ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2383 Хокимият Наманганской области 15/02/2019 03/03/2019 16

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига ўзгартиш ва қўшимча киритиш ҳақида
ID-2383

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига
ўзгартиш ва қўшимча киритиш ҳақида

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 607-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сонга илова; 2003 йил, № 1, 8-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 157-модда; 2008 йил, № 4, 189-модда; 2009 йил, № 9, 328-модда; 2010 йил, № 9, 334, 335-моддалар; 2011 йил, № 9, 252-модда, № 12/2, 363-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда, № __, __-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:

 

1) 16-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“никоҳ шартномаси тузилмаган шахслар ўртасида йўл қўйилмайди.”;

2) 30-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Никоҳ шартномаси никоҳ давлат рўйхатига олингунига қадар тузилиши лозим.”.

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

Ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Ўзбекистон Республикаси

         Президенти                                                                     Ш. Мирзиёев

Умумий таклифлар

1349