ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2536 Хокимият Вабкентского района 26/02/2019 13/03/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Вобкент туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктлари асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2536

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6   декабрдаги “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 345-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 25 апрелда 2452-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 229-модда) ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктлари асбоб-ускуналарини (бундан буён матнда техника деб юритилади) йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси Бош прукуратураси ҳузуридаги агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Вобкент туман бўлими (Б.Иноятов)  тумандаги тракторлар, трактор тиркамалари, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналарини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиб, доимий рўйхатдан ўтган техникаларни йиллик техник кўрикдан ўтказиш ишларини ташкиллаштирсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Бош прукуратураси ҳузуридаги агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Вобкент туман бўлимида рўйхатдан ўтган техникалар йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан:

тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналарга - 0,18;

қишлоқ хўжалиги машиналарига - 0,10;

машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарига - 0,37 миқдорда йиғимлар ундирилсин.

Техник кўрикдан ўтказиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат, техника доимий рўйхатдан ўтган жойдаги инспекцияга тақдим этилади.

3. Техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 1-иловага;

техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссиянинг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия раиси Бош прукуратураси ҳузуридаги агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Вобкент туман бўлими бошлиғи (Б.Иноятов):

техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахслар (мулкдор)га техникаларни техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани техник кўрик ўтказиш кунидан камида ўттиз кун олдин юборилишини;

техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатмалар берилишини;

мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган тақдирда ҳамда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналардан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, техника хизматлари кўрсатиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш учун туман ҳокимлигига юборилишини таъминласин.

5. Мазкур қарор “Вобкент ҳаёти” газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ш.Исломов ҳамда Бош прукуратураси ҳузуридаги агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Вобкент туман бўлими бошлиғи Б.Иноятов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими  А.Жаводов 

Умумий таклифлар

679