ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2669 Хокимият Хатырчинского района 04/03/2019 24/03/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2669

Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий

 техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

ЛОЙИҲА

 

 

ХАТИРЧИ ТУМАН ҲОКИМИНИНГ

 ҚАРОРИ

 

Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий

 техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда), Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2013 й. 15-сон 197-модда) 17–моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби туғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари тўплами, 2003 й, 1-2-сон, 17 модда) ва 2017 йил 22 декабрдаги "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги 1010-сонли (Қонун хужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2017й, 09/17/1010/0461-сон) қарорларига мувофиқ транспорт воситаларининг 2019 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш ва уни ўтказиш мақсадида,

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

1. Туман ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг таркиби 1-иловага, Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ ҳузуридаги рўйхатлаш ва имтиҳонлаш бўлимида Хатирчи тумани бўйича рўйхатда турган транспорт воситаларига эга бўлган юридик шахсларнинг 2019 йилги мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши керак:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар           — бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари)-икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган траспорт воситаларидан ташқари)—бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади;

д) навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган
муддатларидан катъий назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш
(қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида;

е)  улар ишлаб чиқарилган йилдан катьий назар, ДИҲХХ органларида
рўйхатдан ўтказилган (қайта рўйхатдан ўтказилган) кундан бошлаб бир йил
ўтгач (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан
мустасно).

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли қарорининг                    3-бандида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.

5. Мазкур қарорнинг 3-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспотр воситаларининг техник кўриги:

биринчи марата-1 март-30 июнда;

иккинчи марта-1 сентябрь-31 октябрда ўтказилади.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги мазкур қарор билан тасдиқланган мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали бўйича 1 мартдан-30 июнгача ўтказилади;

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситасини навбатдаги техник кўрикка қўйиш санаси жорий кўздан кечириш пайтида ДЙҲХХ органлари ходимлари томонидан белгиланади.

Техник кўрикни бир текис ўтказиш мақсадида ДЙҲХХ органлари жадваллар тузиши ва 1 январдан 31 августгача бўлган даврда транспорт воситалари эгалари томонидан транспорт воситаларини навбатдаги техник кўрикдан ўтказиш учун тақдим этишнинг аниқ, саналари (ойлари)ни белгилаши мумкин;

Транспорт воситалари эгалари транспорт воситаларини навбатдаги техник кўрикка ДЙҲХХ органлари томонидан белгиланган муддатдан кечиктирмай тақдим этишлари шарт.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ
2018 йил 1 январдан бошлаб транспорт воситаларини мажбурий техник
кўрикдан ўтказишда жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт
воситаларининг техник ҳолати тадбиркорлик субъектлари-юридик шахслар
томонидан ҳам текширилиши мумкинлиги;

2020 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситалари тадбиркорлик субъектлари-юридик шахслар томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши маълумот учун кабул қилинсин.

7.  Юридик шахсларга тегишли транспорт воситалари техник кўриги
транспорт воситалари рўйхатдан утказилган (вактинча рўйхатдан ўтказилган)
жойда;

зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кутариш мосламаларига ёки караб чикиш учун чукурчаларга, назорат-улчаш асбобларига, асфальт ёки бетон крпланган бир текис горизонтал майдончага) ва малакали мутахассисларга эга булган ташкилотларда;

техник хизмат курсатиш станциялари (кейинги уринда ТХС деб юритилади)да;

Навоий вилояти ИИБ ЙХХБнинг диагностика станцияларида;

Навоий вилояти ИИБ ЙХХБ томонидан урнатилган техник назорат постларида утказилади.

Юридик шахсларнинг транспорт воситаларини техник курикдан ўтказиш жойлари Навоий вилояти ИИБ ЙХХБнинг худудий булинмалари томонидан белгиланади.

8.  Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситаларининг техник
кўриги транспорт воситалари рўйхатдан ўтказадиган (вақтинча рўйхатдан
ўтказадиган) жойдаги:

ТХСда;

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ диагностика станцияларида;

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ бўлинмалари томонидан белгиланган техник назорат постларида;

транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш учун зарур шарт-шароитларга эга бўлган жамоавий гараж ҳудудида, автомобиллар тухташ жойларида;

Жисмоний шахсларга тегишли M l тоифадаги транспорт воситаларининг техник регламентлар ёки стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари, нормаларига мувофиқлиги тадбиркорлик субъектлари-юридик шахслар (кейинги ўринларда Субъектлар деб аталади) томонидан (жисмоний шахсларга тегишли M l тоифадаги транспорт воситалари) ўтказилади.

Бунда ТХС ва Субъектлар кўрсатиладиган хизматлар учун қатъий белгиланган нархларни белгилашлари ва ДЙҲХХ органлари билан ҳамкорлик қилишлари зарурлиги кўрсатиб ўтилсин.

9. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим
ундирилишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
31 январдаги "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш
тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 54-сонли қарори билан
тасдикланган Низомда белгиланган тартибларга катъий риоя қилинсин

10. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман комиссияси раҳбарига:

транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;

ҳар қайси транспорт воситасининг техник ҳолати ва жиҳозлари техник регламентлар ёки стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ва нормаларига мувофиқлиги жиҳатидан текшириш,

газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларини техник куздан кечиришда газ баллонларининг фойдаланиш муддати, ишлаб чиқарилган йили, завод рақами, газ баллонларини синовдан ўтказиш муддатлари, газ баллони анжомларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги ҳам текширилишини таъминлаш вазифалари юклатилсин.

11. 2019 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситалари тадбиркорлик субъектлари-юридик шахслар томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказилади.

12. Туман Ички ишлар бўлими (Б.Бозоров)

тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш амалиёти ва самарадорлигининг доимий мониторингини ва ҳар томонлама таҳлил қилиб борилишини таъминласин;

мониторинг ва таҳлил натижалари бўйича, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларини' мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича функциялари тадбиркорлик субъектлари - юридик шахсларга ўтказилишини ҳисобга олган ҳолда, 2019 йил 1 октябрга қадар муддатда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин;

мазкур қарорнинг мақсади ва мазмуни, шу жумладан жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник холатини текшириш тартибини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишни ташкил қилсин;

туман ИИБ йул ҳаракати хавфсизлиги гурухига мазкур қарорнинг ижроси натижалари бўйича 2019 йил 10 ноябрга қадар туман ҳокимлигига ахборот тақдим этиш топширилсин.

13. Мазкур қарор “Хатирчи ҳаёти” газетасида эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Қ.Фармонов зиммасига, ижросини ташкил этиш туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Б.Бозоров зиммасига юклатилсин.

15. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

Туман ҳокими                                           Ғ.Алиев

                                                                                                      

Умумий таклифлар

690