ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2599 Центральный банк Республики Узбекистан 28/02/2019 15/03/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-2599

Лойиҳа

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ–4160-сон “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 15 августдаги 23/3-сон қарори (рўйхат рақами 2014, 2009 йил 8 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 447-модда) билан тасдиқланган Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Марказий банк Раиси

 

 

             Тошкент ш.,

2019 йил “___ __________,

                               ___-сон

 

 

М.Б. Нурмуратов

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2019 йил “___” __________ даги

___/___–сон қарорига

ИЛОВА

 

Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. 49-банднинг 1-кичик бандидан “ва уларнинг муҳрлари билан (муҳрлар мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланган” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

2. 114-банднинг учинчи хатбошисидан “, нотариал тарзда тасдиқланган” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

Умумий таклифлар

789