Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
22262 Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси 16/09/2020 01/10/2020 0
Ўзбекистон Республикаси Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида
ID-22262

 

 

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги 754-ХII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 38-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 118-модда; 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 247-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда; 2019 йил, № 9, 591-модда) 18-моддасининг биринчи қисми еттинчи хатбошидаги, 32-моддасининг биринчи қисми олтинчи хатбошидаги тегишли сон ва келишикдаги “лицензия” деган сўз тегишли сон ва келишикдаги “рухсатнома” деган сўз билан алмаштирилсин.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрда қабул қилинган “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги 2018-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрда қабул қилинган 444-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, 1-сон, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сон, 604-модда; 2011 йил, 1-сон, 1-модда, 9-сон, 247-модда, 12/2-сон, 362-модда; 2013 йил, 4-сон, 98-модда; 2016 йил 4-сон, 125-модда; 2017 йил, 9-сон, 510-модда; 2018 йил, 4-сон, 224-модда, 7-сон, 431-модда; 2019 йил, 5-сон, 261-модда) 21-моддасининг иккинчи, тўртинчи, олтинчи, еттинчи, ўн иккинчи, ўн тўртинчи, ўн бешинчи, ўн еттинчи хатбошидаги, 23-моддасининг иккинчи, учинчи хатбошидаги, 26-моддасининг номидаги ва матнидаги, 27-моддасининг номи ва матнидаги, 28-моддасининг биринчи, тўртинчи хатбошидаги, 29-моддасининг матнидаги, 30-моддасининг матнидаги, 31-моддасининг биринчи қисмидаги, 32-моддасининг биринчи қисм иккинчи, учинчи, еттинчи хатбошиларидаги, 34-моддасининг биринчи қисм бешинчи хатбошидаги, 43-моддасининг иккинчи қисмидаги тегишли сон ва келишикдаги “лицензия” деган сўз тегишли сон ва келишикдаги “рухсатнома” деган сўз билан алмаштирилсин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 7 декабрда қабул қилинган “Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида”ги 312-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 1, 12-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 608-модда) 9-моддаси номидаги ва биринчи қисмидаги, 23-моддаси иккинчи қисмидаги тегишли сон ва келишикдаги “лицензия” деган сўз тегишли сон ва келишикдаги “рухсатнома” деган сўз билан алмаштирилсин.

4-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

6-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

             Президенти                                                                      Ш. Мирзиёев

Умумий таклифлар: 0

94