ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2373 Хокимият Элликкалинского района 14/02/2019 01/03/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Элликқалъа тумани ҳудудидаги барча хўжалик юритувчи субъектларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини ва тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2373

                                                                                                                      Лойиҳа

ЭЛЛИКҚАЛЪА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

№_______

Элликқалъа тумани ҳудудидаги барча хўжалик юритувчи субъектларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини ва тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003-йил 31-январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил, 1-2-сон)га мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида” ги Қонунининг 6-моддасига асосан

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

1. Туман ҳудудидаги барча хўжалик юритувчи субъектларга ва фуқароларга тегишли бўлган автомототранспорт воситалари ва тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ, тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва фуқаролар ҳисобидаги транспорт воситаларини
ва тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан Элликқалъа тумани “АТК-20” МЧЖ ўртасида шартнома тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003-йил
31-январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 1-бўлим
5-бандининг “а” кичик бандидаги транспорт воситаларининг техник кўриги:

а) биринчи босқичда 2019 йилнинг 1 мартдан 30 июнгача;

б) иккинчи босқичда 2019 йилнинг 1 сентябрдан 31 октябргача;

в) юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги  2019-йилнинг 1-мартдан 30-июнгача;

г) жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 2019 йилнинг 1 январдан 31 августгача ўтказилиши белгилансин.

4. Тумандаги барча корхона, ташкилотлар ва муассасаларнинг раҳбарлари хизматидаги траспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан сифатли ўтказишга тайёрлаш чораларини кўрсин.

5. Тумандаги барча корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда хусусий транспорт воситалари бўлган фуқаролар ўз транспорт воситаларини белгиланган муддатларда мажбурий техник кўрикдан ўтказишга техник томонидан соз
ва яроқли аҳволда олиб келишини таъминласин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилиши назорат қилиш туман хокимининг ўринбосари А.Курбанбаев ва туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Б.Избасаров зиммаларига юклатилсин.

7. Мазкур қарор “Давр кўзгуси” газетасида расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

ТУМАН ҲОКИМИ:                                                              С.АВЕЗОВ

Умумий таклифлар

724