ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2654 Хокимият Касансайского района 04/03/2019 19/03/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-2654

ЛОЙИҲА

КОСОНСОЙ ТУМАНИ ХОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

“____” ___________2019 йил №____ Косонсой тумани

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) 17-моддаси, “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2017 й., 09/17/965/0393-сон) асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2019 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1. Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, 2019 йилда мазкур тоифадаги шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори белгиланган корхоналар

ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.

2. “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сони 2-иловага мувофиқ ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сони

244 нафарни ташкил этадиган 8,3 фоиз миқдорида, шу жумладан:

ногиронлар учун 3 фоиз (87 киши);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 2,2 фоиз (63 киши); ‎‎

ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 1,1 фоиз (31 киши); ‎

пенсияолди ёшидаги шахслар учун 0,6 фоиз (19 киши);‎‎‎

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 0,6 фоиз (17 киши);

‎‎‎‎‎‎‎жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 0,7 фоиз (21 киши);‎

‎‎‎‎ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари, шу жумладан одам савдоси қурбонлари учун 0,2 фоиз (6 киши) миқдорида иш ўринлари заҳирасини белгилансин.

3. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитларига, шу жумладан, қуйидагиларга мувофиқ бўлиши керак:

14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун – болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича мажбуриятлар бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлагандан кейин касбни эгаллаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун – уларнинг касбий тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – уларнинг профессионал тайёргарлигига мос бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ва ходимга уларнинг соғлиги ҳолатини ва меҳнат фаолиятига тўғри келмайдиган белгиланган зидликлар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари;

пенсия олди ёшидаги шахслар учун – уларнинг касбий тайёргарлигига мос бўлган ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун – уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

одам савдоси қурбонлари учун – уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари.

4. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар:

муҳандислар, иқтисодчилар, ҳисобчи, ҳисобчи-тафтишчи, ҳуқуқшунос, зоотехник, агроном, шифокор, ҳамшира, кичик тиббий ходим, иш юритувчи, ўқитувчи, тарозибон, электр ва автоаравача ҳайдовчиси, ташувчи, фаррош, ўтёқар, ободонлаштириш ишчиси, омборчи, ЭҲМ оператори, юкчи, ишчи, боғбон, қоровул.

5. Тумандаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил

5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ушбу қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласин;

муҳтожлар учун иш ўринларининг қолган қисмини захирага қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминласин, бу ҳақда туман Бандликка кўмаклашиш марказига биринчи чорак тамом бўлгандан кейин 10 кундан кечикмай хабардор қилсин;

ташкилот ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача туман Бандликка кўмаклашиш марказига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг

5-иловасига мувофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида ахборот тақдим этсин;

ташкилот томонидан муҳтожларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари тайёрлиги тўғрисида ахборот тақдим этилмаслиги, тенг даражада захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг амалда тайёр эмаслиги туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан туман ҳокимининг қарори бажарилмаслиги сифатида қаралиши лозимлиги қайд этилсин.

6. Туман ҳокимининг муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича ушбу қарори бажарилмаганда, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.

7. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Б.Маллаев) мазкур қарорни беш кун муддатда қарорнинг 1-бандида кўрсатилган ташкилотлар раҳбарларининг эътиборига етказсин ва ушбу қарор бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

8. Мазкур қарор “Косонсойнома ҳақиқати” газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб сайтига жойлаштирилсин.

9. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

10. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Салимжонов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими Б. Юсупов

Киритилди:

Туман Бандликка кўмаклашиш

маркази директори З.Ахмедов

Келишилди:

Туман ҳокимининг биринчи

ўринбосари Б.Салимжонов

Туман ҳокимлигининг

Иқтисодиёт ривожлантириш

бўлими бошлиғи У.Худойбердиев

Туман ҳокимлигининг умумий

бўлими мудири Т.Сотиболдиев

Туман ҳокимлигининг ҳуқуқшуноси М.Тўрабоев

 

Туман ҳокимининг

2018 йил ____ сентябрдаги

____ сонли қарорига

1-илова

 

 

 

 

Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби

 

Комиссия раиси:

1.

Б.Салимжонов

-

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари

 

Комиссия раисининг ўринбосари:

2.

З.Ахмедов

-

Туман бандликка кўмаклашиш маркази директори

 

Комиссия аъзолари:

3.

Н.Камалова

-

Туман ҳокимининг ўринбосари

 

4.

М.Улуханов

-

Туман ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия масъул котиби

 

5.

Ф.Нўмонов

-

Туман Халқ таълим муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири

 

6.

Ш.Жўраев

-

Туман ҳокимлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш жойлардан бўшатилган шахсларда ижтимоий кўникмалар ҳосил қилиш маркази раҳбари ўринбосари

 

 

Комиссия котиби:

7.

Д.Соттиев

-

Туман бандликка кўмаклашиш марказининг Ишсизларни ишга жойлаштириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўлимининг бошлиғи

 

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, уларнинг ўрнига янги тайинланган шахслар комиссия аъзоси ҳисобланади.

 

 

Туман ҳокимининг

биринчи ўринбосари                                      Б. Салимжонов

                              Туман ҳокимининг
                                2019 йил ___  февралдаги
                          _______-сонли қарорига
                                    2- илова
                                   
                                   
Косонсой туманида "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида"ги Низомга асосан корхона ва ташкилотларда 2019 йилга белгиланган квота иш ўринлари ҳақида
М А Ъ Л У М О Т
                                   
Ташкилотлар Жами ишловчилар сони Яратилиши лозим бўлган иш ўринлар сони  Шу жумладан
Ногиронлар учун (3 фоиз) Таълим муассасаларини тугатганлар ёшлар учун Ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун  Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун Муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун Жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун Ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари, шу жумладан одам савдосидан жабрланганлар учун
сони фоизи сони фоизи сони фоизи сони фоизи сони фоизи сони фоизи сони фоизи
1 "Kosonsoy АL-АzIz  МЧЖ 83 7 2 2,4 2 2,4 2 2,4 0 0,0 1 1,2 0 0,0 0 0,0
2 Косонсой туман тиббиёт бирлашмаси 1528 123 46 3,0 37 2,4 14 0,9 11 0,7 5 0,3 8 0,5 2 0,1
3 Коммунал фойдаланиш бошқармаси таркибидаги "ТАШҚИ ОБОДОHЛАШТИРИШ" бўлими  237 23 7 3,0 2 0,8 3 1,3 2 0,8 2 0,8 5 2,1 2 0,8
4 Кексалар ва ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун "Kosonsoy" санаторияси 103 8 3 2,9 1 1,0 1 1,0 1 1,0 1 1,0 1 1,0 0 0,0
5 Косонсой туман ирригация бўлими 147 12 4 2,7 1 0,7 2 1,4 0 0,0 2 1,4 2 1,4 1 0,7
6 Тумандаги 44-сон махсус мактаб интернат 130 10 4 3,1 2 1,5 1 0,8 1 0,8 1 0,8 1 0,8 0 0,0
7 45-сон имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаси 112 9 3 2,7 3 2,7 3 2,7 0 0,0 0 0,0 0 0,0 0 0,0
8 "KOSONSOY TUMAN YO'LLARDAN FOYDALANISH" unitar korxonasi 103 8 3 2,9 2 1,9 2 1,9 0 0,0 1 1,0 0 0,0 0 0,0
9 Kosonsoy tuman davlat sanitariya epidemiologiya nazorat markazi 66 5 2 3,0 1 1,5 0 0,0 0 0,0 0 0,0 1 1,5 1 1,5
10 22-Davlat ixtisoslashgan maktab-internati 82 7 2 2,4 2 2,4 0 0,0 1 1,2 1 1,2 1 1,2 0 0,0
11 "KOSONSOY SANATORIYASI" mas'uliyati cheklangan jamiyati 85 7 2 2,4 2 2,4 1 1,2 0 0,0 1 1,2 1 1,2 0 0,0
12 "BARKAS-TEKS" mas`uliyati cheklangan jamiyati 100 8 3 3,0 2 2,0 1 1,0 1 1,0 0 0,0 1 1,0 0 0,0
13 9-Davlat ixtisoslashgan maktab-internati 79 6 2 2,5 2 2,5 1 1,3 1 1,3 0 0,0 0 0,0 0 0,0
14 10-maktabgacha ta'lim muassasasi 72 6 2 2,8 2 2,8 0 0,0 1 1,4 1 1,4 0 0,0 0 0,0
15 23-MAKTABGACHA TA'LIM MUASSASASI 68 5 2 2,9 2 2,9 0 0,0 0 0,0 1 1,5 0 0,0 0 0,0
  Жами 2929 244              87   3,0 63 2,2 31 1,1 19 0,6 17 0,6 21 0,7 6 0,2
                                   
  Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари         Б.Салимжонов      
                                   
  Туман Бандлика кўмаклашиш
маркази директори
        З.Ахмедов      

Умумий таклифлар

611