ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2321 Хокимият города Фергана 11/02/2019 26/02/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2321

 

«____»___________2019 йил                          ____                Фарғона шаҳри

 

 

Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни

техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
7 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари              тўрисида”ги ПҚ-3699-сон
қарорига (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон, 01.10.2018 й., 06/18/5547/1975-сон) мувофиқ ва “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (рўйхат рақами 2452, 2013 йил 25 апрель), (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 229-модда; 2015 й., 30-сон, 402-модда) асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 6, 25-моддаларини қўллаб шаҳарда 2019 йил қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказилишини ташкил этиш мақсадида

 

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

 

1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2013 йил 2 апрелдаги 58-сонли буйруғи раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Шаҳардаги мулкчилик шаклидан қатъий назар, (давлат хавфсизлик хизмати, мудофаа ва ички ишлар бўлимидаги ишлаб чиқариш билан банд бўлмаган техникалари бундан мустасно) юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган шаҳар қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича давлат инспектори томонидан рўйхатдан ўтказилган техникалар белгиланган тартибда 2019 йил 1 мартдан 30 апрел кунига қадар йиллик техник кўрикдан ўтказилсин. Техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3.Техник кўрикдан ўтказиш бўйича шаҳар комиссияси таркиби 2-иловага асосан тасдиқлансин.

4. Техник кўрикдан ўтказиш даврида комиссия таркибига киритилган масъул шахсларнинг доимий иш жойларидаги ойлик иш ҳақлари сақланиб қолиниши инобатга олинсин.

5. Техник кўрикдан ўтказиш бўйича шаҳар комиссиясига:

техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги иш режани шаҳардаги юридик ва жисмоний шахсларга етказиш, техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникаларни қайта техник кўрикдан ўтказиш, техник талабга жавоб бермайдиган, носоз техника воситаларини ишлатилишини қатъиян ман қилиш, техник кўрик давомида техникаларнинг мавсумга тайёргарлиги, ҳар бир тракторчи-машинистларда тегишли техника воситасини бошқариши учун рухсат этилган тоифанинг мавжудлигини, техникаларнинг ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилганлигини ва бошқа техник талабларга риоя этилганлигини қайта кўриб чиқиш ҳамда техник кўрикдан ўтган техникаларни тегишли далолатномалар асосида ишлашига рухсат беришни ташкил этиш вазифалари юклатилсин.

6. Шаҳардаги барча фермер хўжаликлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарларига  иш режасида кўрсатилган муддатга қадар техникаларни техник кўрикка тайёрлаш ва техник кўрикдан ўтказиш майдончаларига йиғиш, техника техник кўрикдан ўтказилганлиги учун ундириладиган йиғимни белгиланган тартибда тегишли ҳисоб рақамга тўланишини таъминлаш вазифалари юклатилсин.

7. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан шаҳар ҳокимининг 2018 йил 21 февралдаги 249-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Мазкур қарор “Фарғона тонги” газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда шаҳар ҳокимлигининг веб-сайтга жойлаштирилсин.

9. Белгилансинки, мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг  ўринбосари Ш.Ниязметов зиммасига юклансин.

 

 

Фарғона шаҳар ҳокими                                     Х.Хабибидинов

Умумий таклифлар

389