ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2526 Внебюджетный пенсионный фонд при Министерстве финансов 25/02/2019 12/03/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-2526

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

 

Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш

тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари

ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги

йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида

 

“Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сон Қонунига мувофиқ буюраман:

 

1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2011 йил 14 октябрдаги
63-сон буйруғи (рўйхат рақами 2282, 2011 йил 17 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 45-46-сон, 483-модда) билан тасдиқланган Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш
ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Вазир                                                                                   Ж. Қўчқоров

 

 

                 Тошкент ш.,

    2019 йил “___” __________,

                  ______-сон

Буйруққа

ИЛОВА

 

Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш
тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари
ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги
йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Якка тартибдаги тадбиркор (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, деҳқон хўжалиги аъзоси, оилавий тадбиркорлик субъекти оиласи аъзоси учун, шунингдек якка тартибдаги тадбиркор томонидан меҳнат шартномаси бўйича ёлланган ходимлар учун) томонидан:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;

2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – ягона ижтимоий тўлов тўланганлигини тасдиқловчи маълумотнома унинг яшаш жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида берилади..

2. 11-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Инспектор аризачи ёки ташкилот вакилига тақдим этилган ҳужжатларнинг (меҳнат дафтарчаси, архив маълумотлари, ташкилот томонидан тақдим этилган маълумотномалар, якка тартибдаги тадбиркор (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, деҳқон хўжалиги аъзоси, оилавий тадбиркорлик субъекти оиласи аъзоси учун, шунингдек якка тартибдаги тадбиркор томонидан меҳнат шартномаси бўйича ёлланган ходимлар учун) томонидан 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун суғурта бадаллари, 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун эса ягона ижтимоий тўлов тўланганлигини тасдиқловчи маълумотномалар ва солиқ агенти ҳисобланмайдиган иш берувчидан даромад олувчи ходимнинг жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияларидан ташқари) асл нусхаларни қайтаради ва унга аризанинг тегишли қисмини қирқиб олган ҳолда, ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида тилхат беради, бунда тилхат нусхаси тақдим этилган ҳужжатлар билан биргаликда Пенсия жамғармаси бўлимида сақланади. Меҳнат дафтарчасининг асл нусхаси Пенсия жамғармаси бўлимининг пенсия тайинлаш комиссияси (кейинги ўринларда - комиссия деб юритилади) томонидан пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан сўнг аризачига қайтарилиши шарт.”.

3. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Инспектор пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш учун тақдим этилган ҳужжатлар асосида компьютер базасига маълумотларни киритади, иш стажи, ўртача иш ҳақи, пенсия, ижтимоий нафақа ёки бошқа тўловлар миқдорини ҳисоблайди, ҳисоб-китобларни чоп этади ва пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисида комиссия қарори лойиҳасини тайёрлайди. Барча маълумотлар киритилгандан сўнг компьютер базаси томонидан пенсия ишига рақам берилади ҳамда пенсия йиғмажилди ушбу рақам билан қайд этилади.   

Инспектор ариза берувчининг солиқ тўловчининг идентификация рақами ва шахсий жамғарилиб борадиган пенсия ҳисобварағига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Акциядорлик-тижорат Халқ банки билан ахборот алмашинуви бўйича ўзаро ҳамкорлик, шу жумладан
ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, ариза берувчининг иш стажи, иш ҳақи ва 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун ҳисобланган суғурта бадалларини, 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун эса меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар суммасини ўзаро солиштиради.”.

4. 18-банддаги  “мансабдор шахснинг имзоси, шунингдек ташкилот” сўзларидан кейин “(тадбиркорлик субъектларидан ташқари)” сўзлари қўшилсин;

5. 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Тўлов ҳужжатлари расмийлаштирилгандан сўнг пенсия йиғмажилди инспекторга қайтарилади, инспектор ўз навбатида пенсия йиғмажилдини Пенсия жамғармаси архивида сақлаш учун архивариусга топширади.”.

6. 30-2-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.

7. 35-банддаги  “, шундан сўнг ташкилот” сўзларидан кейин “(тадбиркорлик субъектларидан ташқари)” сўзлари қўшилсин;

8. 44-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловлар тўлови амалга оширилган муддат пенсионер (нафақа олувчи)нинг пенсия йиғмажилдига киритилади.”.

9. 45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Пенсия йиғмажилдини ҳисобдан чиқариш аввалги яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлими пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳи томонидан расмийлаштирилади. Бу ҳақдаги тегишли ёзув пенсия йиғмажилди, шунингдек мазкур Йўриқноманинг 28-иловасига мувофиқ, пенсионер (нафақа олувчи) яшаш манзили ўзгарганлиги муносабати билан пенсия йиғмажилдини ҳисобдан чиқаришни рўйхатга олиш китобига киритилади.”.

10. 49-банднинг учинчи хатбошидаги “ва шахсий ҳисобварақ” сўзлари чиқариб ташлансин.

11. 1-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

12. 2-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

13. 3-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 3-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

14. 4-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 11-иловасига мувофиқ таҳрирда баён қилинсин.

15. 5-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 12-иловасига мувофиқ таҳрирда баён қилинсин.

16. 23-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.

Ўзгартириш ва қўшимчаларга
1-ИЛОВА

 

"Пенсия ишларини расмийлаштириш
ва юритиш тартиби ҳамда пенсия
ҳужжатларининг шакллари ва
уларни тўлдириш қоидалари
тўғрисидаги йўриқномага
1-ИЛОВА

 

Пенсия йиғмажилдини расмийлаштириш

учун рўйхатга олиш китоблари

РЎЙХАТИ

 

Т/р

Ҳужжат номи

 

Масъул

 

Назоратчи

 

1.

Пенсияни тайинлаш (яшаш манзили ўзгарганлиги муносабати билан ҳисобга қўйиш) тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш китоби

 

Пенсия тайинлаш

гуруҳи раҳбари

 

Бўлим бошлиғи

2.

Ижтимоий нафақаларни тайинлаш тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш китоби

 

Пенсия тайинлаш

гуруҳи раҳбари

 

Бўлим бошлиғи

3.

Бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тўлаш тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш китоби

 

Пенсия тайинлаш гуруҳи раҳбари

 

Бўлим бошлиғи

ўринбосари

4.

Дафн этишга нафақа тўлаш тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш китоби

 

Бўлим бошлиғи

ўринбосари

 

Бўлим бошлиғи

5.

Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларини тўлаш, шунингдек пенсия (ижтимоий нафақа)ни қайта ҳисоблаш (бошқа турига ўтказиш, тиклаш) тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш китоби

 

Пенсия тайинлаш

гуруҳи раҳбари

 

Бўлим бошлиғи

6.

Пенсия тайинлашни рад этиш, қўшимча текширишни ўтказиш ва қўшимча ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисидаги комиссия қарорларини рўйхатга олиш китоби

 

Бўлим бошлиғи

ўринбосари

 

Бўлим бошлиғи

7.

Пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳига тақдим этилган ҳужжатларни рўйхатга олиш китоби

 

Пенсия

тайинлаш гуруҳи

инспектори

 

Пенсия

тайинлаш

ва Пенсия

ва нафақа

тўловлари

мониторинги

гуруҳлари

раҳбари

 

8.

Пенсионерлар (нафақа олувчилар)га берилган гувоҳномалар, маълумотномалар ва жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисида берилган гувоҳномаларни рўйхатга олиш китоби

 

Иш юритувчи

Бўлим бошлиғи

ўринбосари

9.

Ишловчи пенсионерларга бериладиган топшириқномаларни (Ф-25) рўйхатга олиш китоби

 

Пенсия ва

нафақа тўловлари

мониторинги

гуруҳи раҳбари

 

Бўлим бошлиғи

ўринбосари

10.

Ногиронлик гуруҳини белгилаш (бекор қилиш) тўғрисидаги ТМЭК маълумотномалари (кўрикдан ўтиш далолатномаларидан кўчирма)ни рўйхатга олиш китоби

 

Иш юритувчи

Бўлим бошлиғи

11.

I гуруҳ ногирони, шунингдек 80 ёшга тўлган кексага қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномасини рўйхатга олиш китоби

 

Пенсия тайинлаш

гуруҳи раҳбари

Бўлим бошлиғи

ўринбосари

12.

Пенсионер (нафақа олувчи)нинг яшаш манзили ўзгарганлиги муносабати билан пенсия йиғмажилдини ҳисобдан чиқаришни рўйхатга олиш китоби

 

Пенсия

ва нафақа

тўловлари

мониторинги

гуруҳи раҳбари

 

Бўлим бошлиғи

ўринбосари

13.

Пенсия (ижтимоий нафақа)дан чегирмалар тўғрисида ижро ҳужжатларини рўйхатга олиш китоби

 

Пенсия

ва нафақа

тўловлари

мониторинги

гуруҳи раҳбари

 

Бўлим

бошлиғи ва

юрисконсульт

 

14.

Пенсия (ижтимоий нафақа) тўловлари тўхтатилган пенсия йиғмажилдларини ҳамда уларнинг берилишини рўйхатга олиш китоби

 

Архивариус

Бўлим бошлиғи

ўринбосари

 

15.

Пенсия (ижтимоий нафақа) тўловлари амалга оширилаётган архивдаги пенсия йиғмажилдларининг берилишини рўйхатга олиш китоби

 

Архивариус

Бўлим бошлиғи

 

ЮРИТИШГА ДОИР ТАЛАБЛАР

 

Т/р

Барча кўрсатиб ўтилган

ҳужжатларда қуйидагилар амалга

оширилган бўлиши лозим:

 

Масъул

 

1.

Номерланган

 

Пенсия тайинлаш, Пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳлари раҳбарлари

 

2.

Тикилган

 

Пенсия тайинлаш, Пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳлари раҳбарлари

 

3.

Имзолар билан тасдиқланган

 

Пенсия тайинлаш, Пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳлари раҳбарлари

 

4.

Муҳр қўйилган

Бўлим бошлиғи

 

5.

Ёзувлар ўчиришлар ва ўзгартиришларсиз

Пенсия тайинлаш, Пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳлари раҳбарлари

 

6.

Барча реквизитлар билан тўлдирилган

Пенсия тайинлаш, Пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳлари раҳбарлари

 

7.

Ўз вақтида ёпилган

 

Пенсия тайинлаш, Пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳлари раҳбарлари

 

    

Изоҳ:

Эски намунада очилган рўйхатга олиш китобларидан ундаги барча қаторлар тўлдирилгунга, аммо 2017 йил 1 январдан кўп бўлмаган муддатга қадар фойдаланилади.".

Ўзгартириш ва қўшимчаларга
2-ИЛОВА

 

"Пенсия ишларини расмийлаштириш
ва юритиш тартиби ҳамда пенсия
ҳужжатларининг шакллари ва
уларни тўлдириш қоидалари
тўғрисидаги йўриқномага
2-ИЛОВА

 

 

Олд томони

 

__________________________

__________________________

__________________________

(раҳбар кўрсатмаси)

 

Ўзбекистон Республикаси Молия

вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан

ташқари Пенсия жамғармаси

_____________________________

           (шаҳар, вилоят, республика)

________________________ туман

(шаҳар) бўлими бошлиғига

 

Фуқаро

 

 

(Ф.И.О.)

Манзили _____________________________________________________

Туғилган санаси ___________ паспорт серияси ____ рақами ________

Берилган вақти ____________________ __________________________

__________________________________________ томонидан берилган.

Телефон рақами ___________________

 

 

А Р И З А

 

Менга ёшга, ногиронликка, боқувчисини йўқотганликка доир пенсия ёки ижтимоий нафақа тайинлашингизни (қайта ҳисоблаш, тиклаш, бошқа турдаги пенсияга ўтказиш, улушини ажратиш) сўрайман (кераклигининг тагига чизилсин).

Пенсия ҳисоблаб чиқариш учун иш ҳақини (охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йилдаги) _____ йил ___ ойидан _____ йил ___ ойигача олишингизни сўрайман.

Сизга маълум қиламанки, менга авваллари пенсия (нафақа) бошқа асосларга кўра ёки бошқа муассасада тайинланмаган, тайинланган (кераклигининг тагига чизилсин).

Ҳозирги кунда ишламайман, ишлайман (кераклигининг тагига чизилсин).

Иш жойи _____________________________________________________

Менга пенсия (нафақа) _____________________________________ орқали тўлансин.

Қонун ҳужжатларига асосан ҳар хил турдаги пенсия (нафақа) олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсга фақатгина битта турдаги пенсия олиш мумкинлиги тўғрисида танишдим.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ___________________ туман (шаҳар) бўлимини ишга кириш ёки ишдан бўшаш, оила аъзолари таркиби ўзгарганлиги, яшаш жойи ўзгарганлиги каби ўзгаришлар содир бўлганда ўз вақтида хабардор қилиш мажбуриятини оламан.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини кафолатлайман.

Иш стажи ва иш ҳақини Халқ банки филиалига шахсий жамғарилиб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ШЖБПҲ) киритилган жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадаллари орқали текширишга розилик бераман.

"____" ____________ 20___ й. Аризачи имзоси _________________

 Бўлим

томонидан

тўлдирилади

Паспорт маълумотлари ва тақдим этилган ҳужжатлар текширилди.

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни "____" ____________

20___ йил қабул қилинди ва __________ -сон билан қайд этилди.

 

Пенсия тайинлаш учун етишмаётган ҳужжатлар

 

Охирги ҳужжатни

тақдим этиш санаси

 

ҳужжат номи

 

тақдим этиш санаси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Аризачи имзоси _____________ Қабул қилувчи имзоси ____________

 

 

----------------------------------------------------- кесиш чизиғи --------------------------------------------

 

Орқа томони

 

Аризага илова қилинган

ҳужжатлар рўйхати

 

 

Қўшимча тақдим этилган

ҳужжатлар рўйхати

 

Т/р

Ҳужжат номи

 

Сони

 

Санаси

 

 

Т/р

 

Ҳ ужжат номи

 

Сони

 

Санаси

 

1.

Паспорт нусхаси

 

 

 

 

1.

 

 

 

2.

Тақдимнома

 

 

 

 

2.

 

 

 

3.

Меҳнат дафтарчаси

 

 

 

 

3.

 

 

 

4.

Иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома

 

 

 

 

4.

 

 

 

5.

Қарамоғида бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар

 

 

 

 

5.

 

 

 

6.

Иш стажини тасдиқловчи ҳужжатлар

 

 

 

 

6.

 

 

 

7.

Тижорат банки филиали томонидан пластик (банк) карточкасини очишга шартнома нусхаси

 

 

 

 

 

 

 

 

8.

Пластик карточка орқали пенсия (нафақа) тўлаш тўғрисида ариза

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

         

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси _________________________ туман (шаҳар) бўлими пенсия тайинлаш бўйича комиссиясининг 20____ йил "___" ___________ даги _____-сон қарорининг қисқача мазмуни

 

__________________________________________________________________

__________________________________________________________________

__________________________________________________________________

__________________________________________________________________

__________________________________________________________________

 

Комиссия аъзолари имзолари:

 

Раис

 

 

Аъзолар

1.

 

 

2.

 

М.Ў.

3.

 

 

4.

 

 

 

----------------------------------------------------- кесиш чизиғи --------------------------------------------

 

Бўлим

томонидан

тўлдирилади

Паспорт маълумотлари ва тақдим этилган ҳужжатлар текширилди.

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни "____" ____________

20___ йил қабул қилинди ва __________ -сон билан қайд этилди.

 

Пенсия тайинлаш учун етишмаётган ҳужжатлар

 

Охирги ҳужжатни

тақдим этиш санаси

 

ҳужжат номи

 

тақдим этиш санаси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

     

Аризачи имзоси _____________ Қабул қилувчи имзоси ____________.

 

Ўзгартириш ва қўшимчаларга

3-ИЛОВА

 

"Пенсия ишларини расмийлаштириш

ва юритиш тартиби ҳамда пенсия

ҳужжатларининг шакллари ва

уларни тўлдириш қоидалари

тўғрисидаги йўриқномага

3-ИЛОВА

 

Олд томони

 

__________________________

__________________________

__________________________

(раҳбар кўрсатмаси)

 

Ўзбекистон Республикаси Молия

вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан

ташқари Пенсия жамғармаси

_____________________________

         (шаҳар, вилоят, республика)

____________________________ туман

(шаҳар) бўлими бошлиғига

 

Фуқаро ______________________________________________________

(Ф.И.О.)

Манзили _____________________________________________________

Туғилган санаси ___________ паспорт серияси ____ рақами _________

Берилган вақти ____________________ __________________________

__________________________________________ томонидан берилган.

Телефон рақами ___________________

 

 

А Р И З А

 

20___ йил "____" _____________да фарзандим туғилганлиги муносабати билан менга бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тўлаб беришингизни сўрайман.

Сизга маълум қиламанки,

 

      

     

 

    

   

 

  

      

 

(ўзи ва турмуш ўртоғи тўғрисида маълумотнома кўрсатилади)

  

Тақдим этилган маълумотлар ҳаққонийлигини тасдиқлайман.

"___" _____________ 20___ й. Аризачи имзоси __________________

  

Бўлим

томо-

нидан

тўлди-

рилади

 

Паспорт маълумотлари ва тақдим этилган ҳужжатлар текширилди.

Ариза илова қилинган ҳужжатлар билан "____" ____________ 20___ йилда қабул қилинди ва __________ -сон билан қайд этилди.

 

 

Аризачи имзоси _____________ Қабул қилувчи имзоси ____________

 

 

------------------------------------ кесиш чизиғи --------------------------------------------

 

Орқа томони

 

Аризаларга илова қилинган ҳужжатлар рўйхати

 

Т/р

Ҳужжат номи

 

Сони

 

Санаси

 

1.

Паспорт нусхаси

 

 

 

2.

Фарзанд туғилганлиги тўғрисидаги ФҲДЁ бўлими маълумотномаси

 

 

 

3.

Никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси

 

 

 

4.

Фарзанд туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзгартириш ва қўшимчаларга

4-ИЛОВА

 

"Пенсия ишларини расмийлаштириш

ва юритиш тартиби ҳамда пенсия

ҳужжатларининг шакллари ва

уларни тўлдириш қоидалари

тўғрисидаги йўриқномага

11-ИЛОВА

 

Пенсия тайинлаш бўйича йиғмажилдларда

ҳужжатларнинг тикилиш тартиби:

 

Т/р

 

Ҳужжат номи

 

 

Ёшга доир пенсия тайинлаш бўйича йиғмажилдларда

 

1.

Ариза

 

2.

Пенсия тайинлаш тўғрисидаги қарор, шунингдек пенсия ҳисоб-китоби

 

3.

Иш стажи ҳисоб-китоби

 

4.

Ўртача иш ҳақи ҳисоб-китоби

 

5.

Паспорт нусхаси

 

6.

Иш стажини тасдиқловчи ҳужжатлар

 

7.

Иш ҳақини тасдиқловчи ҳужжатлар

 

8.

Пенсияга қўшимчалар олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар

 

9.

Қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳужжатлар (никоҳ тўғрисида гувоҳнома ва б.)

 

 

Ногиронлик пенсиясини тайинлаш йиғмажилдида

 

1.

Ариза

 

2.

Пенсия тайинлаш тўғрисидаги қарор, шунингдек пенсия ҳисоб-китоби

 

3.

Иш стажи ҳисоб-китоби

 

4.

Ўртача иш ҳақи ҳисоб-китоби

 

5.

Паспорт нусхаси

 

6.

Иш стажини тасдиқловчи ҳужжатлар

 

7.

Иш ҳақини тасдиқловчи ҳужжатлар

 

8.

Пенсияга қўшимчалар олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар

 

9.

ТМЭК маълумотномаси

 

10.

Қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳужжатлар (никоҳ тўғрисида гувоҳнома ва б.)

 

 

Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлаш йиғмажилдида

 

1.

Ариза

 

2.

Пенсия тайинлаш тўғрисидаги қарор, шунингдек пенсия ҳисоб-китоби

 

3.

Иш стажи ҳисоб-китоби

 

4.

Ўртача иш ҳақи ҳисоб-китоби

 

5.

Аризачи паспорт нусхаси

 

6.

Ўлим тўғрисида гувоҳнома нусхаси

 

7.

Иш стажини тасдиқловчи ҳужжатлар

 

8.

Иш ҳақини тасдиқловчи ҳужжатлар

 

9.

Пенсияга қўшимчалар олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар

 

10.

Вафот этган боқувчи билан оила аъзоларининг қариндошлик алоқасини тасдиқловчи ҳужжатлар

 

11.

Вафот этган боқувчи қарамоғида бўлган оила аъзолари тўғрисида яшаш жойидан маълумотнома

 

12.

Вафот этган боқувчининг 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган оила аъзоларининг ўқиш жойидан маълумотнома

 

13.

Ногирон бўлган оила аъзоларига ТМЭКдан берилган маълумотнома

 

14.

Қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳужжатлар (никоҳ тўғрисида гувоҳнома, васий этиб тайинлаш қароридан кўчирма ва б.)

 

 

Ўзгартириш ва қўшимчаларга

5-ИЛОВА

 

"Пенсия ишларини расмийлаштириш

ва юритиш тартиби ҳамда пенсия

ҳужжатларининг шакллари ва

уларни тўлдириш қоидалари

тўғрисидаги йўриқномага

12-ИЛОВА

 

Ижтимоий нафақа тайинлаш бўйича йиғмажилдларда

ҳужжатларни тикиш тартиби:

 

Т/р

Ҳужжатнинг номланиши

 

 

Ёшга доир нафақа тайинлаш бўйича йиғмажилдда

 

1.

Ариза

 

2.

Нафақа тайинлаш тўғрисидаги қарор

 

3.

Паспорт нусхаси

 

4.

Қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳужжатлар (МФЙдан маълумотнома, никоҳ тўғрисида гувоҳнома, меҳнат дафтарчаси нусхаси ва б.)

 

5.

Болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси

 

6.

Фарзанди болаликдан ногирон деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги ҳужжат

 

 

Ногиронлик нафақаси тайинлаш бўйича йиғмажилдда

 

1.

Ариза

 

2.

Нафақа тайинлаш тўғрисидаги қарор

 

3.

ТМЭК маълумотномаси

 

4.

Паспорт нусхаси

 

5.

Қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳужжатлар (Никоҳ тўғрисида гувоҳнома, меҳнат дафтарчаси нусхаси ва б.)

 

 

Боқувчисини йўқотганлик нафақаси тайинлаш бўйича йиғмажилдда

 

1.

Ариза

 

2.

Нафақа тайинлаш тўғрисидаги қарор

 

3.

Ўлим тўғрисида гувоҳнома нусхаси  

 

4.

Вафот этган боқувчи билан оила аъзоларининг қариндошлик алоқасини тасдиқловчи ҳужжатлар

 

5.

Вафот этган боқувчи қарамоғида бўлган оила аъзолари тўғрисида яшаш жойидан маълумотнома

 

6.

Ногирон бўлган оила аъзоларига ТМЭКдан берилган маълумотнома

 

7.

Паспорт нусхаси

 

8.

Қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳужжатлар (никоҳ тўғрисида гувоҳнома, васий этиб тайинлаш қароридан кўчирма ва б.)

 

Болаликдан ногиронлик нафақасини тайинлаш бўйича йиғмажилдда

 

1.

Ариза

 

2.

Нафақа тайинлаш тўғрисидаги қарор

 

3.

ТМЭК маълумотномаси ёки соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан бериладиган тиббий хулосаси

 

4.

Ногирон бола паспорти ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси

 

5.

Ариза берган ота-онаси, боқиб олган ёки васийнинг паспорти нусхаси

 

6.

Қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳужжатлар

 

 

Умумий таклифлар

1516