Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
22316 Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 18/09/2020 03/10/2020 42
Ўзбекистон Республикаси Қонуни
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 127-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида
ID-22316

Лойиҳа

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ

 

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги

кодексининг 127-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида

 

1-модда.  Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, №__, __-модда) 127-моддаси:

биринчи қисми диспозицияси «сигналини сабабсиз бериш» деган сўзлардан кейин «аҳоли пунктида транспорт воситаларининг магнитофон ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратураларидан овозини баланд қилиб фойдаланиш» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи қисмидаги «бир» деган сўз «уч» деган сўз билан амлмаштирилсин.

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

 


Ш. Мирзиёев

 

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 127-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасига

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

I. Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилишининг асосланиши

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 сентябрдаги 12-14-16/1-сон топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

II. Қонун лойиҳасини қабул қилиш зарурати

Республикамиз ҳудудида автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши билан бир қаторда, айрим ҳайдовчилар томонидан аҳоли пунктларида транспорт воситаларининг магнитофон ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратураларидан овозини баланд қилиб фойдаланиши ҳоллари ҳам учрамоқда. Бундай ҳаракатлар фуқароларнинг тинчлиги ва осойишталиги бузилишига сабаб бўлмоқда.

Статистик маълумотларга кўра, 2018 йилда 6 466 нафар, 2019 йилда 9 911 нафар ҳамда 2020 йилнинг ўтган 8 ойи мобайнида 8 763 нафар (жами 25 140 нафар) транспорт воситалари ҳайдовчилари белгиланмаган жойларда фақатгина товуш сигналини сабабсиз бериши ва транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи қурилмаларни ўрнатиши билан боғлиқ қоидабузарликларни содир этгани учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 127-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилганлар.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларида автомобиль салонида товуш баландлиги 85 дБ дан баланд бўлмаслиги ҳамда кўпи билан 8 соат тинглаш тавсия этилган. Шу билан бир қаторда товуш баландлиги 90 дБ бўлганда 2,5 соат, 95 дБда 47 дақиқа, 100 дБда 15 дақиқа, 105 дБда 4 дақиқа, 115 дБда 28 сония, 120 дБда 9 сониядан ортиқ тинглаш инсон саломатлигига салбий таъсир қилиш ва карликка сабаб бўлиши мумкинлиги қайд этилади.

III. Қонун лойиҳасининг мазмуни

Лойиҳада Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 127-моддасининг биринчи қисмига қўшимчалар киритилиб, ушбу модда қўйидаги таҳрирда баён этилмоқда:

“Товуш сигналини сабабсиз бериш, аҳоли пункти ерларида транспорт воситаларининг магнитофон ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратураларидан овозини баланд қилиб фойдаланиш, транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш” сўзлари билан тўлдирилмоқда.

Мазкур модда биринчи қисмининг санкциясидаги базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги жарима уч баравари миқдорига ўзгартирилмоқда.

IV. Кутилаётган натижалар

Йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ транспорт воситаларининг товуш чиқарувчи, ёритувчи ва бошқа қурилмаларидан фойдаланиш, уларни ўрнатиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун маъмурий чораларни кучайтириш, ҳайдовчиларнинг транспорт воситасини бошқариш жараёнида транспорт воситалари хайдовчилари билан муносабатдаги ўзаро бир-бирларига бўлган масъулиятини оширади.

Йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш билан боғлиқ фаолиятнинг таъсирчанлигини оширади.

Фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишларига ҳамда инсон саломатлигига салбий таъсир қилиш омилларини камайтиради.

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (www.regulation.gov.uz)га жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун жойлаштирилган (ID –_____).

V. Хорижий тажриба

Хорижий тажрибани ўрганиш транспорт воситаларининг товуш чиқарувчи, ёритувчи ва бошқа қурилмаларидан фойдаланиш, уларни ўрнатиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун маъмурий қатъий жазо чоралари қўлланилишини кўрсатмоқда. Масалан, Сингапурда белгиламаган жойларда товуш сигналларини сабабсиз бериш 1,5 минг маҳаллий долларда (5,4 млн. сўм) жарима жазоси қўлланилиши белгиланган.

Россия Федерациясида жорий йил августда қонунчиликка мазкур соҳадаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни сезиларли даражада кучайтиришга қаратилган ўзгартиришлар таклиф этилиб, унга мувофиқ, аҳоли ҳамда белгиланмаган жойларда сабабсиз товуш сигналларини бериш учун маъмурий жарима миқдори 10 бараварга оширилиб, 10 минг рублга (1 500 минг сўм атрофида) белгиланиши кўзда тутилган.

V. Молиявий харажатлар ва Давлат бюджети йўқотишлари

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қўшимча харажатлар талаб қилмайди.

VI. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида

Қонун лойиҳасини ҳимоя қилиш

Лойиҳани ҳимоя қилиш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 127-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасида кўриб чиқишда иштирок этувчи вакиллар гуруҳини ташкил этиш таклиф этилмоқда.

 

 

 

“Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 127-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасига

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси

127-модда. Транспорт воситаларининг товуш чиқарувчи, ёритувчи ва бошқа қурилмаларидан фойдаланиш, уларни ўрнатиш қоидаларини бузиш

 

А , худди шунингдек уларни ўзгартириб ўрнатиш –

 

 

 

 

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

...

127-модда. Транспорт воситаларининг товуш чиқарувчи, ёритувчи ва бошқа қурилмаларидан фойдаланиш, уларни ўрнатиш қоидаларини бузиш

 

Товуш сигналини сабабсиз бериш, аҳоли пункти ерларида транспорт воситаларининг магнитофон ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратураларидан овозини баланд қилиб фойдаланиш, транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек уларни ўзгартириб ўрнатиш –

базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

...

Аҳоли пункти ерларида транспорт воситаларининг магнитофон ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратураларидан овозини баланд қилиб фойдаланиш натижасида фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузишга сабаб бўлаётганлиги инобатга олиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ушбу ҳаракатлар учун маъмурий жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи таклиф этилаётган мазмундаги қўшимча киритилмоқда.

Шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларида ҳам автомобиль салонида товуш баландлиги 85 дБ дан баланд бўлмаслиги ҳамда кўпи билан 8 соат тинглаш тавсия этилган. Шу билан бир қаторда товуш баландлиги 90 дБ бўлганда 2,5 соат, 95 дБда 47 дақиқа, 100 дБда 15 дақиқа, 105 дБда 4 дақиқа, 115 дБда 28 сония, 120 дБда 9 сониядан ортиқ тинглаш инсон саломатлигига салбий таъсир қилиш ва карликка сабаб бўлиши мумкинлиги қайд этилади.

Умумий таклифлар: 26

1702