ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2517 Министерство юстиции Республики Узбекистан 23/02/2019 10/03/2019 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-2517

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим

ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 2019 йил 9 январдаги ПФ–5618-сон Фармонига мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

 

Ш. Мирзиёев

 

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 2019 йил ____ февралдаги _________-сон қарорига
ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига

 киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 10-банди 8-кичик бандида:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи – тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи – саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

иккинчи ва тўққизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин;

“давлат органлари ва ташкилотлар томонидан ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича олиб борилган ишларни ўрганади, ҳуқуқий тарғибот ҳолатини таҳлил қилади, шунингдек, уларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар тайёрлайди ва таклифлар ишлаб чиқади;

давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий ахборотдан кенг кўламда фойдаланишини таъминлайди, уларнинг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик қилиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради;”

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи – ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

“давлат органлари, ташкилотлари ва аҳолини қонунчиликнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида хабардор қилишнинг сифатини тубдан ошириш, ушбу фаолиятни ташкил қилишда принципиал янги ёндашувларни ишлаб чиқиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;

аҳолининг турли қатламлари, шу жумладан, тадбиркорлар ва ёшларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

ижрочилар ва аҳолини қонунчиликнинг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида хабардор қилишнинг сифатини тубдан яхшилаш мақсадида кенг жамоатчилик фикрини ўрганади, таҳлил қилади, ушбу соҳада ишларни янада такомиллаштириш борасида таклифлар ишлаб чиқади;”

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 февралдаги “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2761-сон қарори 4-банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.

Умумий таклифлар

845