ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
2136 Хокимият Аккурганского района 26/01/2019 10/02/2019 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Қишлоқ хужалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2136

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги
ПҚ-3699-сон Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги “Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат ҳавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори
ва “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг
асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (рўйхат рақами 2452, 2013 йил 25 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 229-модда) ижросини таъминлаш мақсадида,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1.  Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъий назар (туман Мудофаа бўлими, туман Ички Ишлар бўлими, тумани Миллий ҳавфсизлик хизматидаги ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида банд бўлмаган техникалар бундан мустасно) қишлоқ ҳўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг
    асбоб-ускуналарини 2019 йил учун йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида туман ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2.  Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, ташкилот ва фермер ҳўжаликларидаги қишлоқ ҳўжалиги ва мелиоратив техникаларнинг, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3.  Қишлоқ ҳўжалиги ва мелиоратив техникаларини, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш жорий йилнинг 1 августига қадар тугатилсин.
  4.  Ушбу қарор ижросини таъминлаш ва техник кўрикдан ўтказиш учун пул йиғимлари қонун хужжатларида белгиланган тартибда ундирилишини таъминлаш Инспекциянинг Оққўрғон туман бўлими техника ҳолати ва агротехник тадбирлар устидан назорат қилиш шўъбаси инпекторлари А.А.Убаев ва Н.Н.Худойбердиевлар зиммасига юклатилсин.
  5.  Оққўрғон туман ҳокимининг 2018 йил 16 январдаги 9-сон “Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзи юрар машиналар, қишлоқ хўжалиги машиналари, машина-трактор парклари, устахона ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2016 йил учун мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги қарори ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.
  6.  Мазкур қарор  расман эълон қилингандан сўнг қонуний кучга кириши кўрсатиб ўтилсин.
  7.  Мазкур қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг Қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ш.Зухриддинов зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                                                              Ф.Омонов

 

Умумий таклифлар

671