ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2357 Хокимият Учкуприкского района 13/02/2019 01/03/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Автомототранспорт воситаларини йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2357

“ЛОЙИҲА”

УЧКЎПРИК ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

2019 йил “____”____________ ____-сон Учкўприк шаҳарчаси

Автомототранспорт воситаларини йиллик мажбурий техник

кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлар тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳқамасининг 2017 йил

22 декбрдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги

1010-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлар тўплами, 2003., 1-2-сон, 17-модда) ижросини таъминлаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Учкўприк тумани Ички ишлар бўлимининг 2019 йил 17 январдаги

47/9-77-сонли хати маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Тумандаги жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситаларининг техник кўриги 2019 йил 1 мартдан 31 август кунига қадар техник кўрикдан ўтказилсин.

Тумандаги юридик шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари 2019 йил 1 апрелдан 30 июль кунига қадар техник кўрикдан ўтказилсин.

Автомототранспорт воситаларининг йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Техник кўрикдан ўтказиш 1-босқич жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Техник кўрикдан ўтказиш 2-босқич жадвали 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Тумандаги тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар – бир йилда икки марта, биринчи марта

1 апрелдан 30 июлгача, иккинчи марта 5 сентябрдан – 14 сентябргача техник кўрикдан ўтказилсин.

4. Комиссия таркибига киритилган масъул шахсларнинг ойлик иш ҳақи, мукофотлари 2019 йил 1 апрелдан 31 июлгача ва 2019 йил 1 сентябрдан

14 сентябргача тўлиқ сақлансин.

5. Комиссия зиммасига:

Техник кўрик давомида белгиланган жадвалга риоя қилиш, транспорт воситаларини техник кўрикка тайёргарлигини, керакли жиҳозларни етказиб берилишини, туман мудофаа ишлари бўлимида рўйхатда турувчи транспорт воситаларига барча хужжатларни расмийлаштирилганлигига, автотранспорт воситаларини техник паспортларини, таъмирга киргизиш рўйхатларини, ишга чиқиш ва қайтишни қайд этиш китобларини юритилганлигини текшириш ва аниқланган камчиликларни жойида бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар кўриш вазифаси юклатилсин.

6. Тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарларига жадвалда кўрсатилган муддатда автомототранспорт воситаларини техник кўрикка тайёрлаш ва техник кўрик комиссиясига тақдим этиш вазифаси топширилсин.

7. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 9 мартдаги 447-сонли “Автомототранспорт воситаларини йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказиш хақида”ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Мазкур қарор “Янги Фарғона” газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

9. Белгилансинки, мазкур қарор маҳаллий матбуотда расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари О.Шукуров зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими: А.Махмудалиев

Умумий таклифлар

615