эркин фойдаланишини таъминлаш учун мўлжалланган давлат ахборот тизими;

номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш — номоддий маданий мерос яшовчанлигини, шу жумладан унинг идентификацияланиши, ҳужжатлаштирилиши, ўрганилиши, сақланиши, ҳимоя қилиниши, оммалаштирилиши, ролини ошириш ҳамда унинг тикланишини таъминлаш мақсадида чоралар кўрилиши;

маданият — баркамол шахс ривожланишига, фуқароларининг ватанпарварлигини тарбиялашга ҳамда эстетик эҳтиёжлари ва манфаатларини қондиришга қаратилган маданий бойликлар йиғиндиси;

маданиятга оид асарларни яратиш — касбий фаолияти маданий бойликларни яратиш, ривожлантириш, тарқатиш, улардан фойдаланиш ва уларни фуқароларга таништириш билан боғлиқ бўлган жисмоний шахс;

маданият соҳасидаги фаолият — маданий фаолият субъектларининг маданий бойликларни яратиш, тиклаш, сақлаш, муҳофаза қилиш, ривожлантириш, тарқатиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек уларни фуқароларга таништириш билан боғлиқ фаолияти;

маданият соҳасида — давлат органлари томонидан қабул қилинадиган, маданий ва маънавий бойликларни яратиш, тиклаш, сақлаш, муҳофаза қилиш, ривожлантириш, тарқатиш ва улардан фойдаланишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар;

маданият соҳасидаги (бундан буён – ваколатли орган) — маданият соҳасида раҳбарликни ва тармоқлараро мувофиқлаштиришни амалга оширадиган орган;

маданият муассасалари — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилган, фаолиятининг асосий фаолият предмети маданият ҳисобланган юридик шахслар;

маданий оммабоп томоша тадбирларини ўтказиш учун жойлар — маданий оммабоп томоша тадбирлари ўтказиш учун мўлжалланган объект ва иншоотлар, шунингдек ушбу мақсадлар учун махсус мўлжалланмаган жойлар (стадионлар, спорт саройлари, ипподромлар, дам олиш зоналари, боғлар, ҳиёбонлар, майдонлар, кўчалар);

маданий оммабоп томоша тадбирлари ўтказиш вақти —  маданий оммабоп томоша тадбирлари ўтказиш учун жойларга биринчи томошабин кириши (келиши) пайтидан бошлаб тадбирлар тугагунга ва ушбу жойлардан сўнгги томошабин чиқиши (кетиши)га қадар вақт;

фильм — ижодий ғоя асосида ҳар қандай шаклда ва турли жанрларда яратилган, киноплёнкада, магнит плёнкасида ёки бошқа турдаги ахборот ташувчида акс этган ва мавзу бўйича изчил, ўзаро боғлиқ кадрлар, тасвир, овоз ёзувидан иборат ва тегишли техник воситалар ёрдамида қабул қилиш учун мўлжалланган аудиовизуал асар;

фильм ижараси — оммавий намойиш этиш (кўрсатиш), телеканалларда тарқатиш (хорижий телеканаллар бундан мустасно), ижарага бериш, шунингдек реализация қилиш мақсадларида Ўзбекистон Республикаси қонунларида тақиқланмаган усулларда фильмнинг тарқатилиши;

ижодкор ходим — касбий ёки ҳаваскорлик ижодий фаолияти бадиий асарлар, адабиёт ва санъат асарини яратишга ёки талқин қилишга (таржима қилиш) қаратилган жисмоний шахс;

ижодий уюшма — маданиятнинг бир ёки бир неча йўналишлари касбий ижодкор ходимларининг индивидуал аъзолик асосида тузиладиган жамоат бирлашмаси.

3-модда. Маданият тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Маданият тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг маданият тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

2-боб. Маданият соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий тамойиллари ва йўналишлари, уларни амалга оширишда иштирок этувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ваколатлари

 

4-модда. Маданият соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий тамойиллари

Маданият соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:

миллати, ирқидан қатий назар фуқароларнинг ҳуқуқий тенглигини таъминлаш.

ижод эркинлиги, маданиятлараро муносабатларда тенг ҳуқуқлилик, инсон ҳуқуқлари, миллий ва умумбашарий қадриятларни ҳурмат қилиш ва маданиятлар хилма-хиллигини сақлаш;

маданиятсоҳасидатаълим-тарбиянингтизимлилиги, илмийлигиваузликсизлиги;

маданият соҳасини янада ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган ишларнинг оммавийлиги ва очиқлиги;

шахс руҳияти ва камолотига салбий таъсир кўрсатувчи ғояларга муросасизлик бўлиш;

маданиятнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши, ўзбек халқининг маданий меросини асраш ва ривожлантириш;

тарихий ва маданий мероснинг муҳофаза қилиниши ва уларнинг ривожланишида узвийликни таъминлаш;

ўзбек халқи ва этник элатлар тарихий меросини асраш, жамиятнинг илмий салоҳиятини ривожлантириш ва қайта ишлаб чиқариш учун ҳуқуқий кафолатлар яратиш;

маданий фаолият субъектлари ўртасида рақобат муҳитини яратиш;

иқтисодий, ижтимоий ва маданият соҳасига оид қабул қилинаётган қарорларнинг маданият соҳадаги ягона давлат сиёсатига мослигини таъминлаш;

миллий маданиятимизга оид қадриятларни асраб авайлаш ва ривожлантириш мухофазасини таъминлаш;

 

замонавий медиа маконда миллий маданиятимиз муносиб ўрин эгаллашига, соҳани халқаро маданий жараёнларга талаб даражасида интеграция қилишга эришиш;

маданият соҳасига замонавий инновация ва ахборот технологияларини жорий этиш;

маданият соҳасида жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш.

5-модда. Маданият соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари

Маданият соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

маданият соҳасидаги муносабатлар, ижодий уюшма ва бирлашмаларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш, ижодкорларни ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган ҳуқуқий базани яратиш;

ёш ижодкорларга таълим-тарбия бериш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, аҳолининг ўсиб бораётган маданий эҳтиёжларини қондириш ва маданий хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш;

миллий маданият ва санъат муассасаларини тўлақонли фаолият кўрсатиши учун уларнинг моддий-техник базасини халқаро стандартларга мослаштириш;

маданият соҳасига ахборот-коммуникация технологияларни жорий этиш, соҳани кенг тадқиқ ва тарғиб этиш ҳамда халқаро маданий жараёнларга интеграция қилиш;

миллий маданият ва санъат соҳасидаги миллий халқаро фестиваль ва танловлар ўтказиш ҳамда уларда ижодкорларнинг иштирокини таъминлаш;

ижодкорларнинг сара асарларини намойишини тарғиб этиш;

миллий ижодий маҳсулотларни экспорт қилишнинг самарали тизимини яратиш;

хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

6-модда. Давлатнинг маданият соҳасидаги асосий вазифалари

Қуйидагилар давлатнинг маданият соҳасидаги асосий вазифалари ҳисобланади:

маданият соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаш;

маданият соҳасига оид норматив-ҳуқуқий базани, ушбу соҳадаги институционал тизимни ва маданият муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш;

тарихий ва маданий меросимизни сақлаш ҳамда уни ёш авлод тарбиясида кенг қўллаш;

миллий ва умуминсоний қадриятларни ёшлар онгига сингдириш, этник маданий анъаналарни асраб-авайлаш ва халқ ижодиётини қўллаб-қувватлаш;

аҳоли, жумладан, ёшларнинг ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитларни яратиш ва кенгайтириш;

маданият соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, маданиятни янада кенг тадқиқ ва тарғиб этиш;

фуқароларнинг, жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларнинг маданий ҳаётда фаол иштирок этиши ва уларнинг маданий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтириш;

маданият соҳасида ўзаро самарали халқаро муносабатларни ташкил этиш ва ривожлантириш, миллий маданиятга жаҳон маданиятининг ажралмас қисми сифатида қараш;

маданият ва санъат муассасаларининг тўлақонли фаолият кўрсатишини таъминлаш, ижодий уюшмаларнинг моддий ресурс базасини янада мустаҳкамлаш.

7-модда. Маданият соҳасида давлат бошқаруви

 

Маданият соҳасида давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.

Давлат органлари ўз ваколат доирасида нодавлат нотижорат ташкилотлар вафуқаролик жамиятининг бошқа институтлари маданият соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади.

8-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг маданият соҳасидаги ваколатлари 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

маданият соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини амалга оширади;

маданият соҳасидаги давлат дастурлари, “йўл хариталар” ва бошқа чора-тадбирлар дастурларини тасдиқлайди;

Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастрини ва Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатини юритиш тартибини белгилайди;

маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш ва улардан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга ошириш тартибини белгилайди;

республика аҳамиятидаги ҳудудлардан ва моддий маданий мерос, шу жумладан Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган объектларнинг муҳофаза теграларидан фойдаланиш тартиботини тасдиқлайди;

тарихий-маданий қўриқхоналар, музей-қўриқхоналарни ва тарихий манзилгоҳларни тузиш тартибини ва уларни сақлаш тартиботини белгилайди;

маданий мерос объектларини маданий-тарихий экспертизадан ўтказиш тартибини белгилайди;

музейларни тузиш, қайта ташкил қилиш ва тугатиш тартибини белгилайди;

давлат музейларининг тоифаларини белгилаш тартибини белгилайди;

Миллий музей фонди ва Миллий музей фонди давлат каталоги тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;

музей ашёлари ва музей коллекцияларини Миллий музей фонди таркибига киритиш ва таркибидан чиқариш тартибини белгилайди;

Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини ҳисобга олиш ва сақлаш тартибини белгилайди;

Миллий музей фонди давлат қисми таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини бошқариш тартибини белгилайди;

Миллий музей фонди ҳолати устидан давлат назоратини амалга ошириш тартибини белгилайди;

музей мутахассисларини тайёрлашва музей ходимларининг малакасини ошириш  ҳамда уларни қайта тайёрлаш тартибини белгилайди;

9-модда. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг маданият соҳасидаги ваколатлари

 

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги маданият соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:

юридик ва жисмоний шахслар томонидан маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;

маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, сақлаш, оммалаштириш ва улардан фойдаланиш давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминлаш;

моддий маданий мерос объектларини илмий ва илмий-техник тадқиқ этиш, консервациялаш, таъмирлаш ва улардан ҳозирги замонда фойдаланишга мослаштириш бўйича давлат дастурларини амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси халқи маданияти ривожи учун шарт-шароит яратади;

маҳаллий ижроия органларининг маданият соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларга услубий  раҳбарлик қилади;

маданият соҳасида илмий дастурлар ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади;

ўз ваколат доирасида маданият масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқади, тасдиқлайди;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маданий бойликларни ҳисобга олиш, муҳофаза қилиш, консервациялаш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш, шунингдек мамлакат маданияти таниқли арбоблари хотирасини абадийлаштириш бўйича тадбирларни амалга оширади;

Номоддий маданий мерос объектларининг миллий рўйхатини юритади;

театр, мусиқа санъати, кинематография, кутубхона ва музей иши бўйича республика аҳамиятидаги давлат ташкилотлари фаолиятини  мувофиқлаштиради  ва қўллаб-қувватлайди;

давлат маданият ташкилотларини тузиш, қайта ташкил қилиш ва тугатиш бўйича таклифлар киритади;

маданият соҳасида ижтимоий аҳамиятга эга бўлган тадбирлар ўтказилишини амалга оширади;

ижтимоий аҳамиятли адабиётлар сотиб олиниши, нашр қилиниши ва тарқатилиши, шунингдек республика даражасида миллий фильмлар яратилиши бўйича ишларни ташкил қилади;

маданият ва санъат намояндаларига Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари бериш ва уларни давлат мукофотлари билан тақдирлаш, ижодий жамоаларни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдирлаш тўғрисида таклифлар киритади;

ижодий фаолиятнинг турли соҳаларида миллий (республика) ва халқаро танловлар ва фестиваллар, соврин ва мукофотлар таъсис этади;

республика танловлари ва фестиваллари ўтказиш намунавий низомлар ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

маданият ташкилотлари ходимлари тоифаларига нисбатан малакавий талаблар ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

маданият, давлат маданият ташкилотлари ходимларини аттестациядан ўтказиш ва муддатидан илгари аттестациядан ўтказиш қоидаларини тасдиқлайди;

давлат кутубхоналари, давлат музейлари ва музей-қўриқхоналарнинг товарлар, ишлар, хизматлар реализация қилиш бўйича ҳақ тўлаш эвазига фаолият кўрсатиши ҳамда товарлар, ишлар, хизматлар реализациясидан пулларни сарфлаши қоидаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

республика маданият ташкилотларини аттестациядан ўтказади;

барча тоифадаги маданият ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил қилади;

маданият соҳасида илмий тадқиқотлар ташкил қилади;

халқаро маданий ҳамкорлик соҳасидаги фаолиятни амалга оширади ва мувофиқлаштиради;

давлат органлари, маҳаллий ижроия органлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг таклифи бўйича Ўзбекистон халқи номоддий маданий мероси қисмларини Инсоният номоддий маданий мероси тақдимот рўйхатига ва ЮНЕСКОнинг шошилинч муҳофазасига муҳтож номоддий маданий мерос рўйхатига киритиш тўғрисида буюртмалар юборади;

Ўзбекистон Республикаси музей фондини шакллантириш ва сақлаш тартибини тасдиқлайди;

Ўзбекистон Республикаси музей фонди давлат каталогини юритиш қоидаларини ва музей маълумотлар базасини юритиш қоидаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

тармоқлар бадиий кенгашларини тузади ва улар тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;

Номоддий маданий мерос объектлари миллий рўйхатини шакллантириш ва юритиш қоидаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

маданий бойликларни вақтинча олиб чиқиш бўйича эксперт комиссияси тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлайди;

маданий бойликларни вақтинча олиб чиқиш ҳуқуқини берадиган сертификат топшириш қоидаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

маданият ташкилотлари тармоғи минимал давлат нормативларини ҳамда вилоят, республика давлат маданият ташкилотлари аҳамиятидаги шаҳар, туман, вилоят аҳамиятидаги шаҳарлар, қишлоқ даражасидаги давлат маданият ташкилотларининг намунавий штатларини тасдиқлайди;

таълим соҳасидаги ваколатли орган билан келишилган ҳолда маданият соҳасида таълим ташкилотлари фаолияти қоидаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

таълим соҳасидаги ваколатли орган билан маданият соҳасида барча даражадаги таълимнинг намунавий ўқув режалари ва ўқув дастурларини  келишиб олади;

республика бюджетидан молиялаштириладиган маданият соҳасидаги таълим ташкилотларида олий таълим ва олий ўқув юртидан кейинги таълимга, шунингдек техник ва касбий ўрта таълимга эга бўлган мутахассисларни тайёрлашга давлат таълим буюртмасини шакллантиришда иштирок этади;

республика бюджетидан молиялаштириладиган маданият соҳасидаги таълим ташкилотларида олий таълим ва олий ўқув юртидан кейинги таълимга, шунингдек техник ва касбий ўрта таълимга эга бўлган мутахассисларни тайёрлашга давлат таълим буюртмасининг тақсимланиши ва жойлаштирилишини тасдиқлайди;

таълим соҳасидаги ваколатли орган билан келишилган ҳолда маданият соҳасидаги таълим ташкилотларида ўқув − услубий ва илмий − услубий ишларни ташкил қилиш ва амалга ошириш қоидаларини тасдиқлайди;

ўз ваколат доирасида маданият соҳасидаги таълим ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;

ўз ваколат доирасида республика (қишлоқ, посёлка, туман, шаҳар, вилоят, республика) маданият ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради, ижодий уюшмалар ва мулк шаклидан қатъи назар бошқа ташкилотлар билан маданият масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилади;

иқтидорли ёшларни ва истиқболли ижодий жамоаларни излаш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;

мусиқа ва театр санъати соҳасидаги репертуар сиёсатини мувофиқлаштиради;

миллий маданий бойлик объектларининг алоҳида тартиботи бўйича эксперт комиссиясини тузади;

ватандошларимизнинг маданий алоқаларини ривожлантиришга кўмаклашади;

товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товарлар келиб чиқиши жойлари номланишини муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органининг сўровномасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси тарихи ва маданияти бойлиги ҳисобланган белгилардан товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси, товарлар келиб чиқиши жойи номланиши сифатида фойдаланиш учун келишади ёки келишишни рад қилади;

давлат музейларида фонд-сотиб олиш (фонд-танлаш) комиссиясини тузиш қоидаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

давлат театр ва концерт-томоша ташкилотларининг саҳналаштириш маблағларини ҳисобга олиш, топшириш ва ҳисобдан чиқариш бўйича йўриқнома ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

Ўзбекистон Республикаси музей фонди музей ашёларини ҳисобга олиш, сақлаш, улардан фойдаланиш ва ҳисобдан чиқариш бўйича йўриқнома ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

10-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўзларига берилган ваколат доирасида ўз ҳудудидаги маданий мерос объектларини аниқлайди ва уларнинг ҳисобга олиниши, муҳофаза қилиниши, сақланиши ва улардан фойдаланишни амалга оширади, маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижросини таъминлайди, уларни муҳофаза қилиш, сақлаш, оммалаштириш ва улардан фойдаланиш тадбирлари ўтказилишига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат бирлашмаларини жалб қилади, Миллий музей фонди таркибига киритилган ва ҳудудидаги музейларда сақланаётган музей ашёлари ва музей коллекциялари бут сақланишини таъминлайди, ўз ваколат доирасида ўз ҳудудидаги давлат музейларини  молиялаштириш миқдорини белгилайди, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

 

11-модда. Маданий оммавий тадбирлар ўтказиш тартиби

Маданий оммавий тадбирлар ўтказиш учун жойлар санитария-эпидемиология талабларига ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлиши лозим.

Маданий оммавий тадбирлар ташкил қилиш ва ўтказиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тузилган ташкилий қўмиталар, ушбу тадбирлар тайёрлаш ва ўтказишга жалб қилинган ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириб боради.

Спорт ва оммавий спорт, маданий оммавий томоша тадбирлар ўтказишнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси ички ишлар органлари ва Маданият вазирлиги ҳудудий органларининг қўшма буйруғи билан  тасдиқланади.

Маданий оммавий тадбирларнинг ташкилотчилари:

жисмоний шахсларнинг хавфсизлиги, маданий оммавий тадбирлар ўтказиш учун жойлар, шу жумладан улардаги мол-мулк бут сақланиши учун шарт − шароитлар яратиши, шунингдек ички ишлар органларига жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашишлари;

маданий оммавий тадбирлар ўтказиш жойларига чегарадош ҳудудлар ободончилиги бузилган тақдирда унинг тикланишини таъминлашлари;

тадбир ўтказилишидан камида ўн календарь куни олдин томошабинларнинг тахминий сони ҳақида, бир календарь куни олдин сотилган чипталар, кириш учун, шу жумладан транспорт воситаларига берилган рухсатномалар сони ҳақида, шунингдек ички ишлар ва соғлиқни сақлаш органларининг махсус техникаси, ногиронларнинг транспорт воситалари учун туташ жойлари ҳақида маҳаллий давлат ҳокимияти органларини хабардор қилишлари;

маданий оммавий тадбирлар ўтказиш жойларида томошабинларнинг одоб қоидаларини жойлаштиришлари шарт.

3-боб. Маданият соҳасидаги фуқароларнинг ҳуқуқ  ва мажбуриятлари

 

12-модда. Фуқароларнинг маданият соҳасидаги ижодий фаолият кўрсатиш ҳуқуқлари

Фуқаролар ўз қобилиятларига кўра уларни қўллаш соҳасини, татбиқ этиш шаклларини мустақил танлаш ва касбий таълим олиш йўли билан ижодий фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга.

Ижодий фаолият билан шуғулланиш ҳам профессионал, ҳам нопрофессионал (ҳаваскорлик) асосда амалга оширилиши мумкин.

Фуқароларга маданий қимматликлар билан танишиш ҳуқуқи таъминланади. Ушбу ҳуқуқнинг чекланиши миллий маданий бойлик объектларининг алоҳида тартиботи билангина белгиланиши мумкин.

Профессионал ва ҳаваскор ижодкор ходимлар интеллектуал мулкка, ўз меҳнати натижаларини тасарруф этиш эркинлигига, давлат томонидан қўллаб-қувватланишга доир ҳуқуқлар соҳасида тенгдирлар.

Фуқароларнинг профессионал ва ҳаваскор ижодий фаолияти жамоа ёки индивидуал асосда амалга оширилади.

Ҳар бир фуқаро маданий бойликларнинг мулкдори бўлиш ҳуқуқига эга.Хусусий мулкни қўлга киритиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш Ўзбекистон Республикасининг қонунлари билан тартибга солинади.

13-модда. Жисмоний шахсларнинг маданият соҳасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

Жисмоний шахслар маданий оммавий томоша тадбирлари ўтказилганида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган турли рамзлардан ва ўз фикрини ошкора ифода этиш бошқа воситаларидан фойдаланиши мумкин.

Жисмоний шахслар:

Ўзбекистон Республикасининг маданият соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя қилишга;

маданий бойликлар асралиши тўғрисида қайғуришга;

ўзбек халқи ва этник гуруҳларнинг миллий маданиятини, урф-одатларини, анъаналарини, давлат тили ва бошқа тилларни ҳурмат қилишга;

маданий оммавий томоша тадбирлари ва маданият соҳасидаги бошқа тадбирлар ўтказиш жойларида жамоат тартибига риоя қилишга;

маданий оммавий томоша тадбирлари ўтказиш жойларида жамоат тартиби бузилишини қўзғатувчи хатти-ҳаракатларга, атрофдагиларга хавф туғдирувчи ғайриҳуқуқий ҳаракатларга йўл қўймасликка мажбурдирлар.

Жисмоний шахсларга:

маданий оммавий томоша тадбирлари ўтказиш жойларига фойдаланиши одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдириши ёки жисмоний ва юридик шахсларга маддий зарар келтириши мумкин бўлган алкогол маҳсулоти, металл, шиша идишида маҳсулот, пиротехника буюмлари ва бошқа ашёлар олиб келиш;

маданий оммавий томоша тадбирлари ўтказиш вақтида одамлар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирадиган ҳар қандай ашёларни саҳналарга, майдонларга, супаларга, оркестр ўраларига, шунингдек томошабинлар бўлган жойларга ташлаш;

маданий оммавий томоша тадбирлари ўтказиш вақтида ҳеч кимдан сўрамай тўсилган ва ўралган доирадан,  турникетдан ташқарига чиқиш;

маданий оммавий томоша тадбирлари ўтказиш вақтида ижтимоий, ирқий, миллий, диний, уруғ ва табақа билан боғлиқ адоват чиқаришга қаратилган, шунингдек жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларини камситадиган плакатлар, эмблемалар, транпарантлар ва бошқа кўринадиган ашёлардан фойдаланиш тақиқланади.

 

14-модда. Маданият соҳасидаги мулк ҳуқуқи

Ҳар бир фуқаро маданият соҳасида мулк ҳуқуқига эга. Мулк ҳуқуқи тарихий-маданий аҳамиятга эга бўлган ашёлар, коллекциялар ва тўпламларга, бино ва иншоотларга, ташкилотлар, муассасалар, корхоналар ва бошқа объектларга нисбатан татбиқ этилади.

Маданият соҳасидаги мол-мулк объектларини қўлга киритиш, уларга эга бўлиш, улардан фойдаланиш  ва уларни тасарруф этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

 

15-модда. Маданий бойликларни олиб кириш ва олиб чиқиш ҳуқуқи

Ҳар бир фуқаро Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзининг ижодий фаолияти кўргазмаларини хорижга олиб чиқиш ёки мамлакатга олиб кириш ва ташкил қилиш ёки бошқа йўл билан амалга ошириш ҳуқуқига эга. Маданий бойликларни олиб чиқиш уларнинг мулкдори ёки ваколатли шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги олиб чиқиш ҳуқуқига доир берган сертификат асосида амалга оширилади.

16-модда. Ўзбекистонда истиқомат қилувчи халқлар ва этник гуруҳларнинг миллий-маданий бойликларини асраш ва ривожлантириш ҳуқуқи

Халқлар ва этник гуруҳлар ўз миллий-маданий бойликларини асраш ва ривожлантириш, маданий-тарихий яшаш муҳитини тиклаш ва сақлаш ҳуқуқига эга.

17-модда. Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг маданият соҳасидаги ҳуқуқлари

Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан маданий фаолият соҳасида тенг ҳуқуқларга эга. Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасидаги маданий фаолиятининг алоҳида шароитлари фақат қонун билан белгиланади.

 

4-бобМаданият соҳасидаги фаолият, унинг турлари,
субъектлари ва уларнинг ҳуқуқий мақоми

18-модда. Ижодий буюртма

Ижодий буюртма деганда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, Вазирлар Маҳкамаси хамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг махсус буюртмаси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти (фармонлари, қарорлари, фармойишлари, расмий ташрифлари, сафарлари, матбуот анжуманлари, баёнотлари, маърузалари, учрашувлари, сўзга чиқишлари), Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти ҳақида, шунингдек муҳим расмий тадбирлар, халқаро воқеалар; мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар бориши ҳақида, Ўзбекистон Республикасининг сиёсий, ҳуқуқий, маънавий − маърифий, спорт ҳаётидаги муҳим воқеалар ва хорижда юз бераётган воқеалар ҳақида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан яратилган маданий фаолият объектлари деб тушунилади.

19-модда. Маданият ташкилотлари

Маданият ташкилотлари маданият соҳасидаги ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.

Маданият ташкилотларини тузиш, қайта ташкил қилиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Маданият ташкилотларининг фаолият турлари уларнинг муассислари томонидан белгиланади ва ташкилотларнинг уставларида акс этади.

Маданият ташкилотлари давлат ва нодавлат бўлиши мумкин.

Маданият соҳасида халқаро маданият ташкилотлари ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин.

Маданият ташкилотлари сирасига қуйидагилар киради:

маданият марказлари;

театрлар;

концерт ташкилотлари (филармониялар);

цирклар;

кинематография ташкилотлари;

ахборот кутубхоналари;

музейлар;

маданий-кўнгилочар ташкилотлар;

бадиий галлереялар (салонлар);

студиялар;

устахоналар;

маданий-тарихий марказлар;

маданият соҳасидаги тадқиқот марказлари (тадқиқот институтлари);

таъмирлаш марказлари;

музей-қўриқхоналар;

(бадиий. Экспертиза. Таклиф киритиш)

маданият соҳасида фаолият кўрсатаётган бошқа ташкилотлар.

Ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошираётган маданиятни ривожлантириш фондлари маданиятни ривожлантириш учун тузилиши мумкин.

Маданият ташкилотлари фондларидаги маданий бойликлар ҳақида ахборот, шунингдек жорий репертуардан олиб ташланган театр саҳна асарлари ва (ёки) ижодий дастурларнинг аудиовизуал ёзувлари электрон ахборот ресурсларида жойлаштирилиши учун шароитлар яратади.

20-модда. Тармоқ бадиий кенгашлари

Маданият соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш мақсадида Маданият вазирлиги ва унинг органлари томонидан маслаҳат-кенгаш органлари (вазирлик ва идоралар) – театр, мусиқа ва концерт фаолияти, цирк санъати, киноиндустрия, музей иши ва археология, тасвирий санъат, архитектура ва дизайн, адабиёт ва китоб нашр этиш бўйича тармоқ бадиий кенгашлари тузилади.

Тармоқ бадиий кенгашлари таркибига маданият соҳасидаги таниқли арбоблар, олимлар, мутахассислар, ижодий бирлашмалар киради.

21-модда. Давлат маданият ташкилотларининг аттестацияси

Давлат маданият ташкилотларининг аттестацияси уларнинг асосий фаолияти самарадорлигини баҳолаш ҳамда моддий, меҳнат ва молия манбаларидан оқилона фойдаланиш, шу аснода уларнинг тармоғи ва тузилмасини тартибга солиш учун ўтказилади.

Барча давлат ташкилотлари уч йилда бир марта аттестациядан ўтказилиши лозим.

Давлат маданият ташкилотларининг аттестацияси Маданият вазирлиги ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати белгилаган тартибда ўтказилади.

 

22-модда. Маданият ташкилотларининг мақоми

Маданият соҳасидаги фаолияти алоҳида давлат ва жамият аҳамиятига эга бўлган давлат маданият ташкилотларига, профессионал бадиий, ижодий жамоаларга “Миллий” мақоми берилиши мумкин.

“Миллий” мақоми Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти тасдиқлаган тартибда берилади.

санъатни шакллантириш, ривожлантириш ва тарғиб қилишга қўшган салмоқли ҳиссаси учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Академик” мақоми берилади.

Универсал ҳужжатлар тўпламларининг шакллантирилиши, сақланишини олиб борадиган ва кутубхонадан фойдаланувчиларга уларни тақдим этадиган, кутубхона ресурсларидан ўзаро фойдаланишни ташкил қиладиган ва бошқа кутубхоналарга услубий ёрдам кўрсатадиган вилоят, республика аҳамиятидаги шаҳар, пойтахт, шаҳар ва туман кутубхоналарига тегишли маъмурий ҳудудий бирликнинг маҳаллий ижроия органлари томонидан Маданият вазирлиги тасдиқлаган тартибда “Марказий” мақоми берилади.

Давлат маданият ташкилотлари бошқа шахс номига расмийлаштирилмайди.

23-моддаМаданият марказлари

Маданият марказлари — аҳолининг маданий эҳтиёжларини ўрганиш ҳамда уларга маданий-маърифий ва кўнгилочар хизматлар кўрсатиш, ҳаваскорлик, бадиий ижод ва амалий санъат билан шуғулланадиган давлат муассаси шаклида юридик шахс.

Қуйидагилар маданият марказларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

аҳолига маданий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, уларнинг маданий эҳтиёжларини қондириш ва бўш вақтларининг мазмунли ўтишини таъминлаш, ижодий жамоаларнинг миллий қадрият, урф-одат ва анъаналарни ўзида мужассам этган намунали дастурларини шакллантириш;

халқ ижодиёти ва бадиий ҳаваскорлик санъатини сақлаб қолиш ва ривожлантириш, бадиий ва амалий ижодий жамоалар, ҳаваскорлик гуруҳларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритиши учун қулай шарт-шароит яратиш ҳамда ижодий жараённи тизимли равишда бойитиб бориш;

болаларни тўгаракларга жалб этиш, хорижий тилларни ўрганиш ва «нутқ маданияти» бўйича курсларни ташкил этиш, халқ ижодиётининг барча жанр ва йўналишлари, ҳаваскорлик санъати ва номоддий маданий меросни кенг тарғиб қилиш ҳамда уларни асл ҳолича келажак авлодга етказиш;

адабиёт ҳамда санъат арбоблари ва профессионал ижодий гуруҳлар билан маънавий-маърифий, маданий-оммавий тадбирлар ташкил этиб, улар иштирокида аҳоли, хусусан, ёшлар билан бевосита бадиий учрашувлар ва давра суҳбатларини ўтказиш;

танловлар, халқ ижодиёти ва томоша санъатининг туман (шаҳар) миқёсидаги фестивалларини ўтказиш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлаш;

оммавий байрам, томоша ва халқ сайилларини ташкиллаштириш, ижтимоий-маданий соҳада юридик ва жисмоний шахслар билан тузилган шартномалар бўйича уларга пулли хизматлар кўрсатиш.

 

24-модда. Театрлар

Театрлар — театр саҳна асарларини яратиш, оммавий ижро килиш ва (ёки) оммавий намойиш этишни амалга оширадиган  (драма, мусиқа-драма, мусиқа, хореография, қўғирчоқ, пантомима, сатира ва юмор, болалар ва ўспиринлар учун, ёшлар, экспериментал ва бошқа) томоша ташкилотлари.

Театр фаолиятининг асосий вазифалари ўзбек халқининг театр маданиятининг ўзига хослигини, миллий ўзлигини англаш ва тилларини асраш ва ривожлантириш, шунингдек театр постановкаларини яратиш, оммавий ижро килиш ва (ёки) оммавий намойиш этиш, театр фаолиятида инновация лойиҳаларини амалга оширишдан иборатдир.

Театрлар бадиий йўналишлар, репертуарни танлашда, театр постановкаларини яратиш, оммавий ижро килиш ва (ёки) оммавий намойиш этиш, шунингдек самарали ижодий ва ишлаб чиқариш ривожланиши учун бошқа, Ўзбекистон Республикасининг қонунларига зид бўлмаган фаолиятни амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилишда эркиндир.

Фуқароларни маданий ҳаёт соҳасига жалб қилиш мақсадида бюджет маблағларидан давлат театрларига театр тадбирларидан аҳоли фойдаланишини таъминлаш билан боғлиқ зарарни қоплаш учун Ўзбекистон Республикасининг бюджет қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бюджет субсидиялари ажратилади.

Театрнинг бутун фаолиятига бевосита раҳбарликни театр директори амалга оширади.

Театр постановкаларини яратиш, оммавий ижро қилиш ва (ёки) оммавий намойиш этишучун ташқаридан ижодкор ходимлар шартнома асосида жалб қилиниши мумкин.

Ҳар бир театр постановкасининг саҳналаштирувчи режиссёрнинг тавсиялари асосида давлат театри раҳбари томонидан саҳналаштириш гуруҳи тузилади.

Ҳар бир театр постановкасининг саҳналаштириш гуруҳи давлат театри ва (ёки) ташқаридаги ижодкор ходимлар ҳисобига шаклланади.

Давлат театрида ҳар бир театр постановкаси оммавий ижро қилиниши ва (ёки) оммавий намойиш этилишига тайёрлиги тўғрисидаги қарор театр раҳбари томонидан театр бадиий кенгашининг тавсияси бўйича қабул қилинади.

Давлат театри бадиий кенгашининг таркиби ва у тўғрисидаги низом театр раҳбари томонидан тасдиқланади.

25-модда. Цирклар

Эстрада-цирк жанри асарларининг саҳна томошаларини амалга оширадиган театр-томоша ташкилотлари цирклар ҳисобланади.

Цирклар бадиий йўналишлар, репертуар танлашда, эстрада-цирк жанри асарларини ва уларнинг саҳна томошаларини яратиш, шунингдек самарали ижодий ва ишлаб чиқариш ривожланиши учун бошқа, Ўзбекистон Республикасининг қонунларига зид бўлмаган фаолиятни амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилишда эркиндир.

Эстрада-цирк жанри асарларини ва уларнинг саҳна томошаларини яратиш учун ташқаридан ижодкор ходимлар шартнома асосида жалб қилиниши мумкин.

Фуқароларни маданий ҳаёт соҳасига жалб қилиш мақсадида бюджет маблағларидан давлат циркларига цирк тадбирларидан аҳоли фойдаланишини таъминлаш билан боғлиқ зарарни қоплаш учун Ўзбекистон Республикасининг бюджет қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бюджет субсидиялари ажратилади.

26-модда. Концерт ташкилотлари

Концерт ташкилотлари — адабиёт ва санъат асарларининг оммавий ижро этилиши ҳамда бадиий жамоалар ва алоҳида ижрочиларни оммалаштириш шароитлари яратиш учун комплекс чора-тадбирлар амалга оширадиган томоша ташкилотларидир.

Мусиқа-эстетик тарбиялаш, юксак бадиий ижодий дастурлар ва номерлар яратиш учун шароит таъминлаш, профессионал бадиий жамоалар ва алоҳида ижрочилар концертларини ташкил қилиш, мусиқа-маърифий фаолият кўрсатиш концерт ташкилотларининг асосий вазифалари ҳисобланади.

Концерт ташкилотлари ижодий дастурлар ва номерлар ўтказишда, репертуар танлашда мустақилдир.

Ижодий дастурлар ва номерлар яратиш учун ташқаридан ижодкор ходимлар шартнома асосида жалб қилиниши мумкин.

Республика фуқароларини маданий ҳаёт соҳасига жалб қилиш мақсадида давлат бюджетидан давлат концерт ташкилотларига республика аҳолисининг барча қатламлари учун концерт дастурларидан фойдаланишни таъминлаш бўйича хизматлар кўрсатиш, мумтоз, халқ, мусиқа ва хореография санъатини тарғиб қилиш билан боғлиқ зарарни қоплашга Ўзбекистон Республикаси бюджет қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда субсидиялар ажратилади.

27-модда. Ахборот кутубхона иши

Ахборот Кутубхонаси — ахборот, маданий, таълим вазифаларини бажарадиган, босма ва қўлёзма ҳужжатларининг ташкил қилинган фондига, шунингдек электрон ташувчиларда график, аудиовизуал материаллар, ҳужжатларга эга бўлган ва уларни жисмоний ва юридик шахсларга вақтинчалик фойдаланиш учун тақдим этадиган маданият ташкилотидир.

Ахборот Кутубхона иши — маданият тармоғи бўлиб, унинг вазифалари кутубхоналар тармоғини яратиш ва ривожлантириш, уларнинг фондларини шакллантириш ва уларга ишлов бериш, кутубхондан фойдаланувчиларга кутубхона, ахборот ва ахборот-библиография хизматлари кўрсатилишини ташкил қилиш, кутубхона кадрларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, кутубхоналар ривожланишининг илмий ва услубий таъминлашдан иборатдир.

Фонди фақат  электрон ташувчилардаги ҳужжатлардан иборат кутубхона (электрон кутубхона) ахборот ва телекоммуникация воситаларини қўллаган ҳолда фойдаланувчилар билан билвосита (масофада) ёки тўлиқ бўлмаган билвосита ўзаро хизмат кўрсатади.

Кутубхоналарнинг кутубхона фондини шакллантириш китобларни сотиб олиш, китоб алмашиш, ҳадя қилиш ва давлат буюртмаси бўйича нашр қилинган китобларни ҳақ тўламасдан олиш йўли билан амалга оширилади.

Миллий кутубхоналарнинг кутубхона фонди нашрнинг мажбурий текин нусхасини олиш йўли билан ҳам шаклланади.

Давлат кутубхоналари асосий фаолиятига тааллуқли бўлмаган, ҳақи тўланиши мажбурий тусга эга бўлмаган ҳамда жисмоний ёки юридик шахс билан келишувга биноан белгиланадиган товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишга ҳақли. Бундай товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси пулларидан Ўзбекистон Республикаси бюджет қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланилади.

28-модда. Нашрнинг мажбурий бепул нусхалари

Ўзбекистон халқи маданий меросини асраш мақсадида нашрнинг мажбурий бепул нусхалари тайёрланган кундан ўттиз календарь куни мобайнида ишлаб чиқарувчиларга ёки унинг топшириғи билан учинчи шахс томонидан миллий кутубхоналарга ва Маданият вазирлигига юборилади.

29-модда. Музейлар

Музей — мулкдор томонидан музей ашёлари ва музей коллекцияларини сақлаш, ўрганиш ва оммавий  намойиш этиш учун тузилган, доимий фаолият кўрсатадиган нотижорат маданият муассасасидир.

Миллий музей фондига киритилган музей ашёлари ва музей коллекциялари Ўзбекистон халқи маданий меросининг ажралмас қисми ҳисобланади.

Миллий музей фонди миллий музей фондининг давлат қисми ва нодавлат қисмидан иборатдир.

Миллий музей фондига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларининг фуқаролик муомаласига Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган чекловларга риоя қилган ҳолдагина йўл қўйилади.

Музей ашёлари ва музей коллекцияларини Миллий музей фонди таркибига киритиш белгиланган тартибда амалга оширилади.

Музей ашёлари ва музей коллекциялари Миллий музей фонди давлат каталогида рўйхатга олинган кундан эътиборан Миллий музей фонди таркибига киритилган ҳисобланади.

Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларининг мулкдорига рўйхатдан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома берилади.

Мулк шакли бўйича давлат ва нодавлат музейлар тузилиши мумкин.

Музейлар ихтисослигига қараб қуйидагиларга бўлинади:

музей ашёлари ва музей коллекцияларини сақлаш, ўрганиш ва оммавий намойиш этиш асосий фаолияти ҳисобланган музейлар;

тарихий маданий қўриқхона таркибига кирадиган маданий мерос объектлари ва улар билан боғлиқ табиий ландшафтни, шунингдек музей ашёлари ва музей коллекцияларини сақлаш, ўрганиш ва оммавий тақдим қилиш асосий фаолияти ҳисобланган музей-қўриқхоналар.

Аҳамияти бўйича давлат музейлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тоифаларга бўлинади.

30-модда. Қишлоқ жойлари маданияти

Ўзбекистон Республикасида қишлоқ жойида маданият ривожланиши, давлат маданият ташкилотлари тармоғи шаклланиши, қишлоқ аҳоли пунктлари маданият объектлари билан таъминланганлиги нормативи талабларида белгиланган даражада аҳолининг эстетик таълими ва унга маданий хизмат кўрсатилиши учун шароит яратилишининг устуворлиги таъминланади.

Қишлоқ жойларидаги давлат маданият ташкилотлари моддий-техник таъминотига доир устувор ҳуқуқидан фойдаланади.

Маданият ташкилотларининг қишлоқ аҳоли пунктларида истиқомат қиладиган ходимларига Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари қўлланилади.

31-модда. Маданий-кўнгилочар ташкилотлар

Маданий-кўнгилочар ташкилотлар — фаолияти ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда тартибга солинадиган кундалик мулоқот, шахсни ривожлантириш, ҳаваскорлик бадиий халқ ижодиёти марказларидир.

Маданий-кўнгилочар ташкилотларнинг асосий вазифаси аҳолининг маънавий ва эстетик эҳтиёжларини қондиришдан иборатдир.

Маданий-кўнгилочар ташкилотларнинг фаолияти:

халқ ижодиётини, этник маданий анъналар ва одатларни асраш, тарғиб қилиш, уларнинг замонавий тарихий ва ижтимоий-иқтисодий шароитларга мослаштиришга;

Ўзбекистон Республикасида нишонланадиган байрамлар, концертлар, ашула ва рақс байрамлари, тақдимотлар, фестиваллар, танловлар, халқ амалий ва тасвирий санъати кўргазмаларини ташкил қилишга;

илмий-амалий, ахборот-услубий ишларни ташкил қилишга;

маданий кўнгилочар фаолияти ва халқ ижодиётидаги илғор тажрибани ўрганиш, умумлаштириш, оммалаштириш, уни татбиқ қилиш ва ёйишга;

вилоят, минтақа, республика, халқаро байрамларда, танловларда, фестивалларда иштирок этиш орқали халқ ижодиётининг энг яхши жамоаларини тарғиб қилишга;

этник маданий бирлашмаларни қўллаб-қувватлашга;

миллий маданиятларни асраш ва ривожлантиришга йўналтирилган маданий-кўнгилочар фаолият соҳасидаги инновацион лойиҳаларни, турли маданий акцияларни, ташаббусларни қўллаб-қувватлашга қаратилгандир.

Бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган маданий- кўнгилочар ташкилотларни тугатишга, агар бундай тугатиш аҳолига минимал маданий хизматлар таъминланмаслигига сабаб бўлса, йўл қўйилмайди.

Фуқароларни маданий ҳаёт соҳасига жалб қилиш мақсадида бюджет маблағларидан давлат маданий-кўнгилочар ташкилотларга маданий-кўнгилочар тадбирлардан аҳоли фойдаланишини таъминлаш хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ зарарни қоплаш учун Ўзбекистон Республикасининг бюджет қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бюджет субсидиялари ажратилади.

 

32-модда. Кинематография

Кинематография – фильм яратиш, сақлаш ва ижарага беришга қаратилган ижодий, илмий, ишлаб чиқариш, таълимга оид фаолият турларини бирлаштирувчи маданият тармоғидир.

Қуйидагилар кинематография соҳасидаги давлат сиёсатининг устуворликлари ҳисобланади:

киносолнома ва миллий фильмлар, шу жумладан болалар ва ўспиринлар учун яратиш;

кинематография фаолиятини амалга оширишда маънавият ва одобни сақлаш;

кинематография моддий-техник базасини асраш ва ривожлантириш;

хорижийларга қараганда миллий фильмлар ишлаб чиқариш, кўпайтириш ва ижарага бериш учун устувор шароитлар яратиш;

кинофестиваллар ва бошқа тадбирлар ўтказиш.

Ўзбекистон Республикасида кинематография ташкилотлари кино ишлаб чиқариш асосини ташкил қилади.

 

33-модда. Миллий фильм

 

Фильм қуйидаги асослар йиғиндиси бўлганда:

агар фильм юқори бадиий даражада яратилган, халқнинг маънавий эҳтиёжларини қондиришга қодир бўлса, давлат манфаатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси кино санъати орқали халқаро майдонда танилишига  хизмат қилса;

фильмларни ишлаб чиқариш, тарқатиш ва ижарага беришда смета бўйича ишларнинг умумий ҳажмининг камида етмиш фоизи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган кинематография ташкилотлари иштирок этаётган бўлса;

Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган юридик шахс фильм продюсерлари бўлса;

фильм тасвирга олиш гуруҳи таркибига Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари бўлмаган шахсларнинг кўпи билан ўттиз фоизи кирса (режиссёрлар, операторлар, овоз операторлари, кийим бўйича рассомлар, монтажчилар, бош ролларини ижро этувчи актёрлар);

фильм ишлаб чиқаришга хорижий инвестициялар фильм смета қийматининг ўттиз фоизидан ошмаса;

фильм ишлаб чиқариши қисман ёки тўлиқ республика бюджети маблағларидан амалга оширилса, миллий деб эътироф этилади.

Ўзбекистон Республикаси ратификация қилган халқаро шартнома шартларига мувофиқ хорижий кинематография ташкилотлари билан бирга тасвирга туширилган фильм миллий деб эътироф этилиши мумкин.

Фильмни миллий деб эътироф этиш тартиби ваколатли орган томонидан белгиланади.

34-модда. Фильмга ижара гувоҳномаси берилиши

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган, шунингдек Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган (юбрилган) фильмлар ижарага бериш учун фильмга ижара гувоҳномасини олиш мақсадида Давлат фильмлар реестрида рўйхатдан ўтади.

Мазкур Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига қадар кинематография ташкилотлари томонидан ишлаб чиқарилган фильмларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Фильмга ижара гувоҳномаси – ижарага бериш учун асос ҳисобланган ҳужжат бўлиб, унда фильм тўғрисидаги техник маълумотлар, фильм яратувчилари, индекси ва жанри кўрсатилади.

Фильмга ижара гувоҳномасини бериш ваколатли орган томонидан тасдиқланган шакл бўйича амалга оширилади.

Фильмга ижара гувоҳномасини олиш учун аризачи қуйидагиларни тақдим қилиши лозим:

ваколатли орган раҳбари номига ариза;

аризачининг фильмга ёки ундан фойдаланишга ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар; хорижий тилдаги ҳужжатларга давлат ва (ёки) рус тилларида нотариал тасдиқланган нусха илова қилинади;

фильм аннотацияси;

фильмларда мамлакатда ёки биргаликда ишлаб чиқарилган асарлар фойдалангани тўғрисидаги маълумотлар.

Фильмга ижара гувоҳномаси олиш аризаси у келиб тушган пайтдан етти иш куни ичида кўриб чиқилиши лозим. Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ваколатли орган аризачига фильмга ижара гувоҳномасини беради.

Ваколатли орган қуйидаги асосларга кўра:

аризачи томонидан ёлғон ёки бузиб кўрсатилган ахборот берилгани;

аризачи томонидан талабларга жавоб бермайдиган ҳужжатлар тақдим этилгани;

агар фильмнинг мазмуни конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни тарғиб қилишга ёки ташвиқот қилишга, республиканинг яхлитлигини бузишга, давлат хавфсизлигига путур етказишга, миллий адоват қўзғатишга қаратилган бўлган тақдирда аризачига фильмга ижара гувоҳномасини беришни рад қилиши мумкин.

Илгари ижара гувоҳномаси бериш учун асос бўлиб хизмат қилган фильм тўғрисидаги ахборот ёлғон ва (ёки) бузиб кўрсатилгани аниқланган тақдирда ваколатли орган суд тартибида фильм ижара гувоҳномасини чақириб олишга ҳақлидир.

35-модда. Фильмлар турлари

Фильмлар турлари бўйича қуйидагиларга бўлинади:

анимация фильми – тасвирий санъат графика усуллари ва услубларидан, шунингдек компьютер графикаси имкониятларидан фойдаланган ҳолда ҳаракатлар ва саҳналарни жонлаштириш билан бирга яратилган фильм;

ҳужжатли фильм – сценарий сюжети асосида яратиладиган фильм, унда долзарб воқеалар, воқеликнинг фактлар йиғиндиси акс эттирилиб, режиссёр томонидан операторлик маҳорати, монтаж қурилиши ва бошқа воситаларда талқин қилинади;

бадиий фильм – сценарий асосида яратиладиган ва актёрлар ўйини, режиссура, операторлик санъати, постановкачи рассом, композитор ва кинематография соҳасидаги бошқа муносабатлар субъектларининг ижоди воситаларида татбиқ этиладиган фильм;

хроника фильмидолзарб воқеалар ва воқелик фактлари акс этган фильм.

Тасвирни қайд қилиш усуллари бўйича фильмлар кинофильмлар, телефильмлар ва видеофильмларга бўлинади.

Давомийлиги камида олтмиш дақиқа бўлган фильм тўла метражли, давомийлиги олтмиш дақиқадан кам бўлган фильм қисқа метражли ҳисобланади.

 

36-модда. Фильмлар ва киносолнома бирламчи материалларининг сақланиши

Давлат миллий фильмлар, биргаликда ишлаб чиқарилган фильмлар ва киносолномани, шу жумладан миллий фильмлар ва киносолноманинг бирламчи материалларини миллий маданий бойликнинг ажралмас қисми сифатида сақлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширади.

Миллий фильмларнинг бирламчи материаллари Давлат фильмлар фондига доимий сақлаш учун топширилади.

Давлат фильмлар фондига доимий сақлаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига нусха кўчириш, кўпайтириш ва ижарага бериш учун олиб кириладиган (етказилган) биргаликда ишлаб чиқарилган фильмларнинг бирламчи материаллари ҳам топширилади.

Давлат фильмлар фонди миллий фильмлар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган (етказилган) биргаликда ишлаб чиқарилган фильмларнинг бирламчи материалларини сақлашда уларнинг ҳуқуқий эгалари фильмларнинг бирламчи материалларидан эркин ва ҳақ тўламасдан фойдаланишини таъминлайди.

Киносолноманинг бирламчи материаллари Кинофотоҳужжатлар ва овоз ёзувларининг марказий давлат архивига доимий сақлаш учун топширилади, у киносолноманинг ҳуқуқий эгалари унинг бирламчи материалларидан эркин ва ҳақ тўламасдан фойдаланишини таъминлайди.

Ҳар қандай моддий шаклда фильмни кўпайтириш учун зарур бўлган негатив, контратип, тасвир негативи, фонограмма негативи, эталон нусхаси, ўрнатувчи роликлар, паспортлар ва уларга оид ёзувлар, фильмнинг назорат нусхаси, қайта ёзиш, мусиқа, шовқинлар магнит фонограммаларининг оригинали, видеофонограмма-мастер, компакт-диск ва бошқа материаллар фильм ва киносолноманинг бирламчи материаллари сирасига киради.

37-модда. Ижодий жамоалар ва ижрочиларнинг гастрол фаолияти

Ижодий жамоалар ва ижрочиларнингЎзбекистон Республикаси ҳудудида гастрол фаолияти шартнома асосида амалга оширилади.

Хорижий гастроллар ижодий жамоалар ва алоҳида ижрочилар томонидан муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларга риоя этилишини таъминлайдиган шартномалар асосида амалга оширилади.

38-модда. Халқ ижодиёти

Халқ ижодиёти —халқ санъати анъаналарини жамоа бўлиб ўзлаштириш ва узвий ривожлантириш асосида муайъан ҳудудда халқ бадиий санъати усталарининг ижодий қўл ва (ёки) механизациялашган меҳнати жараёнида безатиш, бадиий буюмларини яратиш бўйича фаолият.

Буюмларни халқ бадиий ижодиёти буюмларига киритиш халқ бадиий ижодиёти бўйича бадиий эксперт кенгашларининг хулосалари асосида амалга оширилади.

Халқ бадиий санъати соҳасида фаолиятини амалга оширадиган жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ҳимоя қилинади.

5-боб. Маданий субъектларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиблари, уларни молиялаштириш ва бошқаришнинг ўзига хос хусусиятлари

39-модда. Маданият субъектларини ташкил этиш

Маданият субъектлари юридик шахс ташкил этган ҳолда ёки юридик шахс ташкил этмаган ҳолда вужудга келади.

Маданият субъектлари мулкдор ёки у вакил қилган шахс томонидан ёхуд ваколатли органнинг фармойиши асосида, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ташкил этилади.

40-модда. Маданият субъектларини қайта ташкил этиш

Маданият субъектларини қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) унинг муассислари (иштирокчилари) ёки таъсис ҳужжатларида шунга вакил қилинган юридик шахс органи қарорига мувофиқ амалга оширилади.

41-модда. Маданият субъектларини тугатиш

Маданият субъектларини тугатиш унинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтмасдан бекор қилинишига олиб келади.

42-модда. Маданият ташкилотларининг  молиявий захиралари

Маданият ташкилоти ўз харажатларини муассис (муассислар) маблағлари, ўз фаолиятининг даромадлари ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида рухсат этилган бошқа даромадлар ва тушумлар ҳисобига қоплайди.

Бюджет муассасаси шаклида тузилган маданият ташкилотининг муассиси:

бюджет муассасасининг истеъмолчига муассиснинг топшириқларига мувофиқ беғараз ёки қисман ҳақ эвазига ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ фаолияти молиявий таъминотини амалга оширади;

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Музей фондининг давлат қисми, ахборот кутубхона, архив фондлари сақланиши, асралиши ва тўлдириб борилиши харажатларининг тўла ҳажмда молиялаштирилишини, шунингдек бюджет ва мустақил муассаса тасарруфига топширилган маданий мерос объектлари асралиши ва улардан фойдаланишнитаъминлайди.

Маданият ташкилотининг миллий ва хорижий юридик ва жисмоний шахслардан, халқаро ташкилотлардан беғараз хайриялар (совғалар, субсидиялар) олиш ҳуқуқига эга.

Молиявий маблағлардан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

43-модда. Маданият соҳасини молиялаштириш

Қуйидагилар маданият соҳасини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастури доирасида марказлаштирилган манбалар ҳамда республика ва маҳаллий бюджети маблағлари;

имтиёзли хорижий кредитлар ва грантлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

Давлат маданият муассасаларининг молиялаштирилиши бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Маданият ташкилотларининг молиялаштирилиши хизматлар реализацияси, муассисларнинг маблағлари ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади, давлат маданият муассасалари бундан мустасно.

Маданиятни ривожлантириш фондлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда нодавлат маблағларини жалб қилиши мумкин.

44-модда. Маданият соҳасида муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар

Маданият соҳасидаги муаллиф ва ижрочи ҳуқуқларидан фойдаланиш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

 

6-боб. Ижодий уюшма ва бирлашмаларнинг ҳуқуқий мақоми, маданият соҳасидаги ходимларнинг ижтимоий ҳимояси

45-модда. Маданият соҳасида кўкрак нишони

Маданият соҳасида ўрнак кўрсатган жисмоний шахсларни рағбатлантириш мақсадида кўкрак нишони таъсис этилади

46-модда. Ижодий уюшма ва бирлашмаларнинг ҳуқуқий мақоми

Маданият субъектлари ўзларининг фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек умумий манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида нотижорат ташкилотлар ҳисобланувчи уюшмалар (иттифоқлар) ва бошқа бирлашмаларга бирлашишлари мумкин.

47-модда. Маданият соҳасидаги ходимларнинг ижтимоий ҳимояси

Маданият соҳаси ходимлари қонун ҳужжатларида белгиланган ижтимоий ҳимоя ва кафолатлардан фойдаланади.

Меҳнат фаолиятини ҳисобга олган ҳолда қўшимча устамалар белгиланади.

Самарали фаолият кўрсатган маданият муассасалари ходимлари давлат мукофотлари билан тақдирланади.

Маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришдаги хизматларини инобатга олган ҳолда имтиёзли уй-жой ва автотранспорт ажратилади.

Қўшимча ижодий фаолиятга жалб этилган маданият соҳасидаги ходимлар меҳнат фаолияти ва иш ҳақидан ташқари гонорарлар олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Маданият муассасалари ходимларининг ҳаёти ва соғлиғи давлат ҳимоясида бўлади ҳамда республика бюджети маблағлари ҳисобидан давлат томонидан мажбурий тартибда суғурталанади.

Маданият муассасаси ходими ишлаётган даврида ёки ижодий хизмат сафарлари фаолиятида ҳалок бўлса (вафот этса), агар бу ҳол у ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан олган тан жароҳатлари ёки соғлиғининг бошқача шикастланиши оқибатида рўй берган бўлса, унинг меросхўрларига — Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 194-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган миқдорда тўланади.

 

7-боб. Маданий алмашув, халқаро ташкилот ва хорижий давлатлар билан ҳамкорлик, маданият объектлари ва санъат асарларини оммалаштириш

48-модда. Маданият соҳасидаги халқаро ҳамкорлик

Ўзбекистон Республикаси маданият соҳасида, шу жумладан ижодий жамоалар, мутахассислар, маданий қадриятлар ва маданият соҳасидаги фаолият натижалари, шунингдек, маданият турли соҳаларидаги ташкилий фаолият тажрибаси билан алмашиш бўйича халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашади.

49-модда. Халқаро маданий алмашинув

Ўзбекистон Республикаси халқаро маданий алмашинуви ривожланишига кўмаклашади.

Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасининг маданият соҳасидаги халқаро ҳамкорлигининг йўналишлари ҳисобланади: гастрол ва кўргазма фаолияти, маданият соҳаси учун кардлар тайёрланиши ва қайта тайёрлаш, амалиёт ўташи, маданий қимматликлар ва маданий бойликларни биргаликда ишлаб чиқариш, улар билан алмашиш, тарих ва маданиятнинг ноёб намуналарини таъмирлаш, янги технологиялар, техник воситаларни яратиш ва жорий қилиш ва ҳ.к.

Маданият муассасалари хорижий юридик ва жисмоний шахслар билан маданият соҳасида ҳар қандай шаклда ҳамкорлик қилиш тўғрисида шартномаларни (контрактлар) мустақил равишда тузиш, тегишли халқаро ташкилотлар ва фондлар фаолиятида иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Маданий алмашинувни амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тартибга солинади.

50-модда. Маданият соҳасидаги халқаро ташкилотларда иштирок этиш

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро нотижорат маданий бирлашма ва уларнинг филиаллари, ваколатхоналари Ўзбекистон Республикаси фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилиши мумкин.

Маданият муассасалари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ва уларнинг таъсис ҳужжатларида белгиланадиган тартибда мазкур модданинг биринчи қисмида кўрсатилган бирлашмаларга кириш, шунингдек, оладиган хайрия ёрдамини тасарруф этиш ҳуқуқига эга.

51-модда. Маданият объектлари ва санъат асарларини оммалаштириш

Давлат маданият объектлари ва санъат асарларини оммалаштириш чора-тадбирларини кўради.

Маданият вазирлиги қуйидагиларни амалга оширади:

Маданият ва санъат соҳасининг барча йўналишлари бўйича халқаро кўрик-танлов, фестивал ва кўргазмаларни ташкил этиш;

Хорижий давлатларда ташкил этиладиган халқаро кўрик-танлов,  фестивал ва кўргазмаларда иштирок этиш;

Хорижий давлатларда Ўзбекистон маданияти кунларини ташкил этиш.

8-боб. Якунловчи қоидалар

52-модда. Маданият соҳасидаги низоларни ҳал қилиш

Маданият соҳасида вужудга келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.

53-модда. Мазкур Қонунни бузганлик учун жавобгарлик

Ўзбекистон Республикасининг маданият тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик Ўзбекистон Республикасининг қонунларида белгиланган жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.

54-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тегишли манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ушбу Қонуннинг ижросини таъминлайди.

55-модда. Мазкур Қонунни кучга киритиш тартиби

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Ўзбекистон Республикаси
Президенти                             

 


 

 

Ш. Мирзиёев

Умумий таклифлар

1120