ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2541 Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан 26/02/2019 13/03/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
“Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
ID-2541

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

ҚАРОРИ

“Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор,

шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги ПҚ–3802-сон “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Давлат солиқ қўмитаси раиси                                                    Б. Мусаев

Тошкент ш.,

2019 йил “___” _________,

_______-сон

 

Марказий банк раиси                                                                   М. Нурмуратов

 

Тошкент ш.,

2019 йил “___” _________,

_______-сон

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

ва Марказий банки Бошқарувининг

2019 йил “___” _________даги

_______ ,_______- сон қарорига

илова

 

Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

рўйхати

 

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 10 мартдаги 2008-16, 300-В-сон “Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 1788, 2008 йил 9 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 14-15-сон, 112-модда).

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 15 июндаги 2010-22, 18/13-сон “Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 1788-1, 2010 йил 21 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 28-29-сон, 250-модда).

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 2 мартдаги 2013-9, 5/3-сон “Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 1788-2, 2013 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 11-сон, 149-модда).

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 7 майдаги 2015-15, 300-1-3-сон “Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 1788-3, 2015 йил 27 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 йил, 21-сон, 283-модда).

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 11 сентябрдаги 2017-49, 23/10-сон “Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 1788-4, 2017 йил 27 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил, 39-сон, 1049-модда).

Умумий таклифлар

1102