ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2176 Ахангаранский Центр содействия занятости 29/01/2019 13/02/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Хақ тўланадиган жамоат ишларини 2019 йилда ташкил этиш тўғрисида
ID-2176

ҚАРОР

 

Хақ тўланадиган жамоат ишларини 2019 йилда ташкил этиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сон, 97-модда) 17-моддасига ҳамда, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сонли Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарори ва ушбу қарор билан тасдиқланган “Хақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом ва Тошкент вилояти Ҳокимининг 2017 йил
11 октябрдаги 588-сон Қарори ижросини таъминлаш, иш қидираётган шахс сифатида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатга олинган фуқароларга уларнинг вақтинча иш хақи олиши ва иш қидираётган даврида уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан “Ишсиз” деб эътироф этилган фуқароларни вақтинча иш билан таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, биринчи марта иш қидираётган ва касби бўлмаган шахсларни меҳнатга жалб қилиш мақсадида

 

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

 

1. Туманда хақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш бўйича ишчи гурух таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Хақ тўланадиган жамоат ишларини 2019 йилда ташкил этувчи корхона ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Хақ тўланадиган жамоат ишларини 2019 йилда ташкил этувчи корхона ва ташкилотлар раҳбарларига:

а) Иловада қайд этилган хақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш таъминлансин.

4. Жамғарма маблағлари ҳисобларидан хақ тўланадиган жамоат ишларини амалга ошириш учун буюртмалар, қуйидаги иш берувчилар томонидан берилади, жумладан;

а) Бюджет ташкилотлари ва ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан жамоат ишларига жалб қилинган ишсиз ва банд бўлмаган шахсларни иш хақлари бўйича тўловлар 100 фоиз миқдорида;

б) Бошқа ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари томонидан жамоат ишларига жалб қилинган ишсиз ва банд бўлмаган шахсларни иш хақлари бўйича 50 фоиз миқдорида қопланиши ва жамғарма томонидан қопланадиган қисми энг кам ойлик иш хақининг икки ярим баробаридан ошмаслиги белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

в) Жамоат ишларида қатнашаётган фуқароларга иш хақи белгилашдан 1-5 разряд билан ойлик маош тўлаш эътиборга олинсин.

5. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази йўлланмаси бўйича хақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган фуқароларни жамоат ишига қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумот уч кунлик муддатда Бандликка кўмаклашиш марказига ёзма равишда хабар берилсин.

6. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори (А.Ураловга):

а) Хақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган ва иш билан таъминланадиган фуқаролар белгиланган тартибда ҳисобга олинсин.

7. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Оҳангарон тумани ҳокимининг 2016 йил 12 январдаги “Хақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида”ги 5-сон Қарори 2017 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

9. Ушбу қарорни ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Мирюнусов зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Туман ҳокими                                                      Ў.М.Турсунов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Умумий таклифлар

1304