ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2160 Хокимият Канимехского района 28/01/2019 12/02/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Туманда транспорт воситаларининг мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва уни ўтказиш тўғрисида
ID-2160

“ЛОЙИҲА”

 

 

 

 Туманда транспорт воситаларининг мажбурий техник кўригини

ташкил этиш ва уни ўтказиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддалари, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон,
197-модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й.,
1-2-сон, 17-модда) мувофиқ транспорт воситаларининг 201
9 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш ва уни ўтказиш мақсадида

 

Қ    А    Р    О    Р      Қ    И   Л   А   М   А   Н :

 

1. Туман ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2.Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3.Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга
тиркамалар -  бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг а кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - икки йилда бир марта;

в)ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг а кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси - шатакчи учун белгиланган муддатларда.

ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб улардан фойдаланишнинг биринчи йили мобайнида транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди, мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилганлардан ташқари.

4.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш  ҳақида”ги 54-сонли  қарорининг
3-бандида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.

5. Мазкур қарорнинг 3-банди а кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта - 1 март - 30 июнда;

иккинчи марта - 1 сентябрь - 31 октябрда ўтказилади.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март - 30 июнда ўтказилади.

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ 1 январь - 31 августда ўтказилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.

6. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгиланган тартибларга қатъий риоя қилинсин.

7. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман комиссияси раҳбарига:

транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;

транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш юклатилсин.

8.Туман Ички Ишлар бўлими йўл ҳаракати ҳавфсизлиги гуруҳига мазкур қарорнинг ижроси натижалари бўйича 2019 йил 10 ноябрга қадар туман ҳокимлигига ахборот тақдим этиш топширилсин.

9. Мазкур қарор “Кенимех Таны” газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

10.Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг  саноатни ривожлантириш,  капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик масалалари бўйича  ўринбосари   зимамасига юклатилсин.

  

 

 

Туман ҳокими:                                       М.Эгамқулов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                                                       Туман ҳокимининг

                                                                             2019 йил “___” _________даги

                                                                                ________   -сонли  қарорига

                                                                                                                1-илова

 

 

 

 

Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси

 

                                      Т   А   Р   К   И   Б   И

 

 

1. Ғ.Шодмонов                      -Туман ИИБ ЙҲХГ катта инспектори                                                    

                                                 -комиссия раиси

 

                                     Аъзолари

 

2.    С.Қудратов                      -  Туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари

3.    Ж. Отахонов                      -Туман Бош меъмори

4.    В.Қаршибаева                   -Туман “Маҳалла” жамоат фонди райси

5.    Д.Абдурахимов               -Туман МИБ Р ва ХХМФХЮБ бошлиғи

6.    Б.Рахимов                        -Ўзавтодарётранс агентлиги Навоий вилояти

                                                   бўлими мухандиси

 

 

 

     Туман ҳокимлиги  бош мутахассиси:                     А.Бахтиёров           

 

 

       

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                       

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                                                                                                       

                                                                                                                                   Туман ҳокимининг

                                                                                                                       2019 йил «__»_________даги

                                                                                                                                 «___» -сонли қарорига

                                                                                                                                            2-Илова

 

              Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали

 

Транспорт воситасининг тегишлилиги

Тех.кўрикдан ўтказиш санаси

Тех.кўрикдан ўтказиш вақти

Тех.кўрикдан ўтказиш жойи

Транспорт воситалари сони

1

“Конимех-Экспресс” МЧЖ

28.03.19

10-00дан18-00гача

Жойида

16

2

Туман Молия бўлими

16.03.19

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

1

3

Сарибел –сур коракул мчж

22.03.19

10-00дан18-00гача

Жойида

4

4

Навоий вилояти “Сувоқова”ДУК Конимех туман  филиали

15.03.19

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

2

5

Туман ТЙФУК (Йўл қур.бошқармаси)

15.05.19

10-00дан18-00гача

Жойида

10

6

Туман Хокимлиги

23.06.19

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

8

7

Туман ДЭСНМ

26.05.19

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

2

8

“Чордора” НШХ

06.05.19

10-00дан12-00гача

Жойида

1

9

“Агросервис”  коллежи

10.04.19

10-00дан12-00гача

Жойида

2

10

Конимех саржал косай мчж

05.04.19

10-00дан18-00гача

Жойида

8

11

Туман “Ободонлаштириш” бошқармаси

01.04.19

10-00дан16-00гача

ТЙФУК

6

12

Туман Ўрмон хужалиги

18.04.19

10-00дан12-00гача

Жойида

2

13

Туман Ветеринария бўлими

28.04.19

10-00дан12-00гача

Жойида

4

14

Туман ГАЗ таъминоти

26.04.19

10-00дан18-00гача

Жойида

7

15

“Конимех-дельта” ХК

16.04.19

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

3

16

“Манзур-Текс” МЧЖ

30.03.19

10-00дан18-00гача

Жойида

6

17

“Махалла” хайрия жамоат фонди

20.04.19

10-00дан10-00гача

ТЙФУК

1

18

“Нодир-Абдуразоқ” қурилиш мчж

22.04.19

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

5

19

“Янгигазгон” Х.Ф

18.04.19

10-00дан11-00гача

Аслиддин Сервич ХК

1

20

“Конимех Чорвадори” ХФ

14.04.19

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

1

21

“Барака” ХФ

17.05.19

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

1

22

“Конфайз-Лочин” МЧЖ

05.04.19

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

2

23

“Тойир Жамол” Х.Ф

26.03.19

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

1

24

“Жонпулат” ФХ

25.04.19

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

1

25

“Ўзагросуғурта” ДАК

06.04.19

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

1

26

“Мухтор” Ф.Х

05.04.19

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

2

27

“Гаппор Ботамед” МЧЖ

28.05.19

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

1

28

“Аваз” Ф.Х

25.05.19

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

1

29

“Карсакбаев аулет”ШК

27.04.19

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

1

30

Туман Ветеринария лабораторияси

04.04.19

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

1

31

“Абдираим авлод” ХФ

29.03.19

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

2

32

“Симбат” ХФ

06.04.19

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

1

33

Қишлоқ ва сув хужалиги

01.04.19

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

1

34

Камолот ЁУ

22.03.19

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

1

35

Ҳайдар авлод

22.03.2019

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

1

36

Тўймурот хуршид

01.04.2019

12-00

ТЙФУК

1

 

37

Лалми шарбати

12.04.2019

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

1

 

38

Абдурашит устоз

12.04.2019

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

1

 

39

Кристал-пропан

12.04.2019

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

1

 

40

Қоракул учтепа сур мчж

11.04.2019

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

13

 

41

Бейбарс Доёт хф

12.04.2019

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

1

 

42

Янги ғазғон нули диёр мчж

12.04.2019

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

6

 

43

Конимех бинокор

12.04.2019

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

2

 

44

Туман марказий шифохона

10.04.2019

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

8

 

45

Конимех ирригация

12.04.2019

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

1

 

46

48-сон хусусий дорихона

12.04.2019

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

1

 

47

Холмурат ғазғон чорвадорлар макони мчж

12.04.2019

10-00дан11-00гача

ТЙФУК

5

 

 

    Конимех тумани ИИБ бошлиғи

     подполковник                                                                 Б.И.Қурбонов

Умумий таклифлар

736