ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2188 Хокимият города Коканд 30/01/2019 14/02/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Қўқон шаҳар ҳокими қарори лойиҳаси
ID-2188

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ

ҚЎҚОН ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

“____” ________ 2019 йил №____ Қўқон шаҳри

Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналар, қишлоқ хўжалиги машиналари, машина-трактор парклари, устахона ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йил учун мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сонли “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда) ва “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (рўйхат рақами 2452, 2013 йил 25 апрель, Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами 2013 й., 17-сон, 229-моддаси) ижросини таъминлаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Шаҳардаги мулкчилик шаклидан қатъи назар, (Шаҳардаги Мудофаа ишлари бўлими, Ички ишлар бўлими, Миллий хавфсизлик хизматидаги ишлаб чиқаришида банд бўлмаган техникаси бундан мустасно) корхона, ташкилот ва фермер хўжаликларидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техниканинг, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктлари асбоб-ускуналарини 1-иловага мувофиқ 2019 йил учун техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йил учун йиллик техник кўрикдан ўтказиш учун шаҳар ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш жорий йилнинг 1 августига қадар тугатилсин.

4. Ушбу қарор ижросини таъминлаш ва техник кўрикдан ўтказиш учун пул йиғимлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилишини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Фарғона вилоят бошқармаси Қўқон шаҳар бўлими техника холати ва агротехник тадбирларини назорат қилиш шўъбаси катта инспектори (З.Холдаров)га юклатилсин.

5. Қўқон Шаҳар ҳокимининг 2018 йил 19 январдаги 32-сонли “Шаҳардаги қишлоқ хўжалик ва меолиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари бўйича О.Мамажонов зиммасига юклатилсин.

Қўқон шаҳар ҳокими М.Усмонов

Қўқон шаҳар хокимининг

2019 йил “ “ даги

_______-сонли қарорига

1-ИЛОВА

Т/р

Худудлар ва ММТПлар номи

Техник кўрикдан ўтказиш муддати

Эслатма

1

“2-пахта тозалаш заводи” АЖ

15.02.-16.02.2019

2

“Мастона” АЖ

16.02.2019

3

“Қўқон дон” АЖ

18.02.-19.02.2019

4

“Қўқон Ёғ-мой” АЖ

20.02-21.02.2019

5

“ҚўқонМаш” АЖ

22.02.2019

6

“Механика заводи” АЖ

22.02.2019

7

“Техинвест” МЧЖ

22.02.2019

8

“Қўқон СФЗ” АЖ

23.02.2019

9

“Қўқонспирт”АЖ

23.02.-25.02.2019

10

“Мотор таъмир”АЖ

25.02.2019

11

“Минтақавий темир йўл узели”

26.02.2019

12

Темир йўл контейнер

26.02.2019

13

Локомотив депоси

26.02.2019

14

Вагон депоси

27.02.2019

15

“Темир йўл масофаси” корхонаси

27.02.2019

16

Алоқа ва сигналлаштириш дистан. ШЧ-4

27.02.2019

17

Электр таъминоти корхонаси (ЭЧ-3)

28.02.2019

18

Қўқон бирлашган ёнилғи омбори

28.02.2019

19

Фарғона МЙФДУК

28.02-01.03.2019

20

“Махсус автокорхона” МЧЖ

01.03.2019

21

Саноат монтаж қурилиш ДУК

02.03.2019

22

“394-КМК” МЧЖ

02.03.2019

23

“Марказий буюм бозори” МЧЖ

02.03.2019

24

“Қўқон тех инвест” МЧЖ

04.03.2019

25

“Ободонлаштириш бошқармаси”

04.03.2019

26

“Сух-Оқ тепа ИТБ”

05.03.2019

27

“Водий газтаъминоти” УК

05.03.2019

28

“Қўқон сувокава” ДУК

05.03.2019

29

“Электртармоқлари” корхонаси

06.03.2019

30

“Энергомарказ” ОАЖ

06.03.2019

31

“Қўқон локал қоғози” шуъба корхонаси

07.03.2019

32

“Фарвилкоммундренаж” МЧЖ

07.03.2019

Шаҳардагидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар, корхона, ташкилот, фермер хўжаликларидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йил учун техник кўрикдан ўтказиш ЖАДВАЛИ

33

Иккиламчи қора металл корхонаси

09.03.2019

34

Фарғона геофизика экспедицияси

09.03.2019

35

“Қўқон нефтебаза” ДУК

11.03.2019

36

164-йўл машина станцияси

11.03.2019

37

“Қўқон газ-нефт пармалаш ишлари” АЖ

12.03.2019

38

Қўқон автомобил ўқув ишлаб чиқариш комбинати

12.03.2019

39

“Чашма” МЧЖ

13.03.2019

40

“Тех авто” МЧЖ

13.03.2019

41

“Автосаноат компонент” МЧЖ

14.03.2019

42

“Қўқон нон” МЧЖ

14.03.2019

43

“Алянс гранд транс” МЧЖ

15.03.2019

44

“ТИР АВТО” МЧЖ

15.03.2019

Қўқон шаҳар хокимининг

2019 йил «___ »_________даги

________-сонли қарорига

2-ИЛОВА

Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йил учун йиллик техник кўрикдан ўтказиш учун туман ишчи гуруҳи таркиби

ТАРКИБИ

Гуруҳ раҳбари:

Қўқон шаҳар бўлими техника холати

ва агротехник тадбирларни назорат

қилиш шўъбаси катта инспектори З.Холдаров

Гуруҳ аъзолари:

Қўқон шаҳар бўлими техника холати

ва агротехник тадбирларни назорат

қилиш шўъбаси инспектори Р.Рахимбердиев

Қўқон шаҳар ҳокимлиги

Бош мутахассиси Б.Каримов

Қўқон шаҳар Ободонлаштириш

Бошқармаси транспорт бўлими бошлиғи Б.Зохидов

Қўқон шаҳар “Агросервис” МТП МЧЖ

мутахассиси: А.Мирзатиллаев

Умумий таклифлар

747