ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2345 Хокимият Каракульского района 13/02/2019 28/02/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Қоракўл туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктлари асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2345

 

ЛОЙИҲА

Қоракўл туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктлари асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

             Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 345-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 25 апрелда 2452-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 229-модда) ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктлари асбоб-ускуналарини (бундан буён матнда техника деб юритилади) йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

1.Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хафсизлигини таъминланиши устидан назорат килиш инспекцияси Қоракўл туман бўлими инспекциянинг Техника холати ва Агротехник тадбирларни назорат қилиш шўъбаси катта инспектори (А.Бойназаров) тумандаги тракторлар, трактор тиркамалари, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзиюрар машиналарини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиб, доимий рўйхатдан ўтган техникаларни йиллик техник кўрикдан ўтказиш ишларини ташкиллаштирсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хафсизлигини таъминланиши устидан назорат килиш инспекцияси Қоракўл туман бўлими инспекциянинг Техника холати ва Агротехник тадбирларни назорат қилиш шўъбаси инспекциясида рўйхатдан ўтган техникалар йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида:

тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналарга — 0,18 ;

қишлоқ хўжалиги машиналарига — 0,10 ;

машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарига — 0,37 миқдорда йиғимлар ундирилсин.

Техник кўрикдан ўтказиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни техника доимий рўйхатдан ўтган жойдаги давлат инспекторига тақдим этилади. Техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан давлат инспектори мулкдорга ёзма кўрсатма беради ва қайта техник кўрикдан ўтказиш учун ўн кундан кам бўлмаган муддатни белгилайди. Техникани қайта кўрикдан ўтказиш учун мулкдордан йиғим ундирилмайди.

3. Техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 1-иловага;

техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссиянинг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия раиси давлат инспектори (А.Бойназаров )

техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахслар (мулкдор)га техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани техник кўрик ўтказиш кунидан камида ўттиз кун олдин юбориш;

техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатма бериш;

мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган тақдирда ҳамда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналардан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, техника хизматлари кўрсатиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш учун туман ҳокимлигига юборсин.

5. Мазкур қарор “Қоракўл Садоси” газетасига эълон қилинсин ва давлат ҳисобига олиш учун вилоят адлия бошқармасига тақдим этилсин.

6. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Ғайбуллаев зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими                                Ҳ.М.Ғойиров

Умумий таклифлар

636