ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2290 Центральный банк Республики Узбекистан 07/02/2019 22/02/2019 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Тижорат банкларида корпоратив бошқарув тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-2290

 

Лойиҳа

 

 

 

 

 

 

 

 

Тижорат банкларида корпоратив бошқарув тўғрисидаги низомга
ўзгартиришлар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги ва 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ–516-сон “Иқтисодий жиноятларга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 2000 йил 24 июнда 472-сон (рўйхат рақами 943, 2000 йил 5 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 13-сон) билан тасдиқланган Тижорат банкларида корпоратив бошқарув  тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Марказий банк Раиси

 

 

             Тошкент ш.,
2019 йил “___ __________,
                ___-сон

 

 

М. Нурмуратов

 

 

Проект

 

 

 

 

 

 

 

 

О внесении изменений в Положение о корпоративном управлении
в коммерческих банках

 

В соответствии с законами Республики Узбекистан «О Центральном банке Республики Узбекистан», «О банках и банковской деятельности» и от 15 января 2019 года № ЗРУ–516 «О внесении изменений и дополнений в некоторые законодательные акты Республики Узбекистан в связи с совершенствованием механизмов борьбы с экономическими преступлениями и финансированием распространения оружия массового уничтожения» Правление Центрального банка Республики Узбекистан постановляет:

1. Внести изменения в Положение о корпоративном управлении в коммерческих банках, утвержденное Правлением Центрального банка Республики Узбекистан 24 июня 2000 года № 472 (рег. № 943 от 5 июля 2000 года) (Бюллетень нормативных актов министерств, государственных комитетов и ведомств Республики Узбекистан, 2000 г., № 13), согласно приложению.

2. Настоящее постановление вступает в силу со дня его официального опубликования.

 

 

Председатель Центрального банка

 

                     М.Б. Нурмуратов

 

 

г. Ташкент,
 «____» __________ 2019 года,
№____

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки Бошқарувининг
2019 йил “___” __________ даги
___/___–сон қарорига
ИЛОВА

 

Тижорат банкларида корпоратив бошқарув тўғрисидаги низомга
киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. 31.1-банднинг иккинчи хатбошисидаги “ва терроризмни” деган сўзлар “, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. 4.2-банднинг биринчи хатбошисидаги “, Марказий банк билан келишилган ҳолда” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

 

Приложение
к Постановлению Правления Центрального банка
Республики Узбекистан
№ ___/_____
от «___» «________» 2019 года

 

 

Изменения, вносимые в Положение о корпоративном управлении в коммерческих банках

 

1. В абзаце втором пункта 31.1 слова «и финансированию тероризма» заменить словами «финансированию тероризма и финансированию распространения оружия массового уничтожения».

2. В абзаце первом пункта 4.2 исключить слова «по согласованию с Центральным банком,».

Умумий таклифлар

678