ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2600 Центральный банк Республики Узбекистан 28/02/2019 15/03/2019 1

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-2600

Лойиҳа

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ–4160-сон “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/11-сон қарори (рўйхат рақами 2711, 2015 йил 26 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 34-сон, 460-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Марказий банк Раиси

 

 

             Тошкент ш.,

2019 йил “___ __________,

                               ___-сон

 

 

М.Б. Нурмуратов

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2019 йил “___” __________ даги

___/___–сон қарорига

ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. 154-банднинг иккинчи жумласидан “ва муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) билан тасдиқланган” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

2. 192-банднинг саккизинчи хатбошидан “, муҳр (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

Умумий таклифлар

662