ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2696 Министерство культуры Республики Узбекистан 05/03/2019 20/03/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Халқаро цирк санъати фестивали низомини тасдиқлаш тўғрисида
ID-2696

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ  

ҚАРОРИ

 

Халқаро цирк санъати фестивали низомини

тасдиқлаш тўғрисида

 

Дунё халқлари цирк санъати ютуқларидан баҳраманд бўлиш, ўзбек миллий цирк санъатини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, обрў-эътиборини  юксалтириш, унинг санъат соҳасидаги ўрни ва жамият тараққиётидаги аҳамиятини ошириш, халқлар ўртасида маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбек цирк санъатини янада ривожлантириш ва “Ўзбек давлат цирки” давлат муассасаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 23 январдаги 55-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 январдаги 55-сон қарорига мувофиқ Халқаро цирк санъати фестивали 2021 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта Тошкент шаҳрида ўтказилиши маълумот учун қабул қилинсин.  

2. Халқаро цирк санъати фестивали низоми иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Халқаро цирк санъати фестивали (кейинги ўринларда фестиваль деб аталади)ни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилиши инобатга олинсин:

Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети параметрларида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маҳаллий бюджети маблағлари;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайрия маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фестивални ўтказиш бўйича масъул этиб белгилансин.

5. Ўзбекистон Бадиий академияси Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги буюртмасига асосан фестивалнинг махсус логотипи, совриндорлар учун диплом, сертификат, статуэтка эскизлари лойиҳаларини тайёрласин.  

6. Ўзбек давлат цирки давлат муассасаси хорижий давлатлардаги цирк муассасалари ва халқаро цирк санъати фестиваллари ташкилотчилари билан мунтазам равишда ижодий ҳамкорликни йўлга қўйсин.

7. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, “Дунё” ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига ушбу фестивални кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.Сайфуллаев зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маърифат, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.  

 

 

 

 

 

          Ўзбекистон Республикасининг

   Бош вазири

 

                            А. Арипов

        

    Ўзбекистон Республикаси

      Вазирлар Маҳкамасининг

      2019 йил “___” ________даги

      ____- сон қарорига илова

 

Халқаро цирк санъати фестивали

НИЗОМИ

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Халқаро цирк санъати фестивалини (кейинги ўринларда Фестиваль деб аталади) ўтказиш тартибини белгилайди.

2. Фестиваль қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ўтказилади:

жаҳон цирк санъати ютуқларидан баҳраманд бўлиш, миллий цирк санъати анъаналарини асраб-авайлаш, томошабинларнинг цирк санъатига бўлган эҳтиёжларини қондириш, миллий цирк дастурлари бадиий савияси ва қамровини кенгайтириш;

цирк санъатининг бетакрор руҳи ва қиёфасини, ўзига хослигини эътироф  этиш, халқлар ўртасида дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш, тинчлик, дўстлик ва аҳилликни, бой тарихий ва бетакрор маданиятимизни кенг тарғиб этиш кенг тарғиб этиш, мамлакатимиз цирк санъатини жаҳон ҳамжамиятидаги нуфузини янада ошириш;  

миллий цирк санъатини янада ривожлантириш, бошқа халқларнинг цирк санъати анъаналарини ўрганиш мақсадида  ижодий мулоқотлар олиб боришни йўлга қўйиш;

маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, цирк санъати соҳасидаги илмий ўрганиш ва изланишларни ҳамкорликда амалга ошириш, ўзаро тажриба алмашиш, давра суҳбатлари, тақдимот ва маҳорат дарсларини ташкил этиш.

3. Фестиваль 2021 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта Тошкент шаҳрида ўтказилади.

4. Фестивалга тайёргарлик кўриш ва ўтказишни юқори даражада амалга ошириш мақсадида Халқаро цирк санъати фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Ташкилий-қўмита (кейинги ўринларда Ташкилий-қўмита деб аталади) тузилади ва Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланади.

5. Фестивални ўтказишнинг аниқ санаси ва муддати Ташкилий қўмита томонидан белгиланади.

6. Фестиваль Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги (кейинги ўринларда Ташкилотчи деб аталади) томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.

2-боб. Фестивални ўтказиш тартиби ва шартлари

7. Фестиваль доирасида қуйидаги тадбирлар ўтказилади:

маҳаллий ва хорижий цирк усталари томонидан кўргазмали намойишлар, ижодий учрашувлар, сайиллар, матбуот конференциялари, давра суҳбатлари, тақдимот ва маҳорат дарслари, илмий-амалий конференция;

хорижий ва Ўзбекистон цирк санъати усталарининг Тошкент шаҳри бўйлаб маданият масканларида цирк дастурлари намойиши;

цирк усталарининг Халқаро кўрик-танлови (кейинги ўринларда кўрик-танлов деб аталади);  

Фестиваль кўрик-танлови ғолиб ва совриндорлар иштирокида “Ўзбек давлат цирки” давлат муассасасида тантанали тақдирлаш маросими ва цирк намойишлари билан якунланади.

8. Фестивалга Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган Халқаро ҳайъат аъзолари, фахрий меҳмонлар ва иштирокчи сифатида турли мамлакатлардан ижодий делегациялар таклиф этилади ва уларнинг яшаш, овқатланиш, Ўзбекистонга келиб-кетиш (учинчи давлат орқали учишлари ҳам), ички транспорт харажатлари Ташкилотчи томонидан қопланади.

9. Кўрик-танловда намойиш этиладиган цирк дастурлари мусиқалари фонограмма ёки оркестр орқали ижро этилади.   

10. Фестивалда ўз ҳисобидан иштирок этиш истагини билдирган цирк усталари, хорижий давлатлардан таниқли олимлар, мутахассислар ва фахрий меҳмонлар Ташкилотчи таклифи асосида қатнашиши мумкин.

11. Кўрик-танловда иштирок этишни истаган цирк артистлари ва цирк жамоалари кўрик-танловни ўтказиш санасидан икки ой олдин ташкилотчига қуйидагиларни тақдим этиши керак:

реквизитлар рўйхати ва унга тегишли техника паспорти;

иштирокчилар сони;

ҳайвонлар учун тегишли ветеренария хулосаси;

тақдимот ижод намунасидан (видео, CD, DVD) лавҳалар.

13. Ҳар бир иштирокчи фестиваль дастурида 1 ёки 2 та саҳна кўриниши билан чиқиши мумкин. Фақатгина масхарабозлар бундан мустасно.

14. Цирк дастурини кўрик-танлов давомида намойиш этилиши камида
6 мартагача амалга оширилиши мумкин.   

15. Фестиваль иштирокчилари қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммаларига олишлари шарт:

ветеренария ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасидаги мавжул норматив қоидалар талабларига мувофиқ рўйхатдан ўтказиш;

Вашингтон конвенцияси (CITES), ҳайвонларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича халқаро ҳужжатлар талабларига қатъий амал қилиш;

цирк дастури ижроси вақтида, машғулотлар давомида хавфсизлик ва меҳнат муҳофазасига риоя қилиш;

фестиваль давомида республика ички қонунлари, урф-одатларига амал қилиш;

ҳаво-акрабат гимнастлари ўзлари фойдаланадиган  чиқиш учкуна жиҳозларига жорий йилда берилган техник сертификатларга эга бўлиши лозим.

16. Иштирокчининг саломатлиги ва ҳаётига хавф туғдирадиган чиқишларни кўрсатиш тақиқланади (агар махсус хавфсизлик воситаси бўлмаса).

17. Суғурта полисига эга бўлмаган иштирокчиларнинг цирк дастурлари кўриб чиқилмайди.

18. Танловда иштирок этиш кетма-кетилиги фестиваль режиссёри томонидан белгиланади.

 19. Фестиваль доирасида ўтказиладиган илмий-амалий конференцияда иштирок этувчилар қуйидагиларни тақдим этишлари лозим:

иштирокчи маърузасининг 4-5 бетдан иборат тўла матни ва 300 сўздан кам бўлмаган тезислари;

иштирок этиш учун маълумотномаси (резюме);

маъруза тақдимоти (презентация);

маърузанинг ўзбек, инглиз ва рус тилларига таржима қилинган матни;

3 дона 6 х 9 ўлчамдаги рангли фотосурат.

Илмий-амалий конференцияда иштирок этишни истаган олим ва мутахассислар томонидан ушбу ҳужжатлар Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 сентябрига қадар ташкилотчига тақдим этилиши зарур.

20. Кўрик-танлов ва илмий-амалий конференцияда иштирок этувчиларнинг якуний рўйхати Ташкилий қўмита томонидан аниқланиб, Фестиваль бошланиш вақтида камида бир ой олдин иштирокчиларга маълум қилинади.

21. Ўзбек, инглиз ва рус тиллари фестивалнинг ишчи тиллари этиб белгиланади.

22. Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар ташкилотчи томонидан ишлаб чиқилган ва ўрнатилган тартибда тасдиқланган смета асосида қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети параметрларида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маҳаллий бюджети маблағлари;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайрия маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

23. Фестивалнинг иштирокчилари ва хорижий меҳмонлар, шунингдек, халқаро ҳайъат аъзолари Ташкилий қўмита томонидан Фестиваль ўтказиладиган давр ва ҳудудда ётоқхона, овқатланиш ва белгиланган маршрут бўйича тарнспорт билан таъминланадилар.

24. Фестиваль хорижий меҳмонларининг Ўзбекистон ҳудудидаги алоҳида меҳмонхона ва транспорт харажатлари уларни таклиф этган мезбон ташкилот ва муассасалар ёки меҳмонларнинг ўзлари томонидан қопланади.

Бунда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Фестивалнинг барча хорижий иштирокчилари ва меҳмонлар учун ички қатновлар бўйича авиа ва темир йўл чипталари белгиланган тартибда сотилади, меҳмонхона ҳақи ҳам сўмда қабул қилинади.

3-боб. Фестиваль иштирокчиларини баҳолаш шартлари
ва Халқаро ҳайъат фаолиятини ташкил этиш

25. Кўрик-танлов иштирокчиларининг чиқишларини баҳолаш учун Ташкилий қўмита томонидан 7-9 кишидан иборат Халқаро ҳайъат тузилади.

Халқаро ҳайъат таркибига цирк санъати йўналиши бўйича юқори малакали мутахассислар, таниқли санъат ва маданият арбоблари, олимлар, тадқиқотчилар, амалиётчилар, шунингдек, хорижий ва маҳаллий цирк усталари ҳамда хорижий давлатлардаги халқаро санъат фестиваллари ташкилотлари вакиллари таклиф этилади.

Халқаро ҳайъат аъзолари Халқаро ҳайъат раисини сайлайди.

Халқаро ҳайъат раисига – 1500 АҚШ доллари, Халқаро ҳайъат аъзоларига – 1000 АҚШ доллари миқдорида гонорар пули тўланади.

26. Баҳолаш жараёнида цирк санъатининг асл хусусиятлари ва ўзига хослигини акс этиши, ижрочиларнинг ижро маҳорати, профессионализми ва артистизми, трюк репертуарининг мураккаблиги, чиқишларнинг ва ижрочиларнинг замонавийлиги ҳамда ўзига ҳослиги асосий мезон ҳисобланади.

27. Халқаро ҳайъат томонидан кўрик-танлов иштирокчиларининг чиқишлари тўртта йўналиш бўйича баҳоланади:

гимнастика;

акробатлар;

ҳайвонлар олами;

махсус (оргинал) чиқишлар.

4-боб. Мукофотлаш тартиби

28. Фестиваль мукофотларини бериш тўғрисидаги қарор очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади ва баённома тузилади.

29. Халқаро ҳайъат қарори фестивалнинг тантанали ёпилиш маросимида эълон қилинади.

30. Кўрик-танлов ғолиблари Ташкилий қўмита томонидан диплом, статуэтка ва қуйидаги миқдорларда пул мукофотлари билан тақдирланади:

Гран-при – 8 000 АҚШ доллари;

I – ўрин (ҳар бир йўналиш бўйича) 2*5 000 - 10 000 АҚШ доллари;

II – ўрин (ҳар бир йўналиш бўйича ) 2*3 500 - 7 000 АҚШ доллари;

III – ўрин (ҳар бир йўналиш бўйича) 3*2 000 - 6 000 АҚШ доллари;

Халқаро Ҳайъат қарорига мувофиқ лойиқ номзод топилмаган ҳолларда Гран-при берилмайди.

31. Халқаро Ҳайъат қарорига мувофиқ фақатгина Гран-при мукофоти бўлинмайди, I, II ва III ўринлар (пул мукофотлари) бўлиниши мумкин.

Кўрик-танлов совриндорлари Халқаро цирк санъати фестивалининг тантанали ёпилиш маросими дастурида қатнашишлари шарт.

Кўрик-танловда совриндор (лауреат) бўлган иштирокчиларга кейинги йилларда ўтказиладиган ушбу кўрик-танловда иштирок этишга рухсат этилмайди, уларни фахрий меҳмон сифатида фестивалга таклиф этиш назарда тутилади.

32. Ташкилотчи, ижодий уюшмалар, жамғармалар ва бошқалар мустақил равишда томошабинлар ва мухлислар эътирофига сазовор бўлган иштирокчиларни танлов Ҳайъати билан келишган ҳолда турли  номинациялар бўйича махсус диплом, пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаши мумкин.

Фестивалнинг ҳар бир қатнашчисига “Халқаро цирк санъати фестивали”  иштирокчиси сертификати берилади.

5-боб. Ташкилотчи ҳуқуқлари

 

33. Ташкилотчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Фестиваль қатнашчиларининг ижроларини эфирга узатиш ҳамда бошқа ташкилотларга ёзиб олиш ва экранга узатиш учун рухсатнома бериш;

Фестивални ўтказиш ва унинг якуни давомида тайёрланган барча турдаги видео, босма ва бошқа турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва тарқатиш;

Фестивалда иштирок этишни истаган жисмоний ва юридик шахслар томонидан Ташкилий қўмитага юбориладиган материаллардан реклама мақсадида фойдаланиш;

Фестивалга жаҳондаги цирк санъати бўйича етакчи соха мутахассислари ва санъат намоёндаларини жалб этиш.

6-боб. Якунловчи қоидалар

 

34. Фестивалнинг ҳар бир қатнашчиси ўз тиббий суғуртасига эга бўлиши лозим.

35. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати Бош бошқармаси Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш учун ажратилган бюджет маблағларининг мақсадли ишлатилиши ва тўғри тўланишини назорат қилади.

Умумий таклифлар

637