ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2469 Министерство по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистан 20/02/2019 07/03/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Почта алоқасида франкирлаш машинасидан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-2469

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон “Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2009 йил 25 августдаги 266-сон буйруғи (рўйхат рақами 2008, 2009 йил 19 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 39-сон, 426-модда) билан тасдиқланган Почта алоқасида франкирлаш машинасидан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга  иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг

20___ йил «____» ___________даги

____-сон буйруғига

ИЛОВА

 

Почта алоқасида франкирлаш машинасидан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартиришлар

1. 21-банда:

а) биринчи хатбошидан “, муҳр излари билан тасдиқланади” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

б) учинчи хатбошидан “муҳрлар қўйиладиган,” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

2. 1 ва 2-иловалардан “М.Ў.” аббревиатуралар чиқариб ташлансин.

3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишилган.

 

Ўзбекистон Республикаси

Монополияга қарши курашиш

қўмитаси раиси                                                                              Н. Шарипов

 

20___ йил “___” ____________

 

Умумий таклифлар

834