ID | Муаллиф | Муҳокамага чиқариш санаси | Якунланиш санаси | Таклифлар сони |
---|---|---|---|---|
2380 | Министерство занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан | 15/02/2019 | 02/03/2019 | 0 |
Муҳокама якунланди
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ҚАРОРИ
Пенсионерларни иш қидирувчи сифатида рўйхатга олиш, улар билан меҳнат шартномаси алоҳида асослар бўйича бекор қилинганда моддий мадад бериш кафолатлари ва пенсия тўлашга доир тушунтиришни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5597-сон “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигининг Пенсионерларни иш қидирувчи сифатида рўйхатга олиш, улар билан меҳнат шартномаси алоҳида асослар бўйича бекор қилинганда моддий мадад бериш кафолатлари ва пенсия тўлашга доир тушунтириш (рўйхат рақами 546-сон, 1998 йил 23 ноябрь) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши
ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бандлик ва меҳнат
муносабатлари вазири Ш. Кудбиев
Тошкент ш.,
2019 йил “___” __________,
____-сон
Молия вазири Д. Кучкаров
Тошкент ш.,
2019 йил “___” __________,
____-сон