ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2667 Хокимият города Маргилан 04/03/2019 20/03/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Марғилон шаҳар “Узумзор” маҳалла фуқаролар йиғини Сойбўйи кўчасидаги “Сой шаббодаси” чойхонасининг олдига 3.27 “Тўхташ тақиқланади” йўл белгиси ўрнатишга рухсат бериш ҳақида
ID-2667

Марғилон шаҳар “Узумзор” маҳалла фуқаролар йиғини Сойбўйи кўчасидаги “Сой шаббодаси” номли чойхонанинг олдига, яъни автомобил йўлининг бир томонига, сой томонига 3.27 “Тўхташ тақиқланади” йўл белгисини ўрнатиш юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг 2018 йил 25 декабрь кунги 24/6-1775-сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Автомобил йўллари тўғрисида”ги қонуннинг 7-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6-25-моддаларига асосан,

 

Қ А Р О Р     Қ И Л А М А Н:

1. Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг 2018 йил 25 декабрь кунги 24/6-1775-сони хати қаноатлантирилсин.

2. Марғилон шаҳар Йўллардан фойдаланиш тармоғи Н.Мирзаевга Марғилон шаҳар “Узумзор” маҳалла фуқаролар йиғини Сойбўйи кўчасидаги “Сой шаббодаси” номли чойхонанинг олдига, яъни автомобил йўлининг бир томонига, сой томонига 3.27 “Тўхташ тақиқланади” йўл белгисини ўрнатишга рухсат берилсин.

3. Марғилон шаҳар Ички ишлар бўлими (Ш.Дадахонов)га ушбу кўчада ҳаракатланувчи транспорт воситаларининг мазкур йўл белгисига қатъий риоя қилишини таъминлаш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш вазифалари юклатилсин.

4. Мазкур қарорни бажаралишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Г.Джаханов зиммасига юклатилсин.

 

 

Шаҳар ҳокими                                       М.Убайдуллаев

Умумий таклифлар

563