ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
240 Министерство высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан 14/08/2018 29/08/2018 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-240

ЛОЙИҲА

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-3775-сон қарори ҳамда 2018 йил 3 апрелдаги № 5002-хҳ-сон топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 20-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом”га иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Абдухакимов зиммасига юклансин.

 

                                                                             Ўзбекистон Республикаси

                                                                                         Бош вазири                                                                                                      А.Арипов                                                    

 

Вазирлар Маҳкамасининг            

                                                                                                   2018 йил ____ июлдаги ____ сон

                                                                                                   қарорига илова

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 20-сон қарори  билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисида” Низомда:

а) 3-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Лавозимларни эгаллашнинг беш йиллик муддати даврида ҳар бир ўқув йили якунлари бўйича барча педагог ходимлар фаолияти ректор буйруғи билан тасдиқланадиган олий таълим муассасаси комиссияси томонидан атрофлича ўрганилиб ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ мезонлар асосида баҳоланади, тугалланган фан ўқитувчилари фаолияти талабалар томонидан 2-иловага мувофиқ мезонлар асосида аноним баҳоланади.

Педагог ходимлар фаолиятини ўрганиш ҳамда тугалланган фан ўқитувчилари фаолиятини аноним баҳолаш тартиблари олий таълим муассасаси кенгаши томонидан тасдиқланади. Педагог ходимлар фаолиятини ўрганиш ва аноним баҳолаш натижалари олий таълим муассасаси кенгаши йиғилишида кўриб чиқилади”.

б) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“16. Танловга тушган барча ҳужжатлар олдиндан кафедранинг кенгайтирилган очиқ мажлисида кўриб чиқилади.

Илгари кафедрада ишламаган шахсларнинг ҳужжатларини кўриб чиқишдан олдин улар томонидан кафедранинг кенгайтирилган очиқ мажлисида педагог кадрлар ва жамоатчилик кенгашининг аъзолари иштирокида синов дарси ўтказилади. Синов дарслари мавзулари кафедра предметлари бўйича ўқув дастури талабларига мувофиқ бўлиши керак.

Илгари ўзи эгаллаб келган лавозим учун танловда қатнашувчи шахслар кафедранинг мазкур кенгайтирилган мажлисида танловдан олдинги даврдаги илмий-педагогик, методик, тарбиявий ва бошқа ишлари тўғрисида ҳисобот беради.

Танлов қатнашчиларини тест синовларидан ўтказишга йўл қўйилади. Кафедра мудири лавозимига номзодларни муҳокама қилиш бўйича мажлисни факультет декани (олий таълим муассасалари умумий кафедраларида - проректор) ўтказади.

Кафедра танловда қатнашувчи ҳар бир номзод бўйича материалларни кўриб чиқиш, шунингдек синов дарслари ва ҳисоботлар натижалари бўйича очиқ ёки яширин овоз берган ҳолда, кафедранинг штатдаги ўқитувчилари (шу жумладан, ўриндошлик асосида ишлаётган ўқитувчилар), илмий ходимлари ҳамда жамоатчилик кенгаши аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан кенгайтирилган очиқ мажлис тавсияномасини қабул қилади ва уни тегишли ҳужжатлар билан бирга олий таълим муассасаси (факультет) кенгашига тақдим этади.

Факультетнинг кафедра аъзоси ҳисобланмайдиган декани (проректор) кафедра мудири лавозимига номзодлар бўйича тавсияномалар қабул қилишда овоз беришда қатнашмайди. Эгаллаш учун танлов эълон қилинган лавозимни эгаллаб турган шахс материалларни кўриб чиқиш чоғида овоз беришда қатнашмайди”.

в) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“17. Олий таълим муассасаси (факультет) кенгаши мажлисида яширин овоз беришни ўтказишдан олдин танловда иштирок этаётган ҳар бир номзод бўйича кафедра кенгайтирилган очиқ мажлисининг тавсияномаси ўқиб эшиттирилади”.

г) 20-банднинг учинчи хатбошида “аризалар” сўзи “ариза” сўзи билан алмаштирилсин.  

д) 13-банднинг:

биринчи хатбошида “илмий кенгашларида” сўзлари “кенгашларида” сўзи билан, “илмий кенгашида” сўзлари “кенгашида” сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошида “илмий кенгашларида” сўзлари “кенгашларида” сўзи билан алмаштирилсин;

е) 20-банднинг:

биринчи хатбошида “илмий кенгаш” сўзлари “кенгаш” сўзи билан, “илмий кенгашнинг” сўзлари “кенгашнинг” сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошида “илмий кенгашнинг” сўзлари “кенгашнинг” сўзи билан, “илмий кенгаш” сўзлари “кенгаш” сўзи билан алмаштирилсин;

ж) 21-бандда “илмий кенгаш” сўзлари “кенгаш” сўзи билан алмаштирилсин;

з) 22-бандда “илмий кенгаш” сўзлари “кенгаш” сўзи билан алмаштирилсин;

и) 23-бандда “илмий кенгашининг” сўзлари “кенгашининг” сўзи билан алмаштирилсин;

к) 25-банднинг учинчи хатбошида “илмий кенгаш” сўзлари “кенгаш” сўзи билан алмаштирилсин;

л) 27-банднинг иккинчи хатбошида “илмий кенгаши” сўзлари “кенгаши” сўзи билан алмаштирилсин;

м) 29-банднинг:

биринчи хатбошида “илмий кенгашида” сўзлари “кенгашида” сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошида “илмий кенгашида” сўзлари “кенгашида” сўзи билан,  “илмий кенгаш” сўзлари “кенгаш” сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошида “илмий кенгаш” сўзлари “кенгаш” сўзи билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошида “илмий кенгаш” сўзлари “кенгаш” сўзи билан алмаштирилсин;

н) “Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом”га ИЛОВА (Олий таълим муассасаларининг педагог ходимлари фаолиятини ўрганиш мезонлари) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

                                                                                                                    Олий таълим муассасаларига 

                                                                                                                    педагог ходимларни танлов асосида

                                                                                                                     ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги 

                                                                                                                    низомга 1-ИЛОВА

Олий таълим муассасаларининг педагог ходимлари фаолиятини ўрганиш

мезонлари

 

Т/р

Кўрсаткичлар

Баҳо

I. Ўқув-методик фаолият (50 балл)

1.

Назарий билимлар, амалий кўникмалар ва ўқитиладиган фаннинг замонавий тенденцияларини эгаллаганлик даражаси (очиқ машғулотлар натижалари бўйича)

 

2.

Ўқитиш сифати даражаси (талабалардан ўтказилган сўровнома натижалари бўйича)

 

3.

Хорижий тилларни эгаллаганлик, материалларни ишлаб чиқиш ва фанни ўқитишда улардан амалда фойдаланиш

 

4.

Хорижий таълим ва илмий муассасаларда стажировка ўташ, малака ошириш, PhD ва DSc

 

5.

Талабаларнинг ўқитувчининг йўлланмаси (фани) бўйича олимпиадаларда, ҳар хил танловлар, илмий грантлардаги иштироки ва эришган натижалари

 

6.

Ўқитишда компьютер ва ахборот технологияларидан фойдаланиш даражаси, ўқув курсини ва ўқув-тақдимот материалларини ишлаб чиқиш

 

7.

Ўқув жараёнида замонавий таълим технологиялари ва талабалар билимларини баҳолашнинг илғор усулларини қўлланилиш даражаси

 

II. Илмий-услубий фаолият (30 балл)

1.

Ўқув йили давомида нашр этилган дарслик ва ўқув қўлланмалар

 

2.

Илмий конференцияларда иштирок этиш

 

3.

Илмий нашрларда (шу жумладан хорижий илмий нашрларда) мақолалар, монографиялар эълон қилиш

 

4.

Халқаро, илмий лойиҳаларга, хўжалик шартномаларига раҳбарлик қилиш ёки уларда иштирок этиш

 

5.

Патентлар ва ихтиролар олиш

 

6.

Таянч докторант ёки докторантларга илмий раҳбарлик қилиш

 

7.

Докторлик диссертацияси доирасида илмий тадқиқот олиб бориш ва ҳимоя қилиш

 

8.

Илмий даража берувчи илмий кенгашларда аъзо сифатида иштирок этиш

 

9.

Илмий даража ва илмий унвонга эгалиги

 

“Устоз-шогирд” (тьюторлик)  фаолияти (20 балл)

1.

Талабанинг шахсий ва академик ютуқларини ривожлантириш мақсадида учрашувлар ўтказиш ҳамда маслахатлар бериш

 

2.

Талабаларда ўқиш жараёнида таълим олиш даражасига таъсир кўрсатадиган шахсий
ва академик муаммолар юзага келган тақдирда,  уларни хал қилишга кўмаклашиш, қўшимча дарслар ва маслаҳатлар ташкил этиш

 

3.

Талабаларнинг ўқишдан ташқари бўш вақтларини мазмунли ўтказишни ташкил этишдаги иштироки

 

4.

Талабалар ўзлаштиришини мониторинг қилиш, белгиланган режа асосида муҳокамалар олиб бориш

 

5.

Битирувчиларни иш берувчи ташкилотлар билан доимий таништириб бориш, учрашувлар ташкил этиш ҳамда талабаларни корхона ва ташкилотларга ташрифини уюштириш

 

6.

Талабалар билан тарбиявий иш бўйича тадбирларда иштирок этиш: маънавий-маърифий ишлар, спорт клублари, илмий, ижодий тўгараклар, маданий тадбирлар ва шу кабиларда фаоллигини ошириш

 

ЖАМИ (энг юқори балл - 100)

Изоҳ: олий таълим муассасасининг ўзига хослигидан келиб чиқиб, кўрсаткичлар ичида тегишли мезонлар бўйича баллар тақсимоти олий таълим муассасаси томонидан белгиланади.

 

 

Олий таълим муассасаларига 

                                                                                                                    педагог ходимларни танлов асосида 

                                                                                                                     ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги

                                                                                                                    низомга 2-ИЛОВА

Тугалланган фан ўқитувчилари фаолиятини талабалар томонидан аноним баҳолаш мезонлари

 

 

 

 

Т/р

 

 

Баҳолаш кўсаткичлари
ва мезонлари

 

Фанлар номи, ўқитувчиларнинг Ф.И.Ш.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1

Педагогнинг интизоми, ташқи кўриниши, одоб-аҳлоқ қоидаларига амал қилиши - 5 баллгача:

  қониқарли  - 3-5 баллгача

  қониқарсиз - 0-2 баллгача

 

 

 

 

 

2

Аудитория эътиборини жалб қила олиши - 10 баллгача:

   қониқарли  - 6-10 баллгача

   қониқарсиз - 0-5 баллгача

 

 

 

 

 

3

Нутқ маданияти, ўқув материалларини содда, равон тилда тушунтира олиши -               10 баллгача:

    қониқарли  - 6-10 баллгача

    қониқарсиз - 0-5 баллгача

 

 

 

 

 

4

Талабаларнинг фанга бўлган қизикишини таъминлашнинг самарали усулларидан фойдаланиши -10 баллгача:

қониқарли  - 6-10 баллгача

қониқарсиз - 0-5 баллгача

 

 

 

 

 

5

Машғулотларнинг амалий йўналтирилганлиги (назарий билимдан келажак меҳнат фаолиятида фойдаланишни ўргата олиши) - 10 баллгача:

қониқарли  - 6-10 баллгача

қониқарсиз - 0-5 баллгача

 

 

 

 

 

6.

Ўқитиш жараёнида АКТ ва замонавий педагогик технологияларидан фойдаланиш даражаси - 10 баллгача:

қониқарли  - 6-10 баллгача

қониқарсиз - 0-5 баллгача

 

 

 

 

 

7.

Хорижий тиллардаги ўқув материалларидан фойдаланиш даражаси - 10 баллгача:

қониқарли  - 6-10 баллгача

қониқарсиз - 0-5 баллгача

 

 

 

 

 

8.

Талабалар билимини оширишдан манфаатдорлиги, “Устоз-шогирд” тизимида талабалар билан кўпроқ ишлашга мойиллиги - 10 баллгача:

қониқарли  - 6-10 баллгача

қониқарсиз - 0-5 баллгача

 

 

 

 

 

9.

Дарс машғулотларини ташкил этиши, ажратилган вақтдан унумли фойдаланиши - 5 баллгача:

қониқарли  - 3-5 баллгача

қониқарсиз - 0-2 баллгача

 

 

 

 

 

10.

Машғулотнинг тарбиявий йўналтирилганлиги-  5 баллгача:

қониқарли  - 3-5 баллгача

қониқарсиз - 0-2 баллгача

 

 

 

 

 

11.

Айрим ўқитувчилар ҳақида қўшимча фикрларингиз: (ёзма равишда:)

 

Ўқитувчи (Ф.И.Ш):

Изоҳ:  Хурматли талаба! Ушбу тадбир жорий ўқув йили якуни бўйича тугалланган фан ўқитувчиларининг фаолиятини аноним баҳолаш мақсадида ўтказилмоқда. Сизнинг фикрларингиз педагог ходимларнинг ўқув-услубий тайёргарлиги, билими, педогогик маҳорати, ўқитиш сифатини ошириш ҳамда кадрлар тайёрлаш сифатини таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этади. Саволларга адолат юзасидан самимий ва тўғри жавоб беришингизни илтимос қиламиз.                                                     

                                                                             

Умумий таклифлар

770