ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
238 Ассоциация "Узчармсаноат" 14/08/2018 29/08/2018 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида малакали кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-238

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 3 майдаги ПҚ−3693-сон Қарори ижросини таъминлаш ҳамда чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳасида ходимларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, соҳа ташкилотлари мухандис техник ходимларини тайёрлашнинг замонавий услублари ва инновацион ёндашувларини жорий қилиш, ишлаб чиқаришда юқори сифатга эришиш учун хорижий мутахассисларни, шу жумладан технолог ва дизайнерларни жалб этган ҳола мутахассисларни қайта тайёрлашни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1.Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда “Ўзчармсаноат” уюшмасининг Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти тузилмасида юридик шахс мақомига эга бўлган
Чарм-пойабзал соҳаси муҳандис-техник ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув марказини (кейинги ўринларда – Ўқув маркази) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2.Қуйидагилар Ўқув марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

чарм-пойабзал, терини қайта ишлаш, мўйначилик, қоракўлчилик соҳаси муҳандис-техник ходимларини замонавий талаблар асосида қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

илғор тажрибаларни, шу жумладан хорижий мамлакатларнинг чарм-пойабзал, терини қайта ишлаш, мўйна ва қоракўл терисига ишлов бериш соҳасидаги тажрибаларини умумлаштириш ва оммалаштириш;

ўқув жараёнини замонавий услублар ва инновацион усулларда ташкил этиш;

дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва илмий-методик ишланмаларни тайёрлаш;

ўқув жараёнларига юқори малакали профессор-ўқитувчи кадрларни, хорижий маслаҳатчиларни, экспертларни ва соҳада амалий иш тажрибасига эга бўлган малакали мутахассисларни жалб этиш;

таълим муассасаларида соҳанинг юқори малакали мутахассислари томонидан махсус фанлар ҳамда чарм-пойабзал, терини қайта ишлаш ва мўйначилик тармоқларининг долзарб масалалари бўйича машғулотлар ўтказишни, маърузалар ўқишни (жумладан соатбай тўлов шартларида) жорий этиш;

соҳа йўналишлари бўйича илмий конференциялар ва семинарлар ташкил этиш.

3.Ўқув маркази тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4.Ўқув маркази фаолиятини доимий равишда мувофиқлаштириб борувчи Ўқув марказининг Илмий-услубий кенгаши таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5.Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда“Ўзчармсаноат” уюшмаси билан биргаликда:

Ўқув маркази ҳамда Ўқув марказининг Илмий-услубий кенгаши тўғрисидаги низомларни тасдиқласин, унда ўқув жараёни сифати ва тингловчиларнинг келгусидаги профессионал фаолияти юзасидан мониторинг олиб борилишини назарда тутсин, шунингдек Ўқув марказини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Ўқув марказининг ўқув режалари ва дастурларини тасдиқласин.

6.Белгилансинки Ўқув маркази директори Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва “Ўзчармсаноат” уюшмаси билан келишилган ҳолда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти томонидан тайинланади

7.Ўқув маркази фаолияти қуйидаги манбалар ҳисобига молиялаштирилади:

Давлат бюджетида Ўқув маркази учун назарда тутиладиган маблағлар;

соҳа корхоналари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун тўлов-контракт асосида корхоналар томонидан ўтказиб бериладиган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловларнинг натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;

хўжалик фаолияти ва шартномалари асосида кўрсатиладиган хизматлардан тушадиган маблағлар;

илмий-ўқув, ўқув-методик, илмий ва ахборот-таҳлилий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва тарқатишдан тушадиган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик маблағлари, ҳалқаро молия институтлари, хорижий ва донор ташкилотларнинг грантлари, шунингдек қонун ҳужжатлари билан таъқиқланмаган бошқа маблағлар

8.Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир хафталик муддатда Ўқув марказига Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳудудидан бино ва хоналар ажратиш чораларини кўрсин.

9.Белгилаб қўйилсинки:

Ўқув марказининг профессор ўқитувчиларига ва илмий ходимларига олий ўқув юртлари ҳамда муассасаларнинг тегишли ходимлар учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари тадбиқ этилади;

Ўқув маркази тингловчилар учун ўқиш даврида асосий иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи ва эгаллаб турган лавозими сақланиб қолади;

Ўқув маркази тингловчиларини турар жой ижараси ва йўкира харажатлари уларни юборган ташкилот ва корхоналар томонидан қопланади;

ўқишни муваффақиятли тугатган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификат берилади.

10.“Ўзчармсаноат” уюшмаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда Ўқув марказини зарур жихозлар ва техник воситалар билан таъминлаш учун тегишли маблағлар манбасини аниқлаш чораларини кўрсин.

11.“Ўзчармсаноат” уюшмаси уч ой муддатда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида замонавий “Пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотлари” ҳамда “Чарм ва мўйна, қоракўл териларини қайта ишлаш” ўқув-ишлаб чиқариш, шунингдек “Чарм-пойабзал, мўйначилик ва қоракўлчилик маҳсулотлари сифат даражасини аниқлаш” лабораторияларини ташкил этиш чораларини кўрсин.

12.Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида “Чарм ва мўйнадан ишланган маҳсулотлар технологияси ва уларни яратиш”, “Технологиялар ва ускуналар: чарм ва мўйна, қоракўл”, “Технологиялар ва ускуналар: пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотлари” таълим йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлаш бўйича тегишли чораларни кўрсин.

13.Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги “Ўзчармсаноат” уюшмаси билан биргаликда 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ўқувчиларнинг ўқиш давомида олинган назарий билимларини мустаҳкамлаш учун ўқув амалиёти дастурларига мувофиқ илғор ва замонавий ускуна ва техникалар билан жиҳозланган Уюшма аъзолари - ташкилотларда мажбурий стажировка ўташ амалиётини жорий этсин.

14.Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.

Умумий таклифлар

639