ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
264 Агентство по управлению государственными активами Республики Узбекистан 17/08/2018 01/09/2018 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Тошкент шаҳар Чилонзор кичик саноат зонаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-264

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини рағбатлантириш ҳамда ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этишга инвестицияларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитларни шакллантиришни давом эттириш, ишлаб чиқариш қувватларидан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг “Rele va Avtomatika” АЖ бино ва иншоотларининг бир қисми туташ ҳудудида “Ўзбектелеком” АК томонидан оптик толали кабеллар, қўшимча кабель маҳсулотлари ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича маҳаллийлаштириш даражаси камида 50 фоиз бўлган умумий қиймати 243 480,46 млн. сўмлик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги таклифи маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чилонзор кўчаси, 2-уй манзилида жойлашган “Ўзбектелеком” АКга тегишли бино ва иншоотларни туташ ҳудуди билан бирга (кейинги ўринларда объект деб аталади) “Чилонзор кичик саноат зонаси” ДУКга бириктириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

“Ўзбектелеком” АК ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда объектни “Чилонзор кичик саноат зонаси” ДУКга давлат мулки сифатида оператив бошқарув ҳуқуқи билан ўтказилишини;

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда “Ўзбектелеком” АК устав фондидаги давлат улушини бериладиган объектнинг қолдиқ (баланс) қийматига ҳамда компания томонидан объектга сарфланган маблағлар (аудиторлик ташкилоти хулосасига асосан) ҳисобига камайтиришни таъминласин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг “Rele va Avtomatika” АЖнинг ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 22 июндаги 411-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг “UNICON.UZ” давлат унитар корхонасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 16 августдаги 640-сон қарорининг 5-банди ва иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2017 йил 21 август, 33-сон, 865-модда).

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р.Холмуродов ва Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А.Ортиқхўжаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири А.Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил “___”______ даги

_________-сон қарорига

Илова

Вазирлар Маҳкамасининг “Rele va Avtomatika” АЖнинг ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 22 июндаги 411-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар

1.  2-бандда:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши тўртинчи хат боши деб ҳисоблансин.

2. 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. 4-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

4. 5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. 6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Умумий таклифлар

806