ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2623 Центральный банк Республики Узбекистан 01/03/2019 16/03/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
ID-2623

ЛОЙИҲА

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида

 

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги, “Электрон тўловлар тўғрисида”ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ4160-сон “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги, 2018 йил 13 июлдаги ПҚ3852-сон “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 26 апрелдаги 9/1-сон қарори (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 23-сон, 309-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Раиси

 

М. Нурмуратов

 

Тошкент шаҳри,

2019 йил ___ март,

___/___-сон

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2019 йил ____ мартдаги

____/____-сонли қарорига

ИЛОВА

 

 

 

Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

 

  1. 6-банддаги “ва терроризмни молиялаштиришга” деган сўзлар “, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга” деган сўзлар билан алмаштирилсин.
  2. 14-банднинг ўн бешинчи хатбошиси қуйидаги мазмунда баён этилсин:

имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчада кўрсатилган шахс(лар) фамилияси тўлиқ, исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари ҳамда уларнинг имзолари (чек бундан мустасно).”.

  1. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Банк томонидан ҳисоб-китоб ҳужжатлари қуйидаги ҳолларда ижрога қабул қилинади:

юридик шахслардан - ҳисоб-китоб ҳужжатларидаги имзолар ва муҳр изи имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчада кўрсатилган намунага мувофиқ (раҳбарлик вазифаларини ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширадиган шахснинг) бўлганда;

якка тартибдаги тадбиркорлик ва юридик шахс ташкил этмасдан туриб деҳқон хўжалиги фаолияти билан шуғулланувчи шахслардан - ҳисоб-китоб ҳужжатларидаги имзо имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчада кўрсатилган намунага мувофиқ бўлган тақдирда, банк томонидан ижрога қабул қилинади.

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан тақдим қилинган ҳисоб-китоб ҳужжатларига муҳр қўйиш ёки ҳужжатларни муҳр билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

Ҳисоб-китоб ҳужжатлари имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчага имзо қўйган шахслар томонидан имзоланиши шарт. Ҳисоб-китоб ҳужжатларини факсимиле усулида нусха кўчириш воситаларидан фойдаланган ҳолда имзолаш тақиқланади.”.

  1. 44-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги мазмунда баён этилсин:

“Тўлов талабномаси маблағларни олувчи томонидан мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклдаги икки нусхада тузилган Реестр билан бирга унга хизмат кўрсатувчи банкка тақдим қилинади. Реестрнинг биринчи нусхаси ташкилот раҳбари ва бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс томонидан имзоланган ҳамда ташкилот муҳри билан  тасдиқланган бўлиши керак, тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим қилинган реестрда муҳр изининг мавжудлиги талаб этилмайди. Реестрнинг биринчи нусхаси қабул қилиш санаси кўрсатилиб, банк масъул ходимининг имзоси ва банк томонидан унга бириктириб қўйилган муҳр билан тасдиқланган ҳолда маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банкда қолади.”

  1. 59-банднинг “а” кичик бандидаги “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий тўловларни ундириш учун;” ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий тўловларни ундириш учун;” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

Умумий таклифлар

931