ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2520 Хокимият Денауского района 25/02/2019 12/03/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Денов туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2520

Денов туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг                2013 йил 2 апрелдаги 58-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги  Низом” (2013 йил 25 апрелдаги рўйхат рақами-2452) га асосан     2019 йилда юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган барча қишлок хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини (кейинги ўринларда техникалар деб юритилади) мажбурий техник кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш  мақсадида;

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН

 

1.  Барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли  бўлган ва белгиланган тартибда машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш,  Инспекциянинг Денов туман бўлими техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шўъбаси инспектори томонидан рўйхатдан ўтказилган барча техникаларнинг 2019 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин.

2.   Тумандаги  барча  техникаларни   рўйхатини шакллантириш  ҳамда  техник  кўрикдан  ўтказиш, Инспекциянинг Денов туман бўлими техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шўъбаси инспектори (И.Зулфалиев)  зиммасига  юклатилсин.  

3. Техник кўрикдан ўтказишда;                                         

- барча  техникаларнинг  техник ҳолати  ва  жиҳозлари  стандарт  талабларга,  йўл  ҳаракати  ва  техника  хавфсизлиги  қоидалари  ҳамда  нормаларига  мос  келиши;

-техник  кўрик  бошлангунга  қадар  барча  диагностика  аппаратлари  текширилиши,  махсус  техникалар,  ҳаракатланувчи  таъмирлаш  ва  тузатиш устахоналарининг жиҳозланганлигига алоҳида эътибор  қаратилсин.

4. 2019 йилда  техник  кўрикни  уюшқоқлик  билан  сифатли  ўтказиш,  техникаларнинг  техник  ҳолати,  улардан  фойдаланиш  қоидаларига  риоя  этилиши  устидан  самарали  назоратни  ташкил  этиш  мақсадида,  техник  кўрикдан  ўтказиш  бўйича комиссиянинг  таркиби  1-иловага  мувофиқ  тасдиқлансин.

5. Инспекциянинг Денов туман бўлими техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шўъбаси инспектори (И.Зулфалиев)  2-иловага  асосан тасдиқланган  техник  кўрикдан  ўтказиш  иш  режасини  ҳар  бир  техникага  мулк  ҳуқуқи  асосида  эга  шахсларга  ( бундан  буён  матнларда  мулкдор  деб  юритилади)  етказиш  ҳамда  ўз вақтида  бажарилишини  таъминлаш   юклатилсин.

           6. 2019  йил  давомида  техникаларнинг  техник  кўрикдан  ўтказилганлиги  учун  Инспекциянинг Денов туман бўлими техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шўъбаси инспектори томонидан  ундириладиган  йиғимларнинг  ставкалари  3-иловага  мувофиқ  тасдиқлансин.

            7.  Тумандаги  ҳар  бир  мулкдор  техник  кўрикдан  ўтказиладиган  техникалар тўғрисидаги  далолатномаларни  тўлдириш  ва  техник  кўрикдан  ўтказиш  учун  йиғим  тўланганлигини  тасдиқловчи  ҳужжатларни  техника  доимий  рўйхатдан  ўтган  жойдаги  Инспекциянинг Денов туман бўлими техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шўъбаси инспектори тақдим  этишда  белгиланган  муддатларга  қатъий  риоя  қилсин.

8. Суғурта  ташкилотларига тумандаги  барча  тракторлар,  ўзиюрар  шассилар,  мелиоратив  йўл-қурилиш  техникалари  ва  трактор  тиркамаларидан  тушадиган  мажбурий  суғурта  бадалини  ундириш   тавсия қилинсин.

9. Мазкур  қарор  ижросини  назорат  қилиш  туман  ҳокимининг  қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари  И.Саидахмедов  зиммасига  юклатилсин.

 Ушбу  қарор расман  эълон  қилинган  кундан  бошлаб  кучга  киради.

 

 

                      Туман ҳокими                                                              Б. Ибатов

Умумий таклифлар

577