ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2353 Центральный банк Республики Узбекистан 13/02/2019 28/02/2019 1

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-2353

Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари
тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Иқтисодий жиноятларга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон “Жаҳон банки ва Ҳалқаро молия корпорациясининг “Бизнесни юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 16 мартдаги 7/2-сон қарори (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 18-сон, 229-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раиси                                                              М. Нурмуратов

 

Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки Бошқарувининг
2019 йил “__ февралдаги
___/__  -сонли қарорига

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари
тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар

  1. 2-бандда:

биринчи хатбошидан “банк” деган сўз чиқариб ташлансин;

“г” кичик банд чиқариб ташлансин;

саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

  1. 3-бандда “, ссуда” деган сўз чиқариб ташлансин.
  2. 8-бандда “резидент жисмоний шахслардан иборат бўлган юридик шахсни” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси резидентлари ҳисобланган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларни” деган сўзлар билан алмаштирилсин.
  3. 81-бандда “легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга” деган сўзлар “легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга” деган сўзлар билан алмаштирилсин.
  4. 82-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Банклар Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг (ФАТФ) талабларидан келиб чиқиб, ариза берувчиларни масофадан туриб идентификация қилиш учун зарур бўлган шарт-шароитлар мавжуд бўлганда таъсисчилари Ўзбекистон Республикаси резидентлари ҳисобланган юридик шахсларга ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларга уларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида миллий ва чет эл валютасидаги банк ҳисобварақларини масофадан туриб очиши мумкин.”;

учинчи хатбошининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Мазкур юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўловлар ушбу Йўриқноманинг 3-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ имзолар намуналари қўйилган икки дона варақча ҳамда улар номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат) тақдим этилгандан сўнг, амалга оширилиши мумкин.”.

  1. 10-банднинг иккинчи хатбошида “иккиламчи ҳисобварақлар очилганлиги тўғрисидаги асосий ҳисобварағини очган банкка юборган хабарнинг нусхаси,” деган сўзлар чиқариб ташлансин.
  2. 12, 13, 14 ва 16-бандларнинг “а” кичик бандларидаги “мазкур Йўриқноманинг
    2-иловасида келтирилган” деган сўзлар “банк томонидан белгиланган” деган сўзлар билан алмаштирилсин.
  3. 17-банднинг биринчи хатбошида “мазкур Йўриқноманинг 5-иловасида келтирилган” деган сўзлар “ушбу банк томонидан белгиланган” деган сўзлар билан алмаштирилсин.
  4. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“18. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан асосий ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи банкда иккиламчи, жамғарма ва муддатли депозит ҳисобварақларини очиш учун банк томонидан белгиланган тегишли шаклдаги, шу жумладан электрон шаклдаги ариза тақдим қилинади.”.

  1. 19-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
  2. 22-банд чиқариб ташлансин.
  3. 31-бандда:

“а” кичик банддаги “ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза (2-илова)” деган сўзлар “банк томонидан белгиланган шаклдаги ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

“в” кичик банддаги “легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга” деган сўзлар “легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

  1. 44-бандда:

биринчи хатбошининг учинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Далолатнома банкнинг ваколатли ходимлари томонидан имзоланади ва банк муҳри қўйилади.”;

учинчи хатбошида “тасдиқлаб, банк бошқарувчиси ва бош бухгалтери томонидан” деган сўзлар “тасдиқлаш учун банкнинг ваколатли ходимлари томонидан имзоланади ва банк муҳри қўйилади” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

  1. 45-бандда “банк бошқарувчиси ва бош бухгалтери” деган сўзлар “банкнинг ваколатли ходимлари” деган сўзлар билан алмаштирилсин.
  2. 2 ва 5-иловалари чиқариб ташлансин.
  3. 3, 3а-иловаларда “Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс” деган сўзлар “Банкнинг ваколатли ходими” деган сўзлар билан алмаштирилсин.
  4. 4-иловада “Банкнинг бош бухгалтери ёки унинг ўринбосари” деган сўзлари “Банкнинг ваколатли ходими” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Умумий таклифлар

1050