Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
22674 Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги 26/09/2020 11/10/2020 0
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарори
Умумий ўрта таълими муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-22674

ЛОЙИҲА

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

Умумий ўрта таълими муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
“Умумий овқатланиш корхоналари ва таълим тизимида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигига оид қонун ҳужжатлари ижросини ўрганиш натижалари тўғрисида” 2019 йил 24 декабрдаги КҚ-650-III-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. 2021-2025 йилларда овқатланиш тизими мавжуд бўлмаган умумий ўрта таълим мактабларида ошхоналарни ташкил этиш ва жиҳозлаш кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) умумий ўрта таълим мактаблари ошхоналарида овқатлантиришни ташкил этиш жараёнида ошхоналарда фойдаланиладиган коммунал хизматлар учун тўловлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Бунда:

ўқув йили бошлангунга қадар ҳар бир таълим муассасалари бўйича коммунал хизматлар учун чекланган ҳар ойлик кўрсаткичлар халқ таълими ҳамда молия бўлимлари томонидан белгиланади;

чекланган кўрсаткичлардан ортиқ фойдаланилган коммунал хизматлари учун тўловлар ижара олувчилар томонидан амалга оширилади.

б) умумий ўрта таълим мактабларида ошхоналарни қуриш
ва таъмирлаш ишларини олиб борган хусусий тадбиркорларга узоқ муддатли “ноль” ставка билан ижарага берилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда умумий ўрта таълим мактабларидаги мавжуд фаолият юритмаган ошхоналарни тўла қувват билан қайта ишга туширган ҳолда, келгусида уларни фойдаланиш самарадорлигидан келиб чиқиб, 2021 йилдан бошлаб ҳар йили 1 августга қадар келгуси йил учун ошхона ва буфет мавжуд бўлмаган мактабларда қуриш ёки бўш турган биноларни мослаштириш бўйича манзилли дастурларни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2016 йил 2 майдаги 132-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.Қ. Шадманов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

             Бош вазири                                                               А. Арипов

           
Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил ___ _________даги ______-сон қарорига
1-ИЛОВА
  2021-2025 йилларда овқатланиш тизими мавжуд бўлмаган умумий ўрта таълим мактабларида ошхоналарни ташкил этиш ва жиҳозлаш 
КЎРСАТКИЧЛАРИ
            дона
Т/р Ҳудудлар номи  2021-2025 йилларда ошхоналар ташкил этиладиган мактаблар сони Ташкил этиладиган ошхоналарнинг жиҳозлаш кўрсаткичлари,                                                                  шу жумладан:
ўтириш ўринлари (тўплам) музлатгич сув қайнатгич электр плита идиш ювиш ванналари ишлаб чиқариш столи
  Республика бўйича 2 990 14 950 2 990 2 990 2 990 2 990 2 990
1 Қорақалпоғистон Республикаси 261 1 305 261 261 261 261 261
2 Андижон вилояти 152 760 152 152 152 152 152
3 Бухоро вилояти 143 715 143 143 143 143 143
4 Жиззах вилояти 92 460 92 92 92 92 92
5 Қашқадарё вилояти 370 1 850 370 370 370 370 370
6 Навоий вилояти 206 1 030 206 206 206 206 206
7 Наманган вилояти 240 1 200 240 240 240 240 240
8 Самарқанд вилояти 714 3 570 714 714 714 714 714
9 Сурхондарё вилояти 54 270 54 54 54 54 54
10 Сирдарё вилояти 54 270 54 54 54 54 54
11 Тошкент вилояти 223 1 115 223 223 223 223 223
12 Фарғона вилояти 386 1 930 386 386 386 386 386
13 Хоразм вилояти 95 475 95 95 95 95 95

Вазирлар Маҳкамасининг

20__ йил “___” _________ _____ -сон

қарорига

2-ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
“Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этишни янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида” 2016 йил 2 майдаги 132-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

 

  1. Қарорда:

а) 1-бандининг учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

б) 5-банддаги “Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси” сўзлари “Давлат активларини бошқариш агентлиги” сўзлари билан алмаштирилсин.

  1. Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 “Таълим муассасаларида овқатлантиришни ташкил этишда тадбиркорлик субъектлари томонидан таклифлар келиб тушмаган тақдирда, ота-оналарнинг таклифлари ҳамда умумтаълим муассасасининг кузатув кенгаши қарори асосида таълим муассасалари  томонидан амалга оширилиши мумкин”;

б) 17-банддаги “ҳар бир ошхона” сўзлари танлов комиссияси томонидан шакллантирилган лотлар” сўзлари билан алмаштирилсин.

в) 20-бандининг иккинчи хатбошидаги “туман (шаҳар) ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари” сўзлари “туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири” сўзлари билан алмаштирилсин.

г) 29-банддаги, 35-бандининг олтинчи хатбошисидаги “Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси” сўзлари “Давлат активларини бошқариш агентлиги” сўзлари билан алмаштирилсин.

 

д) 30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Танлов комиссия қарори асосида ғолиб деб топилган талабгорлар билан ижара шартномаси уч йил муддатга тузилади.

Бунда, ушбу шартнома амал қилиш даврида белгиланган ижара ставкаси миқдори ёки шартномада кўрсатилган бошқа кўрсаткичлар ўзгарган тақдирда қўшимча шартнома тузилиб, шартнома миқдори ўзгартирилади.

Талабгорлар томонидан таълим муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича узоқ муддатга режалаштирилган истиқболли, инвестицион лойиҳалар тақдим қилинганда, Танлов комиссиясининг қарорига асосан беш йил муддатга ижара шартномаси тузилиши мумкин.

Ижара шартномаси ва бошқа мажбуриятларни зарур даражада бажарган талабгорлар билан тузилган ижара шартномасининг муддати танлов ўтказмасдан танлов комиссияси қарорига асосан дастлабки шартнома муддатига узайтирилиши мумкин.

Шартнома муддатини узайтириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилади.”.

е) 35-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“лотларни шакллантириш.”.

ж) 47-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“халқ таълими ҳамда молия бўлимлари томонидан белгиланган чекланган кўрсаткичлар бўйича таълим муассасаси ошхонасида фойдаланилган коммунал хизматлар тўловлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари доирасида қопланишини талаб қилиш”.

з) 48-банд:

учинчи хатбоши қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган, соғлиқ учун зарарли бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар савдосига йўл қўймаслик;”;

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи-ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

“ота-оналарнинг таклифлари ҳамда умумтаълим муассасасининг кузатув кенгаши қарори асосида таълим муассасаси ошхонасида ўқувчилар учун белгиланган санитария нормалари асосида, ўқувчиларнинг жисмоний ривожланишини инобатга олган ҳолда иссиқ овқат ташкил этиш;

таълим муассасаси ошхонасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари (ўқувчилар) учун соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича ижтимоий ва инвестиция мажбуриятларни бажариш”;

тўққизинчи – ўн иккинчи хатбошилар тегишинча ўн биринчи – ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

и) 49-банддаги “ижарага олувчи” сўзларидан кейин “талабномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджет маблағлари” сўзлари билан тўлдирилсин.

к) 51-банддаги “ошхона” сўзи “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети” сўзлари билан алмаштирилсин.

Умумий таклифлар: 0

337