ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2687 Министерство финансов Республики Узбекистан 05/03/2019 20/03/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида
ID-2687

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ  МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

 

Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги

низомнинг 2-иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 29 февралдаги 23-сон буйруғи (рўйхат рақами 2343, 2012 йил 17 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 12-сон, 135-модда) билан тасдиқланган Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-иловасидан “М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда).” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

   Вазир                                                                     Д. Кучкаров

 

Тошкент ш.,

2019 йил “_____” ___________,

______-сон

 

Умумий таклифлар

705