ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
250 Государственный комитет Республики Узбекистан по статистике 15/08/2018 30/08/2018 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шаклда давлат статистика ҳисоботини тақдим этиш тартиби тўғрисида низомнинг 1-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
ID-250

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги ПҚ-3852-сон “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2013 йил 24 июндаги 3-мб-сон қарори (рўйхат рақами 2479, 2013 йил 17 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 29-сон, 380-модда) билан тасдиқланган Электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шаклда давлат статистика ҳисоботини тақдим этиш тартиби тўғрисида низомнинг 1-банди иккинчи хатбошидаги “ва муҳри” деган сўз чиқариб ташлансин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган.

3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

Раис                                                                                      Б. Бегалов

 

Тошкент ш.,
2018 йил ___ _________,
___-сон

Келишилган:

Вазир                                                                                   Ш. Содиқов

 

2018 йил ___ _________

Умумий таклифлар

716