ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2661 Хокимият Кизилтепинского района 04/03/2019 19/03/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
транспорт воситаларининг мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва уни ўтказиш тўғрисида
ID-2661

Лойиҳа

 

Қизилтепа тумани ҳокимининг қарори

 

Туманда транспорт воситаларининг мажбурий техник кўригини ташкил

этиш ва уни ўтказиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-25-моддаларига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) ҳамда “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) асосан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) ҳамда 2017 йил 22 декабрдаги “Транспорт воситаларининг мажбурий  техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1010-сонли қарорларига мувофиқ транспорт воситаларининг 2019 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида,

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

1. Туман ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг таркиби 1-иловага, Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ ҳузуридаги 1-сон туманаро рўйхатлаш ва имтихонлаш бўлимида Қизилтепа тумани бўйича рўйхатда турган транспорт воситаларига эга бўлган юридик шахсларнинг 2019 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар — бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари)  — икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари — (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.

д) навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъий назар, уларнинг ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилиши (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида;

э) уларни ишлаб чиқарилган йилидан қатъий назар, ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган (қайта рўйхатдан ўтказилган) кундан бошлаб бир йил ўтгач (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган холарда бундан муттасино).

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли қарорининг    3-бандида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.

  5. Маскур қарорнинг 3-банди “а” киччик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги;

  биринчи марта-1 март – 30 июнда;

 иккинчи март-1 сентиябъ – 31 октябрда ўтказилади.

Юридик шахсларга тегишли транспорт воситаларини техник кўриги мазкур қарор билан тасдиқланган техник кўригини ўтказиш жадвали бўйича 1 мартдан 30 июнгача ўтказилади.

Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситасини навбатдаги техник кўрикка қўйиш санаси жорий кўздан кечириш пайтида ДЙҲХХ органлари ходимлари томонидан белгиланади.

Техник кўрикни бир текисда ўтказиш мақсадида ДЙҲХХ органри жадваллари тузилиши ва 1 январдан 31 августгача бўлган даврда транспорт воситалари эгалари томонидан транспорт воситаларини навбатдаги техник кўрикдан ўтказиш учун тақдим этишнинг аниқ саналари (ойлари)ни белгилаш мумкин;

Транспорт воситалари эгалари транспорт воситаларини навбатдаги техник кўрикка ДЙҲҲХ органлари томонидан белгиланган муддатдан кечиктирмай тақдим этишлари шарт.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарорига мувофиқ 2018 йил 1 январдан бошлаб транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишда жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник холати тадбиркорлик субъэктлари-юридик шахслар томонидан ҳам текширилиши мумкинлиги;

2019 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситалари тадбиркорлик субъэктлари-юридик шахслар томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши маълумот учун қабул қилинсин.

7. Юридик шахсларга тегишли транспорт воситалари техник кўриги транспорт воситалари рўйхатдан ўтказилган (вақтинча рўйхатдан ўтказилган) жойда;

Зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мосламаларига ёки қараб чиқиш учун чуқурчаларга, назорат-ўлчаш асбобларига, асвалт ёки бетон қопланган бир текис горизонтал майдончага) ва малакали мутахассисларга эга бўлган ташкилотларда;

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБнинг диагностика станцияларида;

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан ўрнатилган техник назорат постларида ўтказилади.

Юридик шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жойлари Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБнинг худудий бўлинмалари томонидан белгиланади.

8. Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситаларининг техник кўриги транспорт воситалари рўйхатдан ўтказадиган (вақтинча рўйхатдан ўтказадиган) жойдаги;

ТХСда;

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ диагностика станцияларида;

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ бўлинсалари томонидан белгиланган техник назорат постларида;

транспорт воситаларининг техник холатини текшириш учун зарур шарт-шароитларга эга бўлган жамоавий гараж худудида, автомобиллар тўхташ жойларида;

Жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник регламентлари ёки стандарилар талабларига, йўл харакати хавфсизлиги қоидалари, нормаларига мувофиқлиги тадбиркорлик субъэктлари-юридик шахслар (кейинги ўринларда Субъектлар деб аталади) томонидан (жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситалари) ўтказилади.

Бунда ТХС ва Субъектлар кўрсатиладиган хизматлар учун қатъий белгиланган нархларни белгилашлари зарурлиги кўрсатиб ўтилсин.

9. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилагани учун йиғим ундирилишида  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31-январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомини тастиқлаш ҳақида”га 54-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда белгиланган тартибларга қатъий риоя қилинсин.

10. Транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман комиссияси рахбарига;

Транспорт воситалари техник холати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назотарни ташкил этиш;

Ҳар қайси транспорт воситаларининг техник холати ва жихозлари техник регламентлар ёки стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ва нормаларига мувофиқлиги жихатидан текшириш,

газ ёнилғисидан ишлаш учун қайта жихозланган транспорт воситаларини техник кўздан кечиришда газ баллонларнинг синовдан ўтказиш муддатлари, газ баллони анжомларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги хам текширилишини таъминлаш вазифалари юклатилсин.

11. Туман Ички ишлар бўлими (Ю.Б.Эшмуродов)

тадбиркорлик субъекталри – юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник холатини текшириш амалиёти ва самарадорлигини доимий мониторингини ва ҳар томонлама таҳлил қилиб боришини таъминласин;

мониторинг ва таҳлил натижалари бўйича, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича функсиялари тадбиркорлик субъектлари – юридик шахсларга ўтказилишини ҳисобга олган ҳолда, 2019 йил 1 октябрга қадар муддатда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар киритилсин;

махкур қарорнинг мақсади ва мазмуни, шу жумладан жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник холатини текшириш тартибини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишни ташкил қилсин;

 12. Мазкур қарор “Қизилтепа тонги” газетасида расмий эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.                 13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ҳ.Алиевга, ижросини ташкил қилиш туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Ю.Б.Эшмуродов зиммасига юклатилсин.

14. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Туман ҳокими                                                       Ш.Набиев

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                                                      Туман хокимлиги

                                                                                 2019 йил “___” _______даги

                                                                                ___________-сонли қарорига           

                                                                                            1-илова

 

Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси

Т А Р К И Б И

 

  1. А.С.Сафаров          Қизилтепа тумани ИИБ ДЙҲХГ катта инспектори,                            

                                капитан комиссия раиси

       

 

Аъзолари

2. Х.Алиев                  Қизилтепа тумани ҳокими ўринбосари

3. Ю.Б.Эшмуродов       Қизилтепа тумани ИИБ бошлиғи

           4. А.Сирожиддинов      Қизилтепа тумани “Мудофаа ишлари” бўлими

                                                   бошлиғи

           5. Ш.Ҳабибов                Қизилтепа тумани “Маҳалла” хайрия жамоат

                                                   Фонди бўлиммаси раиси

           6. Ф.Эшмирзаев            Ўзбекистон Автомобил ва Дарё Транспорти

                                                   Агентлиги Навоий вилояти бўлими мутахасиси

 

 

 

 

                                                                               тумани ҳокимилиги бош мутахасси

                                                                       Ҳ.Холов

Умумий таклифлар

578