ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
222 Министерство культуры Республики Узбекистан 13/08/2018 28/08/2018 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
18 апрель – Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш халқаро кунини Ўзбекистон Республикасида кенг нишонлаш тўғрисида
ID-222

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКА ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ

 

18 апрель – Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш халқаро кунини Ўзбекистон Республикасида кенг нишонлаш тўғрисида

 

18 апрель – Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш халқаро куни (Халқаро мерос куни) Ёдгорликлар ва диққатга сазовор жойларни муҳофаза қилиш халқаро кенгаши (ИКОМОС) томонидан 1982 йилда белгиланган ҳамда 1983 йилда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 22-сессиясида тасдиқланган. Ушбу кунда жамоатчилик эътибори маданий мероснинг турли жиҳатлари ва уни сақлашнинг аҳамиятига халқаро миқёсда қаратилади.

Юртимизнинг кўҳна ва бой маданий меросимизни муҳофаза қилиш ва асраш, унинг жаҳон маданияти ва тарихига қўшган беқиёс ҳиссасини халқаро миқёсда тарғиб этиш ва бу борада ҳамкорликни кенгайтириш, мазкур соҳага кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш, аҳоли ва сайёҳлар учун қулайлик яратиш, шунингдек, 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Бадиий академиянинг таклифига мувофиқ:

18 апрель – Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш халқаро куни Ўзбекистон Республикасида ҳар йили кенг нишонласин;

18 апрель куни мамлакатимиз аҳолисининг давлат мулки ҳисобланган ва кириш пуллик бўлган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларига бепул кириши кунлари этиб белгилансин, шунингдек, хорижий сайёҳларга шу куни кириш нархларининг 50 фоизи миқдорида тўловларни амалга оширган ҳолда ушбу объектларга киришига рухсат берилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Бадиий академия Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 18 апрель – Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш халқаро куни арафасида кенг жамоатчилик эътиборини қаратишга йўналтирилган республика кўрик-танлови ва бошқа турли тадбирларни ташкил этсин, шунингдек, самарали фаолият олиб бораётган соҳа вакиллари ва тадбирларнинг фаол иштирокчиларини муносиб рағбатлантирсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.

4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов ва Маданият вазири Б. Сайфуллаев зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

 

А. Арипов

 

Умумий таклифлар

859