ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2598 Центральный банк Республики Узбекистан 28/02/2019 15/03/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
ID-2598

Лойиҳа

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Микрокредит ташкилотлари тўғрисида”ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ–4160-сон “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:            

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 23 январдаги 3/5-сон қарори (рўйхат рақами 2093, 2010 йил 13 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 14-15-сон, 116-модда) билан тасдиқланган Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандидан “ва муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланган” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Марказий банк Раиси

 

 

         Тошкент ш.,

2019 йил ___  ___________,

                            ___ - сон

 

 

М.Б. Нурмуратов

 

 

 

Умумий таклифлар

675